2. Мотивлаштириш моделлари ва стратегиялари.
Мотивлаштириш назариясига асосланиб унинг турли моделлари ишлаб чиқилган ва амалиётда қўлланиб келинмокда. Уларнинг асосийлари куйидагилардир:
Оқилона (рационал) модел;
Инсоний муносабатларни мотивлаштириш модели;
Комплекс мотивлаштириш модели.
Баҳолаш,
ижрони яхшилаш
Жазо
Мукофот
Мотивлаштириш стратегиясини танлашда учта ёндашув мавжуд:
Рағбатлантириш ва жазо стратегияси, яъни, кишилар мукофот олиш учун ишлайдилар:
Иш орқали мотивлаштириш: ходимга уни қониқтирадиган ишни берсангиз бас, ижро этиш сифати юқори бўлади.
Менежерлар билан доимий алоқада бўлиш стратегияси: бўйсунувчилар билан бирга мақсадни аниқлаб олиш, унга ижобий акс алоқага имкон бериш, ҳаттоки у тўғри ёки нотўғри, ёхуд янглишган ҳолларда ҳам. Бу мотивлаштириш раҳбар билан ходим ўртасидаги муносабатни таҳлил қилиш ва унга устуворлик беришга асосланади.
Мотивлаштиришнинг қуйидаги усуллари қўлланилади:
пулни рағбатлантириш ва мукофотлаш сифатида ишлатиш;
рақобатни кучайтириш;
иш орқали мотивлаштириш;
ютуқни тан олиш ва тақдирлаш;
ходимларни ўқитиш ва юксалтириш;
салбий таъсирни чеклаш ва меъёрлаш;
гурух меҳнатини мукофотлаш ва рағбатлантириш;
ходимларни бошқариш ишларига жалб этиш ва ҳ.к.
3. Мотивлаштириш назариялари.
Жахон амалиётида мотивация воситасида унумли меҳнатга чорлашнинг турли назариялари мавжуд. Булар жумласига қуйидагилар киради:
Х(икс) ва У(игрик) назарияси;
Эхтиёжлар устунлиги назариялари.
Кутиш назарияси;
Боисий (генетик) тозаланиш назарияси;
Адолатлилик (хаққоний) назарияси;
Мотивлаштиришда Х ва У назариялари ҳам алоҳида ўрин тутади. Бу назариянинг муаллифи америкалик руҳшунос Д. Мак Грегор бўлиб, у бошқарувчи ва ходимларнинг меҳнатга бўлган муносабатини ифодалайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |