Дуал таълим принципларини жорий этиш модули бўйича ЎҚув-услубий мажмуа


Download 366.09 Kb.
bet1/34
Sana01.11.2023
Hajmi366.09 Kb.
#1737202
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34
Bog'liq
ДУАЛ ТАЪЛИМ ПРИНЦИПЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ




ДУАЛ ТАЪЛИМ ПРИНЦИПЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ


модули бўйича


ЎҚУВ-УСЛУБИЙ МАЖМУА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ПЕДАГОГИК ИННОВАЦИЯЛАР, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ БОШҚАРУВ ҲАМДА ПЕДАГОГ КАДРЛАРНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ИНСТИТУТИ
1-МАВЗУ: ДУАЛ ТАЪЛИМ ТУШУНЧАСИ, МАҚСАДИ, ВАЗИФАЛАРИ.
ДУАЛ ТАЪЛИМНИ АМАЛГА ОШИРИШДА МУҲИМ БЎЛГАН МЕЪЁРИЙ ҲУЖЖАТЛАР ВА УЛАРНИНГ МАЗМУНИ

Давлатимиз томонидан профессионал таълим сифатини тубдан ошириш, таълим муассасаларда таълим олиши учун ўқувчиларнинг касбга бўлган қизиқишларини инобатга олиб, ёшларнинг ўзлари танлаган ихтисосликни чуқур ўзлаштириши учун янада кенг шароитлар яратиш каби эзгу мақсадларни аммалга оширилмоқда.


Мазкур масалани амалга ошириш мақсадида ижтимоий-иқтисодий ривожланишида юз бераётган чуқур ўзгаришлар ҳамда юзага келаётган ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этиш зарурати (профессионал таълимининг самарадорлиги ва рақобатбардошлиги, юз бераётган технологик тараққиёт билан боғлиқ ўзгаришларга мослаша олиши, «номоддий инвестицияларнинг» ўсиши, малакали меҳнатнинг ташкил этилиши, катта ёшли аҳолининг касб-ҳунарга тайёргарлиги, компетенцияларнинг тан олиниши, кўникмалардан фойдалана олиш ва ҳоказо) корхоналарни касб-ҳунарга тайёргарлиги масалаларига тобора кўпроқ эътибор беришга мажбур этмоқда.
Таълимни ташкил этиш мазмун ва моҳияти, таълим муассаса жойлашган худудга ва меҳнат бозори хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда янги йўналишларни ташкил этиш ва таълим муассасани ишлаб чиқариш соҳалари билан интеграциялашувини таъминлаш, профессионал таълими тизимида давлат-хусусий шериклик моделлари ва профессионал таълими муассасаларида таълимнинг турли шаклларини модернизация қилиш орқали замонавий талабларига жавоб берадиган методлар ва усулларни ишлаб чиқишни ташкил этиш тақоза этади.
Бўлажак мутахассислар тўғридан-тўғри корхоналарда керакли кўникмаларни эгаллаши учун ва ишлаётганлар ўз малакаларини ошириши, зарур бўлса, касбини ўзгартириши ва бизнес соҳаси учун бизнес ва таълим муассасалари ўртасида ҳамкорликнинг кенг доирадаги механизмларини шакллантириш зарур.
Ҳақиқий иқтисодиёт учун юқори малакали ишчиларни, муҳандислик кадрларини тайёрлаш кимнингдир корпоратив, хусусий вазифаси эмас, бу умуммиллий зарурат, меҳнат унумдорлигини сезиларли даражада оширишнинг асосий шартларидан ва бу ривожланишнинг асосий вазифаларидан биридир.
ЮНЕСКОнинг Иккинчи Халқаро Конгресси ҳужжатларида таъкидланганидек, ХХI аср ўзи билан олдингилардан тубдан фарқ қилувчи иқтисодиёт ва жамиятни олиб келиши ва бу "малакали мутахассисларни сифатли тайёрлаш орқали келажакка кўприк" қилиш учун ишлаб чиқилганлиги муқаррар равишда техник ва касб-ҳунар таълимига таъсир қилади.
Ўзбекистоннинг ижтимоий-маданий ва иқтисодий соҳаларнинг тубдан ўзгариши муқаррар равишда таълимга, шу жумладан касбий таълимга таъсир қилади. Ўзбекистонда ривожланган инновацион меҳнат бозори профессионал таълим тизимидаги анъанавий ёндашувларни қайта кўриб чиқиш зарурлигини тақозо этди. Меҳнат бозори ўз вазифаларини самарали ва масъулиятли бажарадиган ва ўзгарувчан иқтисодий шароитларга мослаша оладиган юқори малакали кадрларга муҳтож. Мураккаб касб мезонлари, шунингдек, ҳаётнинг турли соҳаларида малакали кадрлар тайёрлиги даражасини оширишни талаб қилади.
Ҳаёт давомида таълим принципида инновацион йўналиши иккита мантиқ - таълим мантиқ (фуқароларнинг қобилиятларини ривожлантириш) ва иқтисодиёт мантиқ (инсон ресурсларидан мақбул фойдаланиш) комбинацияси билан белгиланади. Профессионал таълим тизимининг ҳозирги ривожланиш босқичининг энг муҳим сифат характеристикаси, бир томондан, профессионал таълим тизимининг таркибидаги ўзгаришларни акс эттирадиган интеграция жараёнлари, иккинчи томондан, профессионал таълим ва ишлаб чиқариш соҳаси ўртасидаги ўзаро алоқа жараёнларини акс эттиради.
Иқтисодиётнинг фаол ривожланиши нафақат назарий, балки амалда ҳам ўз ишини тушунадиган мутахассисларни тайёрлаш зарурлигини келтириб чиқаради. Шу сабабли сўнгги йилларда дуал таълим кенг оммалашмоқда.
Дуал таълим педагогикада қадимдан мавжуд бўлиб, дунёда турли мамлакатларда ўзини яхши исботлаган. Дуал таълимни қўллашнинг асосий йўналишлари олий ва профессионал таълимдир. Дуал таълим Ўзбекистонда нисбатан яқинда даврлардан бошлаб кириб келаётган бўлсада, лекин у аллақачон янги профессионал ходимларни тайёрлаш учун жуда машҳур ёндашув ҳисобланади. Дуал ўқитишнинг ўзига хос хусусияти амалий тажриба ва назарий машғулотларнинг бирлашувидир. Айнан профессионал таълим тизимидаги ана шундай янгича ёндашув келажакдаги юқори малакали мутахассисларни сифатли тайёрлашни таъминлайди.
Юқори технологияли ишлаб чиқариш талабларига жавоб берадиган ишчиларни тайёрлаш орқали ҳудудларнинг инвестиция жозибадорлиги ва рақобатбардошлигини ошириш воситаларидан бири бу дуал таълм тизими бўлиб, унинг афзаллиги - бу мутахассисларни тайёрлашда ўқув ва ишлаб чиқариш соҳаларининг мувофиқлаштирилган ўзаро алоқаси ҳамда битирувчиларни юқори даражада иш билан таъминлашдир.
Дуал “иккилик”, “икки томонлама” “битта ташкилий яхлитлик” маъноларини англатади.
Дуал таълим тизими - бу ўқувчи ўқув муассасасида назарий билимларни, иш жойидаги ташкилотда амалий кўникмаларни оладиган машғулот тури.
Дуал ўқитиш модели профессионал ва олий ўқув юртларида қўлланилади ва мутахассислар билан қизиққан тижорат ташкилотлари ва ҳукумат идоралари томонидан биргаликда молиялаштирилади.
Дуал таълим замонавий профессионал таълимнинг таълим стандартлари асосида компетенциявий ёндашувининг асосий тамойилларига (назария ва амалиётнинг бирлиги, ўқув жараёнида фанлараро комплекс ёндашув, кўникма ва билимларни касбий фаолиятда қўллашга эътибор) тўлиқ жавоб беради.
Дуал тизимнинг инновационлиги қуйидагича:
- ўқув жараёнини ташкил қилишдаги ўзгаришлар (синфдаги дарслар камаяди, ишлаб чиқариш амалиёти ҳажми ўқув дастурининг 60-70 фоизигача кўпаяди);
- ишлаб чиқариш амалиёти индивидуал ёндашувга асосланган ва реал ишлаб чиқариш шароитларига имкон қадар яқинроқ бўлади;
- корхона томонидан дуал молиялаштириш чоралари кўрилади;
- ишлаб чиқаришда менторлик институтини ривожлантирилади.
Ушбу касбий таълими шакли ижтимоий шерикликнинг маҳсули сифатида пайдо бўлиб, у меҳнат бозори талабларига мувофиқ юқори малакали кадрларни тайёрлаш бўйича таълим муассаса ва иш берувчилар ўртасидаги яқин ҳамкорлик механизмидир. Дуал таълим - бу профессионал таълимда назарий қисм таълим муассасаси (ўқиш вақтининг 30-40%) базасида, ишлаб чиқариш корхонасида, иш жойидаги машғулотнинг амалий қисми (ўқув вақтининг 60-70%) олиб борилади. Дуал таълимнинг асосий концепцияси ўқув ва ишлаб чиқариш жараёнларини таҳлил қилиш орқали кадрлар тайёрлашда амалий йўналишни кучайтиришга асосланган.
Дуал таълимда ўқув жараёнини ташкил этиш:
Дуал таълимни қўллашнинг асосий мақсади - Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантириш, йирик ва кичик бизнес субъектларида аҳоли, айниқса ёшлар ва хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда камбағалликни қисқартириш учун меҳнат фаолияти билан таълимни уйғунлашган ҳолда ташкил этиш орқали малакали кадрлар тайёрлаш ҳисобланади.
"Дуал таълим" моделини жорий этишнинг мақсадлари:

  • Минтақаларнинг инвестиция жозибадорлигини ошириш учун иқтисодиётнинг малакали кадрларга бўлган реал эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда ишчи кадрларни тайёрлаш моделини такомиллаштириш;

  • Бизнес учун тегишли касблар учун профессионал стандартларни ишлаб чиқиш;

  • Профессионал стандартлар талабларига мувофиқ таълим дастурларини ишлаб чиқиш ва модернизация қилиш;

  • Таълим дастурларини ташкил этиш ва мазмунига қўйиладиган мажбурий талабларни ўзгартириш;

  • Ишчилар малакасини мустақил баҳолаш механизмини ишлаб чиқиш;

  • Ишчиларни тайёрлашни молиялаштириш учун корхоналарни жалб қилиш учун солиққа тортишни оптималлаштириш.

Дуал таълимни ташкил этишнинг вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • корхона (ташкилот)даги ишлаб чиқариш шароитлари билан таълим муассасалари ўқув жараёнларини ўзаро боғлаш;

  • ўқувчиларни меҳнат фаолияти иштирокчисига айлантириш орқали таълимнинг ишлаб чиқариш билан боғлиқ амалий қисмини корхона (ташкилот)ларда ҳамда назарий ва ўқув-амалий қисмини Таълим муассасаларида ташкил этиш;

  • ҳудудларнинг инвестицион жозибадорлигини ошириш ҳамда иқтисодиётнинг реал эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда ўрта бўғин кадрларини тайёрлашни такомиллаштириш;

  • корхона (ташкилот)лар ҳамда таълим муассасаларининг ўзаро ҳамкорлик шартлари ва моделларини ишлаб чиқиш;

  • таълим дастурларини меҳнат фаолияти билан уйғунлашган ҳолда амалга оширган ҳолда компетенцияларни шакллантириш;

  • таълим дастурларини иш берувчиларнинг талаблари ва улардаги технологик янгиланишлар асосида такомиллаштириб бориш;

  • кадрларни тайёрлаш ва таълим дастурларини амалга оширишни молиялаштириш;

  • корхона (ташкилот)лар ва таълим муассасалари ўртасидаги ўзаро тармоқ ҳамкорлигининг шакл ва услубларини такомиллаштириш;

  • битирувчиларни баҳолашда корхона (ташкилот)лар иштирокини янада кенгайтириш;

турли ёшдаги аҳоли қатламини тегишли касб (мутахассисликлар) бўйича квалификацияларни ўзлаштиришга бўлган эҳтиёжларини қондириш.
Профессионал таълимда ўқитишнинг дуал тизими нафақат педагогик муқобил, балки турли мамлакатларда касбий педагогиканинг ривожланишига бевосита ва билвосита таъсир кўрсатаётган, бозор иқтисодиёти шароитларига муваффақиятли мослаштирилган таълим шакли сифатида қаралади.
Дуал таълими услубий характеристикаси сифатида таълимнинг ташкилий жиҳатдан ҳар хил тоифалари доирасида маълум профилли мутахассисларни тайёрлашда ягона методологик асосда қурилган ўқув ва ишлаб чиқариш соҳалари ўртасидаги мувофиқлаштирилган ўзаро алоқани назарда тутади. Ушбу ўзаро алоқа учта методологик асосларнинг бирлиги асосида қурилган:
аксиологик (ўқув ҳамда ишлаб чиқариш қадриятлари ва мақсадлари тенглиги);
онтологик (компетенсияга асосланган ёндашув);
технологик (ўқув ва касбий фаолиятни ташкил этиш).

Download 366.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling