Дуал таълим принципларини жорий этиш модули бўйича ЎҚув-услубий мажмуа


- Бутун ўқув жараёни профессионал таълим муассасалари


Download 366.09 Kb.
bet9/34
Sana01.11.2023
Hajmi366.09 Kb.
#1737202
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   34
Bog'liq
ДУАЛ ТАЪЛИМ ПРИНЦИПЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ

- Бутун ўқув жараёни профессионал таълим муассасалари ўқувчиларининг олинган БКМ (билим, кўникма, малака) орқали касбий компетенцияларни шакллантириш учун машғулотларни ўтказишни ташкил этишга йўналтирилган бўлиши керак;
- Ўқув жараёнига инновацион педагогик технологияларни жорий этиш замонавий инфратузилманинг мавжудлигини назарда тутади ("Ақлли синфлар", "Smart АРМ", электрон таълим ресурслари базаси);
- Таълим жараёнини ташкил этишнинг блок-модулли принципи, бу дарсларни интерактив усуллар (замонавий педагогик технологиялар, лойиҳа усули, чуқур иммерсон усул ва бошқалар) ёрдамида олиб бориш, шунингдек "кредит" баҳолаш тизимидан фойдаланган ҳолда ўқувчилар томонидан олинган билимларни баҳолашга имкон беради.
- Иш берувчилар касб-ҳунар таълими дастурларининг касбий стандарт ва малака талабларни ишлаб чиқишлари ва шакллантиришлари керак;
- Профессионал таълим муассасалар касбий компетенцияларни шакллантириш учун зарур бўлган БКМни баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиши керак, шу билан бирга махсус мавзулар бўйича ушбу мезонларни иш берувчи билан келишиш керак;
- Битирув ишлари амалий аҳамиятга эга бўлган тайёр кўринишга эга бўлиши керак.
1.Профессионал таълим муассасаларида дуал таълимни ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби таълим дастурларини, дуал касбий таълим дастурларини ўзлаштирган ўқувчилар учун дуал таълимни ташкил этиш ва амалга ошириш қоидаларини белгилайди. Таълим муассаса барча ташкилий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида, мулкчилик шаклларидан қатъий назар корхоналар (ташкилотлар) муассасалар, турли даражадаги ҳокимиятлар билан биргаликда амалга оширади.
2.Ушбу жараён «Таълим тўғрисида»ги қонунга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида Дуал касб-ҳунар дастурлари бўйича таълим фаолиятини ташкил этади ва амалга ошириш тартибини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилинади.
3. Дуал таълим - бу таълим учун зарур бўлган ресурсларга эга бўлган таълим ташкилотлари, Корхоналар ва бошқа ташкилотларнинг ўзаро муносабатларига асосланган таълим дастурларини, дуал таълим дастурларини амалга оширишнинг амалиётга йўналтирилган тармоқ шакли.
4. Дуал таълимнинг мақсади ўқувчилар томонидан касб/ мутахассислик бўйича умумий ва касбий компетенцияларни сифат жиҳатидан ривожлантириш, шунингдек, таълим стандартлари ва профессионал стандартларига мувофиқ касбий тажрибани эгаллашдир.
5. Дуал таълимни ташкил этиш ва амалга оширишнинг асосий вазифалари:
ўқувчилар томонидан касб / мутахассислик доирасидаги барча касбий фаолият турларини ҳар томонлама ривожлантириш;
таълим муассасалари битирувчиларининг касбий таълим даражаси ва касбий маҳоратини ошириш;
таълим муассасаларининг ўқув-ишлаб чиқариш фаолиятини Корхонада ишлаб чиқариш шароитларига мувофиқлаштириш ва мослаштириш.
6. Дуал таълим дастури таълим муассаса томонидан Корхона билан келишилган ҳолда ишлаб чиқилади.
7. Дуал ўқув дастури таълим стандартлари ва профессионал стандартлари талабларини бажарилиш шарти билан маълим муассаса ва корхона базасида ўқитишни кунлар (ҳафталар, ойлар) бўйича бирлаштиришни назарда тутади.
8. Ўқувчиларнинг дуал таълимни ташкил этиш ва ўтказиш учун жавобгарликни таълим муассаса ва корхона раҳбарлари зиммасига олади.
Профессионал таълим муассасалари ўқувчиларининг дуал ўқитилишини ташкил этиш ва амалга ошириш.
9. Профессионал таълим муассасалари ўқувчиларининг дуал таълимини ташкил этиш ва амалга ошириш қуйидагилар билан тартибга солинади:
- Ишлаб чиқилган тартиб;
- дуал таълим дастури, касб / мутахассислик бўйича ишчи ўқув режаси, ўқув жараёнининг йиллик тақвими, ўқув жараёнини таъминлаш бўйича ҳаракатлар режаси, буйруқлар;
- таълим ташкилоти ва корхона ўртасида дуал ўқитиш тўғрисидаги шартномалар (1-илова);
- Ўқувчилар ва Корхона ўртасида дуал ўқитиш тўғрисидаги ўқувчилар келишуви шартномалари (2-илова).
10. Дуал таълимни ташкил этиш ва ўтказиш учун таълим ташкилоти қуйидаги функцияларни бажаради:
- ўқувчиларни (қонуний вакилларни) дуал таълим дастурлари бўйича ўқитиш имконияти тўғрисида хабардор қилади;
- корхона билан жорий ўқув йилининг 1 августига қадар дуал ўқитиш бўйича йиллик шартнома тузади;
- Корхона билан биргаликда дуал ўқув дастурини, касб/ мутахассислик бўйича ишчи ўқув дастурини, ўқув жараёнининг йиллик тақвимини, ўқув жараёнини таъминлаш бўйича ҳаракатлар режасини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
- дуал ўқув дастурлари учун ўқувчилар рўйхатларини (ўқувчилар/ қонуний вакилларнинг розилиги билан) тузади;
- дуал ўқитиш вақтини ва корхонага юбориладиган ўқувчилар рўйхатини корхона билан келишиб олади;
- ўқувчилар ва корхона ўртасида дуал ўқитиш бўйича ўқув шартномалари тузилишини ташкил қилади;
- дуал таълимни ташкил этиш, ўқувчиларни корхонага юбориш, ҳар бир гуруҳ ўқувчиларига кураторлар (ишлаб чиқариш таълими усталари ёки ўқитувчилар) тайинлаш тўғрисида буйруқлар чиқаради;
- дуал таълим дастурини амалга оширилишини таъминлайди;
- таълим стандартлари, профессионал стандартларга мувофиқ ўқувчиларни тўлиқ таълимга қабул қилиш учун жавобгардир;
- ўқувчилар томонидан Низомга, Ички меҳнат қоидаларига, меҳнатни муҳофаза қилиш, ҳаёт хавфсизлиги ва ёнғин хавфсизлиги талабларига ва корхонанинг бошқа маҳаллий қонунларига риоя қилиш учун жавобгардир;
- ўқувчилар ўқув жараёни ва ишлаб чиқариш жараёни бўйича Куратор (ишлаб чиқариш таълими устаси ёки ўқитувчи), Корхонадан келган мураббийнинг кўрсатмаларига риоя қилишларини таъминлайди;
- куратор (ишлаб чиқариш таълими устаси ёки ўқитувчи) томонидан дуал таълим дастури, иш таърифлари (шу жумладан, давом этаётган машғулотлар журналини тўлдириш, ўқувчи кундалигини юритилишини назорат қилиш, ўқув машғулотлари жадвали ва амалий машғулотлар журналига ўқувчининг ютуқлари тўғрисидаги маълумотларни мунтазам равишда киритиш) бажарилишини таъминлайди;
- Корхона билан биргаликда таълим стандартлари, профессионал стандартларига мувофиқ касб / мутахассислик бўйича умумий ва касбий компетенцияларни баҳолаш тартибини ташкил этади;
- ўтган ўқув йили учун дуал ўқитишнинг йиллик ҳисоботини корхона билан келишилган ҳолда, жорий йилнинг 15 ноябридан кечиктирмай масъул бўлимига тақдим этади.
11. Дуал ўқитишни ташкил этиш ва ўтказиш учун корхона қуйидаги функцияларни бажаради:
- жорий йилнинг 1 августига қадар таълим муассаса билан дуал таълим бўйича йиллик шартнома тузади;
- Таълим муассаса билан биргаликда дуал таълим дастурини, касб / мутахассислик бўйича ишчи ўқув дастурини, ўқув жараёнининг йиллик тақвимини, ўқув жараёнини таъминлаш бўйича ҳаракатлар режасини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
- таълим муассаса билан дуал ўқитиш вақтини ва дуал ўқитишга юборилган ўқувчилар рўйхатини келишиб олади;
- таълим муассаса билан келишилган ҳолда ва муддатларда ўқувчиларни ўқитишга қабул қилади;
- ўқувчилар билан дуал таълим бўйича ўқувчилар шартномаларини тузади;
- ўқувчиларни корхонада ишлаб чиқариш шароитида Устав, Ички тартиб қоидалари, санитария, ёнғин хавфсизлиги ва бошқа умумий мажбурий нормалар ва қоидалар билан таништиради;
- ҳар бир ўқувчи гуруҳи (ўқувчи) учун энг малакали мутахассислар (ишчилар) орасидан уларга дуал таълим дастурининг ҳар бир йўналиши бўйича амалий билим ва техникани ўргатиш учун устоз тайинлайди;
- Корхонада дуал таълим дастурини амалга оширилишини таъминлайди ва дуал ўқитиш учун шароит яратади;
- дуал таълимнинг мақсад ва вазифаларига мувофиқ, ўқувчилар амалий материаллар ва жараёнларга кириш ҳуқуқини беради, қонун билан қўриқланадиган сирни ташкил этувчи маълумотлар бундан мустасно;
- санитария қоидаларига, меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига, ҳаёт хавфсизлиги ва ёнғин хавфсизлигига жавоб берадиган корхонада ўқувчилар учун дуал ўқитиш учун хавфсиз шароитларни таъминлайди;
- ўқитувчи томонидан дуал ўқитиш дастури, иш таърифи (шу жумладан ўқувчиларнинг ишлаб чиқариш жараёнида иштирокини ташкил этиш, ўқувчилар билан брифинг ташкил этилиши) бажарилишини таъминлайди;
- Таълим муассаса билан биргаликда таълим стандартлари, профессионал стандартларига мувофиқ касб / мутахассислик бўйича дуал таълим жараёнида у томонидан ўзлаштирилган ўқувчиларнинг умумий ва касбий компетенцияларини баҳолаш тартибида қатнашади;
- дуал таълимга йўналтирилган ўқувчиларни ва корхонанинг энг малакали мутахассислари (ишчилари) орасидан тайинланган мураббийларни моддий рағбатлантириш чораларини кўради;
- ўтган ўқув йили учун дуал ўқитиш ўтказиш бўйича Таълим ташкилотининг йиллик ҳисоботини жорий йилнинг 1 ноябридан кечиктирмай тасдиқлайди.
12. Дуал таълимни ташкил этиш ва ўтказиш учун ҳудудий бошқарма қуйидаги функцияларни бажаради:
- Профессионал таълим муассасаларида дуал ўқитишнинг ташкил этилиши ва ўтказилишини назорат қилади;
- Профессионал таълим муассасаларининг дуал таълимни олиб бориш бўйича йиллик ҳисоботини кўриб чиқади;
- Профессионаол таълим муассасаларида дуал таълимни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар юборади.
Профессионал таълимда дуал таълим принципларини амалга оширилганда қуйидаги натижаларга эришилади:
Ҳақиқий ишлаб чиқаришга йўналтирилган профессиионал таълим юзага келади.
Кадрларга бўлган эҳтиёжни башорат қилиш тизимини ишлаб чиқилади.
Таълимни корхоналардан молиялаштириш даражасини оширилади.
Индивидуал таълим дастурларининг ўзгарувчанлиги асос солинади.
Битирувчилар ва ўқитувчилар таркибини тайёрлаш сифатини мустақил баҳолаш тизимини ишлаб чиқилади.
Таълимнинг янги шаклларини ривожлантириш натижасида ишчилар малакасининг сезиларли даражада ошиши ишчи касблар обрўсининг ошиши олиб келади.
Шу билан бирга, дуал ўқитишни мамлакат миқёсида жорий этилишига тўсқинлик қиладиган жиддий муаммолар мавжуд. Яъни:
Тегишли қонунчилик ва меъёрий-ҳуқуқий базанинг етишмаслиги.
Қатъий кўрсатмалар ва таълим стандартлари (ўқув режалари ва дастурлари, классификатор).
Ўқув йили давомида барча корхоналар амалиёт ўташни бир меъёрда таъминлай олмайди;
Дуал ўқитиш технологиясини жорий этиш бўйича тажриба зарур меъёрий қўллаб-қувватланмайди.
Дуал таълимни ривожлантиришга тўсқинлик қиладиган асосий нарса бу, албатта, сармоялардир. Аксарият маҳаллий тадбиркорлар кадрлар тайёрлашга сармоя киритишга тайёр эмаслар. Улар учун узоқ муддатли башоратлар қилиш қийин. Шунингдек, кўпчилик оддийгина таълимга ҳам сармоя киритиш учун маблағга эга эмас.

Download 366.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling