Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг билим савияси, кўникма ва малакаларини назорат қилишнинг рейтинг тизими тўғрисида


Download 47.5 Kb.
bet1/4
Sana20.01.2023
Hajmi47.5 Kb.
#1104706
  1   2   3   4
Bog'liq
рейтинг низоми (3)


УМУМИЙ МЕЪЁРИЙ ХУЖЖАТЛАР



Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг билим савияси, кўникма ва малакаларини назорат қилишнинг рейтинг тизими тўғрисида
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисидаги» ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги қонунлари ҳамда «Ўзбекистон Республикасида ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 13 майдаги 204-сонли ва 2004 йил 24 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги 293-сонли қарорларига асосан академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг биолим савияси, кўникма ва малакаларини назорат қилишнинг рейтинг тизимини тартибга солади.



I. Умумий қоидалар


1. Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг билим савияси, кўникма ва малакаларини назорат қилишнинг рейтинг тизими «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими Давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 16 октябрдаги 400-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими Давлат таълим стандартлари»нинг (бундан кейин Давлат таълим стандартлари деб юритилади) таркибий қисми бўлиб ҳисобланади.


2. Ўқувчиларининг билим савияси, кўникма ва малакаларини назорат қилишнинг рейтинг тизими барча академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида жорий этилади ва мазкур Низом асосида амалга оширилади.

II. Рейтинг мақсад ва вазифалари


3. Рейтинг тизимининг мақсад ва вазифалари қуйидагилардан иборат:


а) академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларида Давлат таълим стандартларига мувофиқ тегишли билим, кўникма ва малакалари савиясини шаклланганлиги даражасини назорат қилиш;
б) ўқувчилар билими, кўникма ва малакаларини баҳолашнинг асосий тамойиллари: стандартга асосланганлик, аниқлик, ҳаққонийлик, ишончлилик ва қулай шаклда баҳолашни таъминлаш;
с) ўқувчилар билими, кўникма ва малакалари даражаларини таққослаш ва таълим жараёнида ўзаро мусобақа муҳитини яратиш;
д) ўқувчиларнинг фанлар бўйича комплекс ҳамда узлуксиз тайёргарлигини таъминлаш;
ўқитувчининг фаолиятидаги масъулиятини ошириш ва унинг педагогик меҳнати самарасини ҳолисона баҳолаш;
е) ўқувчиларнинг ҳар бир фан ва амалиёт турлари бўйича ўзлаштириш даражаларини аниқлаш;



Download 47.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling