Режа: Намуна танлаш. Тўлдирувчиларнинг солиштирма оғирлиги


Download 195.35 Kb.
bet1/10
Sana18.06.2023
Hajmi195.35 Kb.
#1587344
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
БТТ 2-Мавзу


2-Мавзу: Тўлдирувчиларнинг асосий хоссалари ва уларни синаш усуллари. Намуна танлаш ва тўлдирувчиларнинг солиштирма оғирлиги.
РЕЖА:

  1. Намуна танлаш.

  2. Тўлдирувчиларнинг солиштирма оғирлиги.

3. Тўлдирувчиларнинг хоссалари ва уларга қўйилган талаблар.
4. Бетон хусусиятига тўлдирувчиларнинг таъсири.

Бетон учун ишлатиладиган тўлдирувчиларнинг физик ва механик хусусиятлари, техник-иқтисодий самарадорлиги ва ишлатилиш соҳаси бўйича ажралиб туради.


Намуна танлаш
Тўлдирувчиларнинг турли хусусиятларини аниқлаш учун ишлатиладиган тоғ жинсларидан намуналар тайёрланади. Бу ҳолатда синов ишлари натижалари фақат тўлдирувчи материаллари учун таалуқли бўлади. Бироқ бизни асосан тўлдирувчининг массаси бўйича хусусиятлари қизиқтиради, бу ҳолатда уни олиб келиш ва ишлатиш жараёнида тўлдирувчиларнинг ўртача хусусиятини характерловчи ўртача намунани танлаш керак бўлади. Бундай намуна умумий массанинг ҳар хил жойидан энг камида 10 кг танлаб олинади. Ўртача намунанинг массаси BS812:102:1989 (стандартга BSEN932-1:1997 алмаштирилган) стандарт талабига кўра доналарнинг турли йириклигидан кам бўлмаслиги керак(жадвал-2.1).
Текширилаётган намуналарнинг минимал массаси
(BS812: 102: 1989)

Тўлдирувчининг энг катта йириклиги, мм

Ўртача намунанинг минималь массаси, кг

63,5

101.6

50,8

101,6

38,1

50,8

25,4

50,8

19,05

25,4

12,7

12,7

9,53

6,35

6,35 ва ундан кам

3,18

жадвал-2.1


Агар тўлдирувчилар очиқ омборларда сақланса, у ҳолда ўртача намуна шундай олиниши керакки, бунда сегрегация таъсирини йўқотиш лозим бўлади, айниқса штабелнинг катта баландлигида бу катта сезилади. Бу ҳолатда намуналар штабелнинг барча баландликларидан ва турли нуқталаридан олинади. Юқорида келтирилганидек, тўлдирувчи ўртача намунаси катта массани беради, айниқса катта йирикликдаги доналарни ишлатишда бу намоён бўлади, натижада ўртача намуна массасини қискартириш лозим бўлади. Альтернатив равишда, тўлдирувчи ўртача намунаси Риффлер асбоби ёрдамида ажратилади (Расм- 2.1).
Намуналарнинг массасини камайтиришда барча чораларни кўриш лозим бўлади, бунда танланган ўртача намуна хусусиятлари тўлдирувчининг барча массасининг хусусиятларини ўзида акс эттириши лозим. Ўртача намунани танлаш желобли ажратгич ёрдамида ёки квартлаш орқали бажарилади. Иккала усулда ҳам намунани бир хил қисмларга бўлиш имконини беради. Агар олинган ўртача намуна массаси катта бўлса квартлаш яна қайта-қайта бажарилади, токи керакли массали ўртача намуна олингунча давом эттирилади.



Солиштирма оғирлиги.
Тўлдирувчилар таркибида очиқ ва ёпиқ ғоваклар мавжуд бўлади, шу сабабли “солиштирма оғирлик” терминига аниқлик киритиш лозим бўлади. Ҳақиқий солиштирма оғирлик ёки оддий солиштирма оғирлик материалнинг абсолют зич холатдаги (ғоваксиз) ҳажмини ҳисобга олади. Шуни таъкидлаш лозимки, солиштирма оғирликни абсолют зич материалнинг оғирлигини материал ҳажмига тенг миқдорда олинган маълум ҳароратли дистилланган сув миқдорига нисбати айтилади. Ички ғовакларни йўқотиш учун материал кукун ҳолатига келгунча тўйилади. Тўлдирувчи солиштирма оғирлигини аниқлаш сермаҳсул иш ҳисобланади. Бироқ бетон ишлари технологиясида кўпинча солиштирма оғирликни аниқлаш талаб этилмайди.
Солиштирма оғирлик материалнинг ёпиқ ғовакларини ҳисобга олади, бироқ капиляр ғоваклар бундан мустасно. Бу ҳолатда тўлдирувчининг солиштирма оғирлиги 100-110 0С хароратда 24 соат давомида ўзгармас массагача қуритилган тўлдирувчи массасининг, материал массасига тенг бўлган сув массасига нисбатига айтилади. Солиштирма оғирлик пикнометр ёрдамида амалга оширилади, бунда сув белгиланган белгигача тўлдирилади.
Шундай қилиб, доимий массагача қуритилган намуна массаси-D, Пикнометрни сув билан биргаликдаги массаси-В, пикнометр ва ундаги сув ҳамда намунанинг биргаликдаги массаси-А бўлса, у ҳолда олинган намуна ҳажмига тенг сув массасининг эгаллаган ҳажмини қўйидагича ифодалаш мумкин:
В - (А-D). У холда солиштирма оғирлик қўйидаги формула бўйича аниқланади:

Бу тадқиқот ишларида ишлатиладиган Пикнометр металл бир литрли махсус идиш бўлиб, юқорисини беркитувчи қопқоғи ва тепасида кичкина тешиги мавжуд бўлади. Пикнометрни ҳар сафар сув билан тўлдирганда бир хил ҳажм олинади.
Бетон таркибини танлашда тўлдирувчининг сувшимиган ва юзаси қуруқ ҳолатда бўлиши инобатга олинади, чунки сув тўлдирувчининг барча ғовакларида мавжуд бўлади, бу сув цемент қотишида кимёвий реакцияга киришмайди, ҳамда уни тўлдирувчи қисми сифатида қаралади.
Шундай қилиб С-сувшимиган ва юзаси қуруқ холатда бўлган тўлдирувчининг намунаси бўлса, у холда солиштирма оғирлик қўйидаги формула асосида хисобланади:

Нисбий солиштирма оғирлик тез-тез аниқланиб турилади. Уни билиш айниқса бетон чиқишини ва керакли бўладиган тўлдирувчи миқдорини, ҳамда берилган бетон ҳажмини аниқлашда зарур ҳисобланади. Нисбий солиштирма оғирлик катталиги ишлатилаётган тоғ жинсининг ғоваклигига ва уни ташкил этувчи минералларга бевосита боғлиқ. Кўпгина тўлдирувчилар солиштирма оғирлиги 2,6-2,7 г/см3 ни ташкил этади(жадвал-2.2).
Турли гуруҳдаги tоғ жинсларининг нисбий солиштирма оғирлиги:


Download 195.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling