Режа: Намуна танлаш. Тўлдирувчиларнинг солиштирма оғирлиги


Тỹлдирувчиларнинг структураси


Download 195.35 Kb.
bet7/10
Sana18.06.2023
Hajmi195.35 Kb.
#1587344
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
БТТ 2-Мавзу

Тỹлдирувчиларнинг структураси
Тỹлдирувчи доналари таркибини ташкил этувчи моддалар аморф ëки кристалл, шу билан бирга ғовак ëки зич структурани ташкил этади. Умумий турда 2та турли структурани кỹриб чиқамиз. Материалларнинг аморф структураси изотроп холати билан аниқланади, яьни бундай материалларнинг хусусиятлари барча йуналишларда бир хил бўлади.
Бу ижобий фактор хисобланади, яьни бетон техналогиясида тўлдирувчилар доналарини тỹғри жойлаштириш ва бошқариш қийин кечади. Кристаллар анизатроб хисобланиб, температуравий деформациянинг тақсимланишидан ва бошқа таъсирлардан юзага келади. Агар кристаллар тўлдирувчи доналарига нисбатан кичик ва материал буйича тартибсиз жойлашган булса, бундай тўлдирувчи донасини изатроп дейилади.
Шу сабабли кристалл тош жинслар асосидаги тỹлдирувчилар учун майда донадорлик катта аҳаммиятга эга. Ғовак материаллар изатроп ва анизатроп бỹлиши мумкин. Анизатроп ғовак материалларга ëғоч киради. Унинг структураси–толали булиб, материалнинг хусусияти толанинг бỹйлама ва кỹндаланг ўлчамларига, жойлашиш тартибига боғлиқ.
Изатроп материалларнинг икки хил структурасини кỹриб ỹтамиз:
ячейкали ва донали.
1. Ячейкали структура бу, қаттиқ материалнинг умумий муҳитида ғоваклар бутун хажм бỹйича алоҳида ëпиқ(шартли ëпиқ) ячейкалар ҳолатида (расм-2,а )учрайди.
2.Донали структура бу, қаттиқ материал доналарининг ỹзаро елимланган (расм-2,б) куринишидир.
Табиий пемза, керамзит, аглопорит, термолит, азерит ва бошқа сунъий ғовак тўлдирувчилар ячейкали структурага эга. Ғовак охактош асосидаги шағал, чиғаноқлар, туфлар донали структурага эга.
Донали структурали материалларнинг сувшимувчанлиги юқори бўлади, ячейкали материалларнинг сувшимувчанлиги камроқ ва мустаҳкамлиги юқори бўлади.
Бундай материалларнинг доналарини йириклиги ячейкали материаллар ғоваклари йириклиги каби бўлади, фақат у ëки бу структураларнинг хусусиятларидан келиб чиқиб юзага келади.
а) б)



Расм-2. Ғовак материалларнинг а-ячейкали, б-донали структураси

Download 195.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling