Режа: Намуна танлаш. Тўлдирувчиларнинг солиштирма оғирлиги


Тỹлдирувчиларнинг дона ва модда зичлиги


Download 195.35 Kb.
bet3/10
Sana18.06.2023
Hajmi195.35 Kb.
#1587344
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
БТТ 2-Мавзу

Тỹлдирувчиларнинг дона ва модда зичлиги
Тỹлдирувчилар доналари зичлиги, бу қуруқ шағал ëки шағал намунаси массасининг унинг доналари хажми йиғиндисига нисбатан айтилади. Тỹлдирувчилар доналари ҳажми, тўлдирувчилардан олинган намуналарни сувда ва ҳавода массасини ỹлчашдаги фарқ билан аниқланади. Бунинг учун тỹлдирувчилар намунасини сувда ỹлчашда ундаги ғоваклар сув билан тỹлади, шу сабабли тỹлдирувчилар намунаси олдиндан сувга солиб қўйилади .
Тỹлдирувчилар доналари зичлиги (г/см³) қуйидаги формула орқали аниқланади:
, ( кг/м³)
Бу ерда: m1 - тỹлдирувчи намунасининг қуруқ ҳолатдаги массаси, г
m2 - тỹлдирувчи намунасининг сув шимгандан сỹнг, хавода ỹлчанган массаси, г
m3 - тỹлдирувчи намунасининг сув шимгандан сỹнг, сувли муҳитда ỹлчанган массаси, г
ρсувсувнинг зичлиги, 1г/см³ га тенг
Тўлдирувчиларнинг дона зичлигини аниқлашда, ишни қулай бориши учун УзРСТ бỹйича шағал ёки шағал намунаси 1л ҳажимдаги махсус перфорирланган идишга жойлаштирилади, биргаликда барча жараëнлар бажарилади. Контейнер билан тỹлдирувчи намунасининг массасини ỹлчангандан сўнг, бỹш контейнерни сув ва хавода аниқланган массаси айрилади.
Келтирилган изланишлар олинган тўлдирувчи намунасидаги доналарнинг ỹртача зичлигини аниқлаш имконини берди. Ғовак тỹлдирувчиларнинг алохида доналарини зичлигини аниқлашда тўлдирувчи доналари хажмига нисбатан юқори дисперс сочилувчан мухитда ỹлчанади. УзРСТ га бўйича қиздирилган кварц қуми ишлатилади. Бунда қум идишга юқорисигача тỹлдирилади, сỹнгра галма-гал тỹлдирувчи донаси қỹшилади, идиш яна қум билан тỹлдирилади ва қолган сув хажми ỹлчанади. Бу охиргиси эса тỹлдирувчи донаси хажмига мос келади бунда қум ва идишни зичлаш мумкин эмас.
Тỹлдирувчининг сувли муҳитдаги ҳажми, унинг қум ëки бошқа муҳитдаги хажмидан фарқ қилиши мумкин.
Бетон таркибини ҳисоблашда бетон таркибида тỹлдирувчи донаси эгаллаган хажмни билиш керак. Кỹп тỹлдирувчилар учун айниқса очиқ ғовакли тỹлдирувчилар учун бу ҳажм юқорида келтирилган усулда кам аниқланади, чунки дона очиқ ғоваклари сув ëки цемент билан тỹлади.
Шу сабабли УзРСТ га кỹра тỹлдирувчи доналарининг зичлигини цемент қоришмада аниқлаш яхши самара беради. Қуруқ ғовак тỹлдирувчи (шағал ëки шағал) 3,5 л хажмда, 1,7 кг цемент ва 3,4 кг кварц қуми олинади.
Бетон қоришмасини аниқ консистенцияга келгунича сув қỹшилади. Аралаштирилган бетон қоришмаси 15 минут давомида ушлаб турилади. Сỹнгра барча қоришма 5л сиғимли идишга солинади ва 30-60секунд давомида зичланади(виброплошадкада), бетон қоришмасининг зичлиги аниқланади.
Йирик тỹлдирувчининг цемент қоришмасидаги зичлиги (г/см³) қуйидаги формула бỹйича аниқланади:
, ( кг/м³)
Бу ерда: ρсм – бетон қоришма зичлиги , кг/л
m3қуруқ ғовак тỹлдирувчи массаси , кг
M – аралашмадаги барча материаллар сарфи,
(сув хам инобатга олинади ), кг
mц аралашмадаги цемент массаси, кг
ρц - цимент чичлиги, УзРСТ бỹйича – 3,1 г/см³ тенг.
mкаралашмадаги кварц қуми массаси, кг
ρк - кварц қуми зичлиги – 2,65 г/см³ га тенг.
mсув аралашмадаги сув массаси, кг

Тỹлдирувчининг модда зичлиги бошқа қурилиш материаллари сингари намунани жуда майда кукун холатида майдалаб, сỹнгра намуна кукунини абсалют хажмининг кукунга киритилган сув ëки керосин хажмига нисбати пинометр ëки Ле-Шателье асбобида аниқланади.



Download 195.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling