Uglerodli aralashmalarning kritik parametrlarini va molyar massalarini hisoblash


Download 1.3 Mb.
bet1/4
Sana05.09.2023
Hajmi1.3 Mb.
#1673165
  1   2   3   4
Bog'liq
1-Amaliy


Uglerodli aralashmalarning kritik parametrlarini va molyar massalarini hisoblash.

Газ таркибидаги намлик миқдори (кг) деб нам газ таркибидаги намлик миқдорининг қуруқ газ миқдори нисбатига айтилади.


Абсолют намлик – нам газдаги сув буғининг парциал босимининг катталиги (Pn). Баъзида абсолют намлик деб, 1м3 нам ҳаво таркибидаги сув буғининг массасига айтилади. У бу икки катталик сон жиҳатидан – сув буғининг парциал босими миллиметр симоб устунида ва сув буғининг массаси (граммда) 1 м3 нам газда деярли бир-бирига тенг, 16,50С ҳароратда эса қатъий бир-бирига тенг.
Газнинг нисбий намлиги деб, газ аралашмасидаги сув буғининг, мазкур ҳажмда ўша ҳароратдаги тўйинган буғ массаси муносабатига айтилади, ва  билан белгиланади.
Шунингдек ни, нам газ таркибидаги сув буғининг парциал босимини шу ҳароратдаги сув буғининг босимининг нисбати кўринишида ҳам ифодалаш мумкин.

 катталиги одатда % кўринишида ифодаланади. 0  Pn Ps бўлгани учун, унда 0   100%. Абсолют қуруқ газ учун = 0, тўйинган газ учун = 100%.
Мазкур газ аралашмасидаги сув томчиси ҳосил бўладиган ҳарорат шудринг нуқтаси деб аталади. Ҳавога қараганда углеводородли газларда намлик юқори, лекин ҳарорат ошиши билан бу фарқ камайиб боради. Нисбий зичлиги 0,6 таркибидаги азот бўлмаган, чучук сувга тўйинган ҳар-хил ҳарорат ва босимдаги табиий газни намлиги (7-а расмда) берилган.
Газ намлигининг катталиги, унинг углеводородли таркибига боғлиқ: газ таркибидаги оғир углеводородлар қанча кўп бўлса, намлик шунча паст бўлади. Табиий газ таркибида H2S ва СО2 нинг бўлиши намликни оширади, азот эса камайтиради.
Нисбий зичлиги 0,6 дан фарқ қиладиган газ намлигини аниқлаш учун, зичликка К тузатишни киритиш зарур (расм 7а га қаранг).

Бу ерда: W, W0,6 – мос равишда текширилаётган газ ва зичлиги 0,6 бўлган газ.
Сувда (NaCl, CaCl2, MgCl2) эриган тузларининг бўлиши сув буғи парциал босимини пасайтиради, шу билан бирга газни намлиги ҳам пасаяди.
Тузлилик (К2) га тузатиш коэффициенти қуйидаги муносабатда бўлади.

Бу ерда: Ws – тузли сув билан контактда бўлган газнинг мувозанат намлиги.
Газ таркибидаги намлик миқдорини қуйидаги ифодадан фойдаланиб аниқлаш мумкин:

Бу ерда: А идеал газ таркибидаги кам миқдорга тенг бўлган коэффициент; Р – газ босими; В – газ таркибига боғлиқ коэффициент.
А ва В коэффициентларининг қийматлари 4 – жадвалда келтирилган.



Download 1.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling