2 амалий: Биноларни лойиҳалашда ва шаҳарсозликда физикавий иқлимий кўрсаткичлар таъсирини аниқлаш ва ҳисобга олиш усуллари. Ҳарорат тарқалишини, намликни
Download 113.24 Kb.
|
2-амалий Бино лойиҳа[1]
- Bu sahifa navigatsiya:
- РЕЖА
- Фойдаланилган адабиётлар.
- ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ!!!
2 амалий: Биноларни лойиҳалашда ва шаҳарсозликда физикавий иқлимий кўрсаткичлар таъсирини аниқлаш ва ҳисобга олиш усуллари. Ҳарорат тарқалишини, намликни, ҳаво тезлигини ва ҳаво алмашувини турли хоналарнинг горизонтал ва вертикал текисликларида тадқиқ Этиш. РЕЖА: 1. Ўзбекистон республикаси худудининг зоналарга бўлиниши. 2. Шамол йўналиши ва тезлигини аниқлаш. 3. Хоналарни ёритилганлиги ва хаво алмашинишлар.
Эслатма. Уйсозлик комбинати ишлаб чикарадиган уйларда каватлар баландлиги тегишлича асосланган холда кабул килиниши лозим. Квартирали уйларда бир кишига тугри келадиган энг кичик умумий майдон (ёзги хоналар хисобга олинмайди) 16 м2 ни ташкил этиши зарур (агар хисоблаб чикарилган энг кичик турар жой майдони киши бошига 10 м2 булса). Хоналарда ёритилганлик ва хаво алмашиниш Турар жой биноларидаги ётокхоналарга, ошхоналарга, канализацияси булмаган хожатхоналарга, зина сахналарга умумий йулаклар, дахлизларга, шунингдек, умумий ётокхоналардаги ва кариялар хамда ногиронлар оилалари яшайдиган уйлардаги умумий фойдаланиладиган хоналарга табиий ёруглик тушиб туриши лозим. Табиий ёруглик меъёри 2- жадвалдаги маълумотларга асосланиб кабул килинади. Бунда барча ётокхоналар, квартиралар ва умумий ётокхоналарни ёруглик тушадиган эшик ва деразалари майдони билан мазкур хоналар полининг майдони уртасидаги нисбат, коида тарзида, 1:5,5 дан катта булмаслиги лозим. 1 ва 2 зоналарда энг кичик нисбат камида 1:10 га, 2 зонада эса 1:8 га тенг булиши керак. Табиий ёруглик ташки деворлардаги дераза, эшик ва хакозолардан тушиб турадиган холларда умумий йулакнинг узунлиги, дераза унинг бир чеккасида (охирида) булганда 24 м ва икки чеккасида булганда 48 м дан зиёд булмаслиги керак. Агар йулак жуда узун булса, унга кушимча равишда табиий ёруглик тушиб туриши учун йулак деворининг бир кисми ойнавон килиниши лозим. Йулак охирида кундаланг тушган деворда (торец) ги дераза билан кушимча равишда ёруглик тушадиган иккита ойнавон кисм (световой карман) оралиги 30 м дан катта булмасин. Йулак девордаги ойнавон кисм (световой карман) нинг кенглиги унинг чукурлигининг ярмига тенг булиши керак(ёндош деворнинг кенглиги бу хисобга кирмайди).
Зина сахнлари ёритилган булиши хамда хар бир каватда ташки деворлардаги деразалар оркали шамоллатиб турилиши (хавоси янгиланиши) лозим. Баландлиги 3 каватгача булган биноларда зина сахнлари тепадан ёритиладиган килиб лойихалашга йул куйилади. Бу холда зина маршлари оралиги 0,7 м дан кам булмаслиги ёки чукурлиги зина сахнининг бутун баландлигига тенг келадиган кундаланг кесимининг майдони камида 2 м2 булган ёруглик шахтаси урнатилиши лозим. Фойдаланилган адабиётлар. 1. Х.Н. Нуретдинов Пространственная оценка естественного освещения Тошкент, 1983 2. Н. М. Гусев. Основы строительной физики. Москва стройиздат 1975 3. Н. В. Оболенский. Архитектурная физика. Москва стройиздат 1998 4.К.М.К. 2.01.01 – 94. Лойихалаш учун иклимий ва физикавий-геологик маълумотлар. Тошкент. 1994 5.К.М.К. 2.08.01 – 94. Турар жой бинолари. 6.Р. Ю. Маракаев, Х. Н. Нуретдинов, Р.А. Кучкаров. Строительная физика. Учебное пособие. Тошкент – 1998 7. КМК 2.01.08-98 Шовқиндан ҳимоя. Т., 1998 й. 8. КМК 2.01.04-97 Қурилишда иссиқлик техникаси. Т., 1997 й. 9. КМК 2.01.01-98 Табиий ва сунъий ёруғлик. Т., 1998 й. 10. Маракаев Р.Ю., Нуретдинов Х.Н., Кучкаров Р.А. «Строительная физика», Учебное пособие. Часть I, II, III, 1996, 1998, 2000, 2001 г ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ!!! Download 113.24 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling