Uglerodli aralashmalarning kritik parametrlarini va molyar massalarini hisoblash


Тўйинган ютувчи сорбентларни регенерациялаш орқали газни қуритишнинг физик асослари


Download 1.3 Mb.
bet2/4
Sana05.09.2023
Hajmi1.3 Mb.
#1673165
1   2   3   4
Bog'liq
1-Amaliy

Тўйинган ютувчи сорбентларни регенерациялаш орқали газни қуритишнинг физик асослари

Табиий ва нефтли газдан намни ажратиб олиш абсорбция ёки адсорбция орқали амалга оширилади.


Абсорбцияли қуритишнинг афзаллик тарафлари қуйидагилар:
- Системада босим кўтарилишининг пастлиги;
- Капитал ва фойдаланиш ҳаражатларини камлиги;
- Сорбентларни заҳарловчи моддалар сақловчи газларни қуритиш имкониятлари мавжудлиги.
Абсорбция – бу суюқлик ютгичлар ёрдамида газли ёки буғли аралашмалардан газ ёки буғнинг ютилиш жараёни.
Вақтга боғлиқ бўлган масса узатишнинг асосий тенгламаси қуйидаги кўринишга эга.
dM = KmdFd
Бу ерда: dM – модда миқдори; Kmмасса узатиш коэффициенти; – масса алмашинув жараёнининг ҳаракатланувчи кучи; dF – фазалар орасидаги сирт контакти; d – вақт.
Газ фазасига тегишли бўлган, масса узатишнинг умумий коэффициенти қуйидагига тенг.

Суюқ фазага

Бу ерда: BB – мос равишда суюқ ва газ фазаларнинг масса узатиш коэффициентлари.
Ҳозирги вақтда табиий ва нефтли газни абсорбцияли қуритиш учун асосан диэтиленгликоль (ДЭГ) ва триэтиленгликоль (ТЭГ) ишлатилади.
Бошқа суюқ ютувчилар, масалан, пропиленгликоль, метанол, тетраэтиленгликоль ва бошқалар юқори гигроскопикликка эга бўлса ҳам кенг қўлланилмайди.
Гликоллар – рангсиз ёғли суюқликлар. Уларнинг физик-химик хусусиятлари 5-жадвалда 7-б, ва 7-в – расмларда келтирилган.
Қуритиш босқичидан кейин, ишлатилган суюқ қуритгичлар озми, кўпми даражада намга тўйинади. Уларни қайта ишлатишдан олдин, регенерация босқичидан ўтказиш керак.
Тўйинган абсорбент регенерацияси деб, ютилган моддаларнинг абсорбентдан йўқотиш жараёнига айтилади, қуритиш жараёнидаги ютилган компонент сув буғидир.
Гликоллар регенерацияси атмосфера босимида олиб борилади ва уларнинг концентрациясини 96-97% гача етказиш имкониятини беради. Юқори концентрацияга эришиш учун, регенерациянинг махсус усулларини қўллаш зарур. Бунақа усулларга, вакуум остидаги регенерация ва намланган газ тозалашни азеотроп регенерацияси киради.



Download 1.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling