Режа: Намуна танлаш. Тўлдирувчиларнинг солиштирма оғирлиги


Тỹлдирувчиларнинг намлиги ва сувшимувчанлиги


Download 195.35 Kb.
bet5/10
Sana18.06.2023
Hajmi195.35 Kb.
#1587344
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
БТТ 2-Мавзу

Тỹлдирувчиларнинг намлиги ва сувшимувчанлиги
Тỹлдирувчиларнинг намлиги ва сувшимувчанлигини аниқлашда доналар ғоваклиги асосий факторлардан бири хисобланади.
Тỹлдирувчилар намлигини аниқлашда намуна тарозида тортилади ва 105°С да қуритиш шкафида доимий массага келгунича қуритилади. Тỹлдирувчиларнинг намлиги қуйидаги формула бỹйича аниқланади:
,
Бу ерда: mнам - тỹлдирувчи намунасининг табиий ҳолатдаги массаси, г
mкур - тỹлдирувчи намунасининг қуруқ холатдаги массаси, г
Тỹлдирувчиларнинг сувшимувчанлиги Wcшм. (масса бỹйича % да) аниқлашда, қуруқ йирик тўлирувчиларнамунаси сувга 48 соат давомида солиб қỹйилади, сỹнгра 1 соат ëки бошқа вақтда техник шартлар ëки техник талабларга кỹра доналар юзасидаги сувлардан қутулади ва торозида тортиб олинади:
,
Бу ерда: mсш – сувга шимдирилган тỹлдирувчилар намунасининг массаси, г.
Синаш натижасида доналар юзасидаги сувни йỹқотиш махсус жараëнга киритилади. УзРСТ бỹйича шағал ва шағал юзаси юмшоқ латта билан артилади. УзРСТ га кỹра йирик ғовакли тỹлдирувчиларнинг сувшимувчанлиги перфорирланган контейнерларда аниқланади. Контейнер ва ундаги тўлдирувчилар намунаси биргаликда сувга солиб қỹйилади, 10 мин сувдан чиқариб қỹйилиб (ортикча сувдан халос этилади), сỹнгра тарозида тортиб, ҳисоб-китов ишлари бажарилади. Ички ғовакларда мавжуд сувни чиқариб ташлаш қийин.
Майда тỹлдирувчилар учун эса бу жараëнни ỹтказиш янада қийин. Шу сабабли майда тỹлдирувчи(қум)лар учун бундай синовни ỹтказиш стандартда кỹрсатилмаган.
Ғовак қумнинг сувшимувчанлигини аниклаш АҚШ стандартига кỹра қуйидагича аникланади: қум намунасини сувда ушлаб турилади, сỹнгра иссиқ хаво оқимида қуритилади. Қумдан конус ясалади. Форма олинади, агар конус чўкмаса қуритиш давом эттирилади. Қачонки форма олинганда конус чỹкса, у ҳолда доналар орасидаги сувдан халос этилди деб ҳисобланади, факат ғоваклардаги сув қолди дейилади. Сỹнгра қум тарозида тортилади, доимий массагача қуритилади. Сувшимувчанлик қуртилгунча ва қуритилгандан сỹнги массалар нисбати бỹйича топилади. Қумнинг сувшимувчанлигини бетонда синашда аниклаш мухим хисобланади.
Кỹп ҳолларда йирик тỹлдирувчининг сув шимувчанлиги хажм бỹйича % да аниқланади, яьни шимдирилган сув ҳажмининг дона ҳажмига нисбатига кỹра топилади. Масса бỹйича % да сувшимувчанлик – Wсшм. ва дона зичлиги – ρ3 малум бỹлса, ҳажм бỹйича % да қуйидаги формуладан топилади:
,
Wс.ш.х. ҳамма вақт тỹлдирувчилар донаси ғоваклигидан кичик бỹлади, чунки барча ғоваклар ҳам сув билан тỹлмаслиги мумкин. Wсшх ва Vғовак дан келиб чиқиб, ғовакларнинг қайси хажми сув билан тỹлиши мумкинлиги ҳақида маълумотга эга бỹламиз.

Download 195.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling