Маъруза. Ҳаво ва тупроқнинг намлиги


Download 313 Kb.
bet1/13
Sana19.06.2023
Hajmi313 Kb.
#1605778
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Агро 11 Хаво ва тупрокнинг намлиги


5-маъруза. Ҳаво ва тупроқнинг намлиги


Режа:
1. Буғланиш ва транспирация. Буғланишни бошқариш усули.
2. Тупроқ намлиги ва унинг турлари. Қор қоплами ва ёғинлар. Заҳирадаги фойдали намлик ҳамда унинг ўсимликлар ҳаётидаги роли.


Таянч сўз ва иборалар. Буғланиш, транспирация, тупроқ, нисбий, намлик, фойдали намлик, ёмғир, ёғин, конденсация, баландлик, қалинлик, буғ, тезлик, коэффициент, шудринг, самарали, самарасиз, сўлиш, капилляр, маҳсулдор, таъминланганлик, сув


Ёғинлар. Ҳаво намлиги. Сувнинг буғланиши. Ўсимликлар транспирацияси. Сув буғи конденсацияси.
Булутлардан ёмғир тарзида ёғадиган анча йирик томчилар даставвал майда томчиларнинг ўзаро қўшилишидан ҳосил бўлади. Томчиларнинг катталашуви электр кучлари таъсирида ҳам рўй беради. Қарама-қарши ишорали зарядланган томчиларнинг ўзаро бирикиши (қўшилиши) эҳтимоли катта. Томчиларнинг ўзаро қўшилишида уларнинг ўлчами ҳам аҳамиятга эга. Чунки йирик томчи-ларнинг пастга тушиш тезлиги катта, майда томчиларнинг тушиш тезлиги кам бўлади.
Атмосфера ёғинлари фазавий ҳолатлари бўйича қаттиқ, суюқ, аралаш ёғинларга бўлинади.
Мўътадил кенгликлар (40-58° шимолий ва жанубий кенгликлар) да қуруқлик устида ёғинлар максимуми ёзга, минимуми эса қишга тўғри келади. Океанлар устида эса бунинг акси рўй беради. Бу зонада материкларнинг ички қисмида йилига 300-500 мм ёғин ёғса, океанларга эса 750-1000 мм ёғин ёғади.
Ё

5.1-расм. Ёғингарчиликнинг йиллик миқдори, мм
ғинларнинг Ўзбекистон ҳудудлари бўйича тақсимланиши қуйидаги 5.1-расмда келтирилган.
Ўзбекистонда умумий ёғин миқдо-рининг 30-50% баҳорга, 25-40% қишга, 10-12% кузга, 1-10% ёзга тўғри келади. Демак, мамлакатимизда энг кўп ёғин миқдори баҳор ва қиш ойларига, энг кам ёғин эса ёзга тўғри келади. Республикамизнинг тоғ олди ва тоғ минтақасида ҳам энг кўп ёғин баҳорга тўғри келади. Бу ерларда баҳордаги ёғин миқдори йиллик ёғиннинг 41%, Самарқандда 49% баҳорга тўғри келади. Республикамизда йил давомида энг кўп ёғин март ойига, энг кам ёғин ёз ойларига тўғри келади.
Маълумки, бутун Ер сиртининг 70% га яқин қисмини сув қоплаган. Атмосферада мавжуд сув буғининг асосий қисми океан ва денгизларнинг буғланишидан ҳосил бўлади. Кўллар, дарёлар, сув ҳавзалари, нам тупроқ ва ўсимликларнинг буғланишидан ҳам атмосферага анча миқдордаги сув буғи ўтади.

Download 313 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling