Маъруза. Ҳаво ва тупроқнинг намлиги


Download 313 Kb.
bet5/13
Sana19.06.2023
Hajmi313 Kb.
#1605778
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Агро 11 Хаво ва тупрокнинг намлиги

2.4 – жадвал
Турли ўсимликларнинг транспирация коэффициентлари қиймати



Ўсимлик

Транспирация коэффициенти

Ўсимлик

Транспирация коэффициенти

буғдой

217...755

Беда

446...1210

жавдар

257...774

Клевер

159...1108

Горох

259...782

Кунгабоқар

290...705

жўхори

204...298

Картошка

167...659

маккажўхори

174...406

Ғўза

350...1651

Бу иккала жараён атмосферада, шунингдек ер юзасида ўсимликлар қоплами ва ердаги буюмлар сиртида рўй беради. Бу иккала жараён ўтганда ташқи муҳитга иссиқлик ажралади.


Шундай қилиб, конденсация ва сублимация бошланиши учун ҳаводаги сув буғининг миқдори тўйинган буғ босимидан ортиқ қийматларгача ошиши ёки ҳавонинг ҳарорати шудринг нуқтасидан ҳам пасайиши керак. Бошқача айтганда ҳавонинг намга тўйиниши учун ҳаводаги сув буғи тўйиниш даражасигача кўпайиши ёки ҳаво ҳарорати шудринг нуқтасигача пасайиши керак. Табиатда ҳавонинг намга тўйиниши асосан ҳаво ҳароратининг шудринг нуқтасигача пасайиши ҳисобига вужудга келади.
Демак, конденсация жараёнининг бошланиши шартларидан бири ҳавонинг совишидир. Ҳаво ҳарорати шудринг нуқтасидан ҳам пасайганда, ўта тўйиниш юзага келиб, бу шароитда сув буғининг тўйинишдан ортиқча қисми қуюқлашиб томчилар ва муз кристаллчалари пайдо бўлади. Тоза ҳавода конденсация рўй бериши жуда қийин. Ҳар хил аралашмалардан тозаланган ўта тўйинган ҳавода сув томчиларининг ҳосил бўла бошлаши учун сув буғининг парциал босими, худди шу ҳароратдаги тўйинган буғ босимидан 6-8 марта катта бўлиши керак.
Шудринг - тунги нурланиш натижасида совиган тупроқ, экин баргларида, ердаги турли буюмлар сиртида ҳосил бўладиган майда сув томчиларидан иборат.
Ҳаво очиқ кечалари фаол юза нурланиши жадал ўтади ва нурланаётган тупроқ, ўсимликлар кучли совийди. Уларга тегиб турган ҳавонинг ҳарорати ҳам пасайиб кетади.
Агар нурланаётган сирт ва унга тегиб турган ҳаво ҳарорати шудринг нуқтасидан ҳам пасайиб кетса, тўйинишдан ортиқча буғ совиган сиртда конденсациялаша бошлайди. Агар сув буғининг конденсацияси 0С дан юқори ҳароратда рўй берса, совиган сиртда майда сув томчилари, яъни шудринг ҳосил бўлади. Ўзбекистон ҳудудларида шудринг тушиши баҳор ва куз ойларида кузатилади.
Қиров - радиацион совиш сабабли тупроқ, ўсимликлар ва ердаги буюмлар устини қоплайдиган муз кристалларидан иборат. Қировнинг ҳосил бўлиш шароити ҳам шудринг ҳосил бўлиш шароитига ўхшайди.
Тунги нурланиш натижасида тупроқ, ўсимликлар қоплами ва ердаги буюмлар сирти баъзан жуда кучли совийди, нурланаётган сирт ва унга тегиб турган ҳаво кучли совиганида шудринг нуқтаси 0°С дан паст ҳароратларга тўғри келади.
Туман деб - бевосита ер юзаси устидаги ҳавода муаллақ ҳолатдаги сув буғининг конденсацияси ва сублимацияси маҳсулотлари (сув томчилари,муз кристаллари ёки улар аралашмаси) тўпланишига айтилади.

Download 313 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling