Маъруза. Ҳаво ва тупроқнинг намлиги


Қор қопламининг тупроқ, сув ва иссиқлик тартиботи шаклланишидаги роли


Download 313 Kb.
bet2/13
Sana19.06.2023
Hajmi313 Kb.
#1605778
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Агро 11 Хаво ва тупрокнинг намлиги

Қор қопламининг тупроқ, сув ва иссиқлик тартиботи шаклланишидаги роли. Ҳавонинг турғун манфий ҳароратлари вақтида қор ёғиши натижасида ер сиртида қор қоплами вужудга келади. Қор қоплами тупроқ ва ҳавонинг иссиқлик режимига кучли таъсир кўрсатади.
Қор қопламининг баландлиги ёққан қор миқдорига ва унинг зичлигига боғлиқ.
Қор қопламининг зичлиги олинган қор намунаси массасининг ҳажмига нисбатига тенг. Янги ёққан қорнинг зичлиги 0,01 г/см3 га, узоқ муддат ётиб қолган ва эрий бошлаган қорнинг зичлиги 0,6-0,7 г/см3 чамасида бўлади. Янги ёққан қорнинг зичлиги ҳаво ҳароратига ва қор ёғаётган пайтдаги шамол тезлигига боғлиқ. Қор ёғаётган вақтда ҳаво ҳарорати паст ва шамол кучсиз бўлса қор зичлиги кичик, агар ҳарорат юқори ва шамол кучли бўлса қор зичлиги шунча катта бўлади. Қор қопламининг ётиш хусусияти жойнинг релъефига, қор зичлигига ва шамол тезлигига боғлиқ. Масалан, шамол тезлиги катта бўлса, очиқ текис ерлардан қорни учириб пастқам ерларга олиб бориб тўплайди, қалинлиги жуда юпқа ёки қорсиз яланг жойлар юзага келади. Хуллас, шамол пайтида қор қоплами бир текисда ҳосил бўлмайди. Шамолсиз ёки кучсиз шамол пайтида текис ётиқ ерларда бир хил қалинликдаги қор қоплами вужудга келади.
2.3-жадвалда 25 см ли қор қопламида турли хил чуқурликдаги тупроқ ҳарорати келтирилган.
2.3 - жадвал
25 см ли қор қопламида турли хил чуқурликдаги тупроқ ҳарорати



Қийматлар

Ҳарорат

қор қоплами
юзасида

Тупроқ чуқурликда

3 см

15 см

25 см

Максимал

0,0

-1.4

-1.0

-0.7

минимал

-35,5

-7.4

-6.3

-4.5

амплитуда

35,5

6.0

5.3

3.8

Қорда бўлган сув заҳираси, қор қопламининг қалинлиги ва қор зичлигига боғлиқ.


Қор Ўзбекистон Республикасининг ҳамма жойида ёғади. Қор қоплами Ўзбекистон текисликларида ноябр ойининг охирида, жанубий туманларида эса декабр ойининг учинчи ўн кунлигида ҳосил бўлади.
Республиканинг шимолий ҳудудларида қорли кунлар сони 60 кунга, тоғларда эса 100 кунга етади. Текисликларда қор қопламининг ўртача баландлиги 4-8 см га, баъзи йилларда эса 20-30 см га етади.
Ўзбекистоннинг тоғ олди туманларида қор қопламининг ўртача қалинлиги 10-20 см, максимал қиймати эса 40-60 см ни ташкил этади. Тоғли ҳудудларда қор қопламининг ўртача баландлиги 60 см, максимал баландлиги эса 1,5-2 м дан ортиқ бўлиши мумкин.
Қор қоплами тупроқнинг ички қатламларидан кўтарилиб чиққан иссиқлик оқимини ушлаб қолади. Натижада етарлича қалин (20-30 см) қалинликдаги қор қоплами остидаги тупроқнинг ҳарорати кескин пасайиб кетмайди. Шунинг учун кузги дон экинлари, мевали дарахтлар ва кўп йиллик ўтлар илдизини совуқ урмайди.
Агар тупроқ юзаси яланг ёки қор қоплами юпқа бўлса тупроқ анча чуқурликкача музлаб кузги экинларни совуқ уради.
Қор қоплами тупроқни совиб кетишдан ҳимоя қилишидан ташқари, айни шу вақтда ерга яқин ҳаво қатламига совитувчи сифатида таъсир қилади. Чунки қор қопламининг альбедоси 70-80% га тенг. Шунинг учун қор қоплами қуёш радиациясини кам ютади ва ундан кам исийди. Қор қоплами узун тўлқинли нурланиш чиқариб яна ҳам совийди.

Download 313 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling