Маъруза. Ҳаво ва тупроқнинг намлиги
Download 313 Kb.
|
Агро 11 Хаво ва тупрокнинг намлиги
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тупроқ намлиги ва унинг қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришига таъсири.
Булдуруқ - туман вақтида сув буғи сублимацияси ёки ўта совиган ёмғир томчиларининг ёпишиши натижасида дарахт шохлари, электр симлари, турли хил учликлар, тик жойлашган сиртлар ва бошқаларда ҳосил бўладиган ғовак оқ кристаллардан иборат. Бу кристаллар кучли шамол таъсирида тушиб кетадиган узун муз толаларни вужудга келтиради.
Булдуруқ одатда туман вақтида ўта совиган сув томчиларининг турли буюмларда ёпишиб қолиши ва музлашидан ҳосил бўлади. Булдуруқ эса кўпинча шамол томонга қараган тик жойлашган сиртларда сутканинг исталган пайтида вужудга келаверади. Тупроқ намлиги ва унинг қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришига таъсири. Тупроқ нами ўсимлик ҳаётининг асосий, алмаштириб бўлмайдиган омилларидан биридир. Ўсимликларнинг ҳаёт фаолияти нормал ўтиши учун улар маълум миқдордаги сувни ўзлаштириши керак. Ўсимликлар сувни жуда кўп миқдорда қабул қилади. Ўсимликлар 1 г қуруқ моддани ҳосил қилиши учун 0,2 дан 1 кг гача сув сарфлайди. Ўсимликка сув билан бирга озиқ моддалар ҳам киради. Тупроқдаги фойдали нам доимий ва етарли миқдорда бўлганда ўсимликлар нормал ўсади ва ривожланади. Тупроқдаги намнинг етишмаслиги ёки ортиқчалиги ўсимлик маҳсулдорлигини чеклаб қўяди. Тупроқ таркибидаги сув миқдорига тупроқ намлиги дейилади. Тупроқда намнинг етарли бўлиши ўсимликлар ҳаётининг асосий омилларидан биридир. Тупроқда нам куз ва қиш фаслида тўпланса, баҳор ва ёзда сарфланади. Ўсимликларнинг сувга бўлган талаби уруғ экилгандан токи ҳосил етилгунча ортиб боради, тупроқдаги нам заҳираси эса бу даврда камайиб боради. Қишда тупроқ қатламларида нам кам тўпланса, у ёзда сарфланиб кетиб, экинлар вегетацияси охирига етмай қолади, натижада экинлар ривожланиши сусаяди ва ҳосили камаяди. Сувнинг тупроқда тўпланиши, ҳаракати, физик ҳолатининг ўзгариши, тупроқ қатламларида ушланиб туриши ва сарф қилиниши каби ҳодисалар йиғиндиси тупроқнинг сув режими дейилади. Қишлоқ хўжалик экинлари вегетацияси бошланганидан кейин илдиз яшайдиган қатламдаги самарали нам заҳирасининг ўзгариши метеорологик шароитлар, ўсимликлар ва сизот сувлари сатҳи тебранишларининг биргалашиб таъсирига боғлиқ. Сизот сувларининг сатҳи чуқурда (сувнинг капиллярларда кўтарилиб қўшилиши йўқ) бўлган районларда намнинг энг кўп қисми транспирацияга сарф бўлади. Метеорологик шароитлар тупроқнинг сув режимига анча кучли таъсир қилади. Йилнинг совуқ даврида тупроқ нами ўсимликлар транспирациясига сарф қилмайди, (ўсимликлар тиним даврида бўлади), тупроқ қор билан қоплан-ганда эса буғланишга ҳам сарф бўлмайди. Шунинг учун нам заҳирасининг ўзгариши, тупроқ музлаши жараёнида кристалланиши таъсирида намнинг тупроқ ичидаги ҳаракати ҳисобига ҳамда илиқланишлар пайтида оқар сувларга тўлиши ҳисобига рўй беради. Турли йўллар билан тўпланган нам заҳираси баҳорда энг кўп бўлади. Download 313 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling