Режа: Намуна танлаш. Тўлдирувчиларнинг солиштирма оғирлиги


Тỹлдирувчиларнинг бỹшлиқлиги


Download 195.35 Kb.
bet4/10
Sana18.06.2023
Hajmi195.35 Kb.
#1587344
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
БТТ 2-Мавзу

Тỹлдирувчиларнинг бỹшлиқлиги
Тỹлдирувчи бỹшлиқлиги ëки доналар орасидаги бỹшлиқ, тỹлдиргич эркин тỹкилгандаги доналар орасидаги бỹшлиқни умумий хажмга бỹлган нисбатига айтилади ва % да аниқланади (зичланмаган холда). Агар уйилма зичлик –ρу (кг/м³) ва унинг заррачалари зичлиги–ρ3 (г/см³) малум бỹлса, унда тỹлдирувчининг доналари орасидаги бỹшлиқ қуйидаги формула асосида топилади:
,
Ғовак тỹлдирувчининг доналари орасидаги бỹшлиқни тажрибада аниқлашда, тỹлдирувчи намуна ỹлчов идишига (1-жадвалга) солинади ва сув қуйилади. Маьлум вақтдан сỹнг идиш усти майда кỹзли элак билан ëпилади, идишдаги сув тỹкилади. Сỹнгра сувга шимдирилган тỹлдирувчи билан идиш биргаликда торозида тортилади. Идишга лим тỹлгунча сув солинади ва яна тарозида тортилади, тажриба йўли билан аниқланган ғовак тỹлдирувчининг доналари орасидаги бỹшлиқ қуйидаги формула асосида топилади:
,
Бу ерда: mсув- охирги тỹлдириб солинган сувнинг массаси , кг
V-идишнинг ҳажми, л
Ғовак тўлдиргичнинг доналари орасидаги бўшлиқни тажрибада аниқлагандан сўнг заррачалар зичлиги з (г/см3)ни аниқлаш мумкин:
,
Агар тỹлдирувчининг бỹшлиқлигини зичланган холатда билиш керак бỹлса, у холда (4)формуладаги уйилма зичлик ỹрнига, тỹлдирувчининг зичланган холатдаги зичлиги олинади.
Агар тỹлдирувчининг доналаридаги очиқ ғоваклар бетонда цемент қоришмаси билан тỹлган холатдаги бỹшлиқлигини аниқлайдиган бўлсак, у холда формуладаги доналар зичлиги – ρ3 ỹрнига тỹлдирувчи доналарининг цемент қоришмасидаги зичлиги – ρзц.т олинади.
Бỹшлиқлик – бу тỹлдирувчиларнинг муҳим характеристикаси хисобланади. Зич конструкцион бетонда барча бỹшлиқлар цемент қоришмаси билан тỹлиши керак. Шу сабабли бỹшлиқлик қанча кам бỹлса, бетонда цемент сарфи хам шунча кам бỹлади. Йирик ғовакли бетонда эса аксинча, яьни тỹлдирувчиларнинг бỹшлиқлиги катта бỹлиши керак .
Тỹлдирувчи бўшлиқлиги, доналар шакли ва донадорлик (гранулометрик) таркибига боғлиқдир.
Тỹлдирувчиларнинг дона ғоваклиги
Ғоваклик - тỹлдирувчи донасидаги барча ғовакларнинг хажмлари йиғиндисини дона хажмига нисбатига айтилади. Кỹпинча хар бир донанинг алохида ғоваклиги эмас, балки олинган намунадаги доналарнинг ỹртача ғоваклиги аниқланади.
Агар доналар зичлиги – ρ3 ва тỹлдирувчи модда зичлиги – ρ малум бỹлса, у холда ғоваклик қуйидаги формула бỹйича аниқланади:
,
Агар (7) формуладаги ρ3 ỹрнига цемент қоришмасидаги доналар зичлигини қỹйсак, у ҳолда барча ғоваклик эмас, балки унинг қисми аниқланади, яьни бетонда цемент қоришмаси тỹлдирмайдигон ғоваклик аниқланади.
Умумий ғовакликдан келиб чиқиб очиқ ғовакларни аниқлаймиз ва натижада бетоннинг тỹлдирувчиларининг очиқ ғовакларини тỹлдириш учун сарфланадиган қỹшимча цемент қоришмаси хажми аниқланади.

Download 195.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling