Режа: Намуна танлаш. Тўлдирувчиларнинг солиштирма оғирлиги


Download 195.35 Kb.
bet2/10
Sana18.06.2023
Hajmi195.35 Kb.
#1587344
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
БТТ 2-Мавзу

Тоғ жинслари

Ўртача солиштирма
оғирлиги
г/см3

Чегаравий солиштирма оғирлиги
г/см3

Базальт

2,8

2,6-3

Майда донали қум тош

2,54

2,4-2,6

Гранит

2,69

2,6-3

Йирик донали қум тош

2,69

2,6-2,9

Роговик

2,82

2,7-3

Охактош

2,66

2,5-2,8

Порфир

2,73

2,6-2,9

Кварцит

2,62

2,6-2,7



Шуни таъкидлаш лозимки, тўлдирувчининг солиштирма оғирлиги унинг сифатини белгиловчи кўрсаткич хисобланмайди.


Тўлдирувчиларнинг хоссалари ва уларга қўйилган талаблар. Бетон хусусиятига тўлдирувчиларнинг таъсири.

Режа: 1. Тўлдирувчиларнинг хоссалари ва уларга қўйилган талаблар


2. Бетон хусусиятига тўлдирувчиларнинг таъсири

1. Тўлдирувчиларнинг хоссалари ва уларга қўйилган талаблар


Тỹлдирувчиларнинг уйилма зичлиги
Тўлдирувчилар уйилма зичлиги деб, тўлдиргич массасининг у эгаллаган хажмга нисбатига айтилади (заррачалар орасидаги бўшлиқ хисобга олинади).
Ғовак тўлдирувчининг уйилма зичлиги ўлчамли идишда аникланади, унинг ўлчами тўлдирувчининг йириклигига боғлиқ равишда 1-жадвалдан қабул қилинади.
Тỹлдирувчилар йириклиги бỹйича ўлчов идишларининг ỹлчамлари
1-жадвал

Тỹлдирувчи доналарининг энг катта йириклиги, (мм)

Ўлчов идишининг сиғими,
(л)

Ўлчов идишининг ички ỹлчамлари, мм

Диаметри

Баландлиги

5 ва ундан кам
10
20
40

1
2
5
10

108
137
185
234

108,5
136,5
186,5
233,8

Доимий массагача қуритилган тỹлдирувчи тарозида тортилиб, баландлиги 100мм булган цилиндр шаклидаги ỹлчов идишига солинади ва ортиқчаси метал чизғич билан сидириб ташланади. Кейин ỹлчов идиши торозида тортилади ва ỹртачаси арифметик усулда аниқланади.


Уйилма зичлик қуйидаги формула бўйича хисобланади:
, ( кг/м³)
Бу ерда : m1- ỹлчов идишининг массаси, кг
m2- ỹлчов идишининг тỹлдирувчи билан биргаликда массаси, кг
V- ỹлчов идишининг ҳажми, м³

Шуни таъкидлаш керакки, тỹлдирувчилар уйилма зичлигини аниқлаш ỹлчов идиши шакли ва сиғимига, ỹлчов идиши ỹлчамларига, тỹлдирувчилар доналарига боғлиқ. Берилган йирикликдаги тỹлдирувчилар доналари учун, идиш ỹлчами қанча керак бỹлса, тỹлдиргич холати (степен) нисбатан донадор материал хажми кичик бỹлади. Шу сабабли норматив бỹйича стандарт ỹлчов идишлар (1-жадвал) ғовак тỹлдирувчилар учун қỹлланилади (Уз РСТ).


Стандарт бỹйича шағал ва шағал(чақиқ тош) учун йириклигидан келиб чиқиб 2-50л сиғимли ўлчов идишлар, қум учун 1литрли ўлчов идиши ишлатилади. Ғовак тỹлдирувчиларнинг маркаси уларнинг мос уйилма зичлиги бỹйига ўрнатилади. Тỹлдирувчиларнинг уйилма зичлигини аниқлаш тỹлдирувчилар масса улушини хисоблашга (агар ҳажми малум бỹлса), корхона таркибидаги омборлари сиғимини, бункерлар сиғимини, бетон таркибини хисоблашда, тỹлдирувчиларни бетонда тўғри тақсимлаш (дазировка)да зарурдир.

Download 195.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling