IV. Ўқувчиларниг билим савиясини баҳолаш ва якуний рейтинг кўрсаткичларини аниқлаш
7. Ўқувчиларининг билим савияси, кўникма ва малакаларини назорат қилишнинг рейтинг тизими асосида ўқувчининг ҳар бир фан(предмет) бўйича ўзлаштириш даражасини баллар орқали ифодаланади.
8. Ҳар бир назорат (сўров) тури тури қандай шаклда ўтказилишидан қатъи назар 5 баллик (”5”, “4”, “3”, “2”) усулда бутун сонлар ёрдамида баҳоланади.
9. Бошланғич назоратнинг натижаси бошқа назоратдан олинган балларга қўшилмайди. У ўқувчининг семестр давомида ушбу фан бўйича ўзлаштириш суръатини таҳлил қилишда, ўқитувчининг ўқувчилар билан ишлаш фаолиятининг самараси мезони сифатида қўлланилади.
10. Муайян фан(предмет) бўйича ўқувчининг семестр мобайнида тўплаши мумкин бўлган умумий бали(Rcеместр) максимум 5 бални ташкил қилиб, қуйидагича ҳисобланади:
ЖН + ОН + ЯН
Rсеместр = -------------------------- ,
3
бу ерда:
ЖН – ўқувчининг семестр давомида жорий назорат бўйича, бутун сонга яхлитланган, ўртача бали,
ОН – ўқувчининг семестр давомида оралиқ назортлар бўйича, бутун сонга яхлитланган, ўртача бали,
Агар фаннинг семестр бўйича юкламаси 24 соатдан кам бўлиб, оралик назорат ўтказилмаган тақдирда,
ЖН + ЯН
Rсеместр = -------------------------- бўлади.
2
11. Муайян фан ёки ўқув амалиёт бўйича йиллик умумий балл сифатида семестрларда тўплаган умумий балларнинг ўртачаси олинади.
R1-семестр + R2-семестр
Rйиллик = ----------------------------.
2
12. Ҳар бир фан бўйича умумий рейтинг балл R йиллар бўйича тўпланган балларининг ўртача қиймати каби аниқланади (масалан, фан уч йил ўқитилса)
R1 йил + R2 йил + R3 йил
R= ------------------------------- .
3
13. Ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётлари учун ҳам максимал семестр бали 5 балл бўлиб, рейтинг тизимида уларнинг ўзига хос хусусиятларини эътиборга олиб лойиҳалаштирилади.
V. Рейтинг мониторинги ва таҳлил гуруҳи
14. Таълим муассасаларида рейтинг тизимини тўлақонли жорий этиш, ўқитувчиларга услубий ёрдам кўрсатиш, рейтинг натижаларини доимий равишда таҳлил қилиб бориш мақсадида услубчи, электрон ҳисоблаш машинаси оператори, кафедра мудирлари, психолог ва бошқа тажрибали ўқитувчилардан иборат рейтинг мониторинги ва таҳлил гуруҳи тузилади. Унга директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари раҳбарлик қилади.
15. Рейтинг мониторинги ва таҳлил гуруҳи ўз фаолиятини мазкур Низомга мувофиқ амалга оширади.
Do'stlaringiz bilan baham: |