Дуал таълим принципларини жорий этиш модули бўйича ЎҚув-услубий мажмуа


Корхоналар бўйича касб-ҳунар таълимининг тақсимланиши


Download 366.09 Kb.
bet6/34
Sana01.11.2023
Hajmi366.09 Kb.
#1737202
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34
Bog'liq
ДУАЛ ТАЪЛИМ ПРИНЦИПЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ

Корхоналар бўйича касб-ҳунар таълимининг тақсимланиши.
Германияда 1999 йили тахминан 2,1 миллион корхоналар мавжуд бўлиб, уларнинг ярмидан кўпроғи касб-ҳунар таълимини амалга ошириш учун қонуний шарт-шароитларга эга.
Корхоналар қанчалик катта бўлса, улар шунчалик кўпроқ ўқувчиларни ўқитади. Катта корхоналар (500 дан ортиқ ишчиларга эга) нинг 93,3 фоизи касб-ҳунар таълими тизимида фаол қатнашмоқда. 50 нафардан 499 нафаргача бўлган ишчиларга эга корхоналарнинг 70,1 фоизи ўқувчиларни ўқитади.
Касб-ҳунар таълими учун катта потенциал 10 нафардан 49 нафаргача ишчиларга эга корхоналар ҳисобланади. 1999 йилда уларнинг 46,9 фоизи, яъни қарийС ярми касб-ҳунар таълими тизимида фаол қатнашди. Типик кичик корхона (1 нафардан 9 нафаргача ишчиларга эга) ларнинг 16,5 фоизи ҳам ўқувчиларни ўқитади. Кичик корхоналар фаолият соҳалари тор бўлгани каби сабабларга кўра касб-ҳунар таълими беришга яроқли эмас ва шунинг учун уларнинг малум бир қисмигина касб-ҳунар таълимида иштирок этади.
Корхоналараро ўқув марказлари. Кўпинча, кичик ҳунармандчилик корхоналарига техник касблар бўйича касб-ҳунар таълимини бериш учун зарурий жиҳозлар ва машиналар етишмайди. Биринчи навбатда ўқувчиларга ўз касбини ҳар томонлама ўрганиш имконияти яратилиши лозим. Шу сабабдан, ҳунармандчилик касбларини тўлиқ ўрганиш учун ўқувчилар тегишли барча жиҳозлар билан таъминланган корхоналараро ўқув марказларига юборилади.
Корхоналараро ўқув марказлари ўқувчиларга корхонада ўқитилаётган касблар бўйича етишмаганбилимва кўникмалар беради. Бундан ташқари, ўқувчилар корхоналараро ўқув марказида ўз касби бўйича энг янги технологиялар билан танишади. Корхоналараро ўқув марказида ўқиш муддати корхоналарда таълим олаётган ўқувчиларга етишмаган малакалар ҳажмига кўра аниқланади. Корхоналараро ўқув маркази ҳаражатлари корхоналар, палаталар, бирлашмалар ва шунингдек давлат томонидан қопланади.
Таълим курси давомида оладиган иш ҳақи миқдори касбга ва ҳар бир ҳудудга амал қилувчи тариф келишувига биноан берилади. Палаталардаги касб-ҳунар таълимига масъул маслаҳатчилар иш хақи миқдорини белгилаш учун тариф режаларини белгилаб боради. Иш хақи ҳар бир ўқув йилида ошиб бориши лозим.
Таълим шартномасига қўшимча равишда корхонанинг таълим бериш режаси берилади ва режада ўқувчи қайси вақт оралиғида бўш бўлиши кўрсатилади. Ушбу режа ўқув ва ишлаб чиқариш жараёнларини мувофиқлаштириш учун фойдаланилади.
Корхона таълим шартномаси билан корхонанинг таълим бериш режасини тегишли органлар (одатда савдо-сотиқ ва саноат палатаси ёки ҳунармандчилик палатаси)га етказиши лозим. Тегишли органлар белгиланган зарур шарт- шароитларга риоя қилинаётганлигини кузатиб боради ва шунингдек, ўқувчиларни имтиҳон қилади.
Таълим шартномаларини муддатдан олдин бекор қилиш ҳолатлари. Германияда ҳар бир тўртинчи таълим шартномаси (жами 23,7%) режалаштирилган таълим курси якунланишидан олдин бекор қилинмоқда ва бу ўғил болаларга қараганда қиз болалар ўртасида кўпроқ содир бўлмоқда. Шартномани муддатдан олдин бекор қилиш ҳолатлари айниқса, ҳунармандчилик ва эркин касблар соҳаларида ошиб бормоқда.
Муддатдан олдин таълим шартномасини бекор қилиш ҳолатларининг тўртдан бир қисми синов муддатида, яъни касб-ҳунар таълим курсининг биринчи 3 ойи давомида рўй беради. Кейинги тўртдан бир қисми биринчи ўқув йилида содир бўлади. Шартномани бекор қилиш ҳолатларининг бир қисмига касб-ҳунар таълим берувчи корхонанинг эгаси ёки ҳуқуқий ҳолати ўзгарган ҳолатларида юз бермоқда. Бундай ҳолларда янги таълим шартномаси тузилади.
Ҳатто таълим курсининг биринчи ўқув йилига ўзгартиришлар кирилмаган бўлса ҳам янги таълим шартномаси тузилади.
Кўпгина таълим шартномаларини муддатдан олдин бекор қилишга бошқа корхоналарга бориш ёки бошқа касбларни танлаш сабаб бўлади. Таълим шартномаларини муддатдан олдин бекор қилиш ҳолатларининг тахминан ярми, ўқувчилар таълим олишни касб-ҳунар таълимининг дуал тизимида бошқа шарт-шароитларда давом эттириши ҳолати билан боғлиқ. Баъзи ўқувчилар олий ўқув юртига кириб ўқишни бошлайди ёки таълим йўналишини ўзгартиради.
Бандлик агентликлари. Касб-ҳунар таълимида ўқувчиликка номзодларни қидираётган корхоналар биринчи навбатда бандлик агентлигига мурожаат қилади. Бандлик агентлиги томонидан ҳамкорлик ва таълим бўйича барча хизматлар бепул тақдим этилади. Бандлик агентлигининг касб-ҳунар таълими бўйича маслаҳат бўлими корхоналарда касб-ҳунар таълими жойини олишни ҳоҳловчи ёшларга жуда муҳим маълумотларни беради.
Касб танлаш, касб-ҳунар таълимида ўқиш, малака оширишга оид маълумотларни олиш бўйича хизмат кўрсатиш учун бандлик агентлиги қошида маълумотлар базаси мавжуд ва шунингдек, кенг электрон маълумот базаси йиғилган. Ҳар бир киши зарур маълумотларни қидириш имкониятидан мустақил фойдаланиши мумкин.
Бандлик агентлиги касб-ҳунар таълимида таълим олувчиларни қидираётган корхоналарга қуйидаги хизматларни кўрсатишга ўз эътиборини қаратган:

  • Меҳнат биржаси вакант жойларга мос таълим олувчиларни қидираётган корхоналарга маълумотлар базасидан фойдаланишни тақдим этади. Бундан ташқари корхоналар маълумотлар базасига вакант таълим олиш жойлари ҳақидаги маълумотларни қўйиш имкониятига эга. Кўпгина ёшлар касб-ҳунар таълими жойлари ҳақидаги маълумотларни кўпинча маълумотлар базасидан фойдаланиб топадилар.

  • Иш берувчилар учун хизмат: корхоналар вакант касб-ҳунар таълими жойлари ҳақидаги маълумотларни ёзма равишда, телефон ёки электрон почта орқали хабар бериши мумкин. Маълумотлар базасининг талабларига кўра вакант касб-ҳунар таълими жойлари ҳақидаги маълумотларни тўлиқ бериш лозим: масъул шахснинг фамилияси ва исми, манзили ва телефон рақамлари. Бундай маълумотларни аноним ҳолда эълон қилиш ҳам мумкин. Эълонлар қуйидаги маълумотларни назарда тутади:

  • касб номи;

  • курснинг бошланиши ҳақида маълумот;

  • номзодларни танлаб олиш тартиби;

  • таълим жойининг тавсифи;

  • талаб қилинувчибилимва кўникмалар.

Бундан ташқари бандлик агентлигининг қуйидаги хизмат кўрсатиш бўлимлари мавжуд:
Касблар ҳақидаги маълумотлар марказлари (BIZ) ҳар бир бандлик агентлигида мавжуд. Ушбу марказлардан касб-ҳунар таълими, малака ошириш бўйича маълумотларни, шунингдек касблар тавсифи, турли хил видео ва аудио материалларни олиш мумкин ёки ҳар бир шахс зарур маълумотларни шахсан ўзи компьютердан қидириб топиши мумкин. BIZ марказларида касбий юксалиш учун муҳим маълумотларни ва шунингдек, малака ошириш ва қайта тайёрлаш Бўйича маълумотларни олиш мумкин.

Download 366.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling