Дуал таълим принципларини жорий этиш модули бўйича ЎҚув-услубий мажмуа


Дуал таълимни жорий этиш учун зарур бўлган тизимли ўзгаришлар


Download 366.09 Kb.
bet3/34
Sana01.11.2023
Hajmi366.09 Kb.
#1737202
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34
Bog'liq
ДУАЛ ТАЪЛИМ ПРИНЦИПЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ

Дуал таълимни жорий этиш учун зарур бўлган тизимли ўзгаришлар:

Анъанавий ўқитиш тизими



Дуал ўқитиш тизими



Машғулотларнинг катта қисми, ўқув вақтининг умумий миқдорининг 60% гача, таълим муассасаси деворларида амалга оширилади

Аудитория машғулотларини умумий ўқув вақтининг 30-40 фоизигача қисқартириш



Ишлаб чиқиш амалиёти ўқув вақтининг умумий миқдорининг 40 фоизини ташкил қилади

Ишлаб чиқиш амалиёти ҳажми ўқув вақтининг умумий миқдорининг 60-70% гача ўсди

Таълим дастури, ўқув режаси Давлат таълим стандартига мувофиқ тузилган



Таълим дастури, ўқув режаси таълим стандартига, профессионал стандартларга ва ҳақиқий шерик иш берувчининг эҳтиёжларига мувофиқ тузилган

Ишлаб чиқиш амалиёти корхоналарнинг зарурий эҳтиёжларини қондирмайди



Ишлаб чиқариш амалиёти индивидуал ёндашувга асосланган ва имкон қадар корхонанинг реал шароитларига яқин

Қисқа муддатли амалиёт корпоратив маданиятни шакллантиришга имкон бермайди

Корхонанинг корпоратив маданияти билан танишиш



Ўқитиш давлат ёки ўқувчининг ўзи ҳисобидан амалга оширилади

Шерик корхонадан стипендия бериш

Курс ишлари, якуний малака ишлари, индивидуал лойиҳалар мавзуси кўпинча ишлаб чиқаришнинг ўзига хос хусусиятларини акс эттирмайди

Курс ишлари, якуний малака ишлари, индивидуал лойиҳалар мавзуси шерик корхонанинг потен- циал эҳтиёжларига йўналтирилган

Мураббийлик кўпинча номидагина расмийлаштирилади



Мураббийнинг фаолияти иккала томонидан тартибга солинадиган шерикликнинг бир қисми сифатида қаралади.

Дуал таълим - бу касбга йўналтиришни ташкил этиш, кадрларга бўлган эҳтиёжлари шакллантириш (прогноз қилиш), таълим дастурларини модернизация қилиш, мутахассисларни корхоналар ва таълим муассасаларда тайёрлаш, шунингдек ижро этувчи ҳокимият органлари, бизнес уюшмалари, иш берувчилар ҳамда манфаатдор томонларнинг тенг жавобгарлигини ўз ичига олган инфратузилма ҳисобланади ва кадрларни сифатли тайёрлашни назарда тутади. Дуал таълим тизими маълум бир иш жойи учун ўқитиш дастурларини малакали кадрларга қизиқувчи тижорат корхоналари ва минтақада иқтисодиётни ривожлантириш ва турмуш даражасини яхшилашдан манфаатдор бўлган минтақавий ҳокимият томонидан биргаликда молиялаштиришни ўз ичига олади.




Дуал таълимни ташкил этиш ва амалга ошириш босқичлари:


1-босқич - профессионал таълим муассаса ва корхона ўртасида шартномавий муносабатларни ўрнатиш:
- ишчи гуруҳ / мувофиқлаштирувчи кенгаш тузиш;
- дуал таълимни ташкил этиш ва амалга ошириш учун меъёрий-ҳуқуқий базани яратиш;
- касбий стандартлар ва лавозим тавсифларида қайд этилган Таълим стандарти ва иш берувчининг талаблари ўртасидаги ўзаро боғлиқлик - дуал компетенцияларни тақсимлаш;
- иш берувчининг талабларини инобатга олган ҳолда таълим дастурлари таркибига ўзгартиришлар киритиш.
2 босқич - касбий таълим ташкилоти ва корхона ўртасида дуал таълимни амалга ошириш учун масъулият соҳасини тақсимлаш:
- назария ва амалиётнинг ўзгаришини режалаштириш;
- корхонада ишлаб чиқиш учун зарур бўлган иш турлари рўйхатини мувофиқлаштириш;
- дуал таълимни ўтказиш учун моддий-техник базани тайёрлаш / янгилаш.
3 босқич - дуал таълим жараёнининг элементларини лойиҳалаш:
- амалий йўналишни ҳисобга олган ҳолда иш дастурлари таркибини созлаш;
- назорат ва баҳолаш воситаларини ишлаб чиқиш (топшириқларнинг мазмуни ва баҳолаш мезонлари);
- корхонадан мураббийларни тайёрлаш ва ўқитиш дастурларини ишлаб чиқиш;
- дуал таълимни ҳисобга олган ҳолда иш дастурларини ўқув-услубий таъминот тўпламларини ишлаб чиқиш.
4 босқич - дуал ўқитиш жараёнини апробация қилиш ва ўқув-услубий таъминотни созлаш:
- дуал таълим жараёнини ташкил этиш;
- самарали амалий йўналтирилган таълимга йўналтирилган педагогик ва ишлаб чиқариш технологияларини апробация қилиш;
- дуал таълимни амалга оширишда қийинчиликларни аниқлаш ва таҳлил қилиш, тузатишлар киритиш.
Дуал тизим меҳнат бозорида талаб қилинадиган юқори малакали мутахассисларни сифатли тайёрлашни таъминлайдиган самарали ва мослашувчан механизмдир. Шунинг учун ушбу жараёнга катта эътибор қаратилмоқда.
Ушбу жараён Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва бошқа қонун ҳужжатларида акс этган.
Шунингдек, Ўзбекстон Республикаси Президенти томонидан 2020 йил 23 сентябрда имзоланган "Таълим тўғрисида" ги Қонуннинг 17-моддасида “Дуал таълим таълим олувчилар томонидан зарур билим, малака ва кўникмаларни олишга қаратилган бўлиб, уларнинг назарий қисми таълим ташкилоти негизида, амалий қисми эса таълим олувчининг иш жойида амалга ошириши” белгиланган.
Бугунги кунда малакали ишчиларнинг етишмаслиги замонавий саноатининг жадал ривожланишига тўсқинлик қиладиган ва мамлакат ҳудудлари ўзларининг инвестиция жозибадорлигини мунтазам ошириб борадиган асосий қийинчиликлардан биридир. Мумкин бўлган ечимлардан бири сифатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5812-сон «Профессионал таълим тизимини доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони қабул қилинган. Фармонда: 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, меҳнат бозори талабларига мос юқори малакали кадрларни тайёрлаш, таълим сифатини баҳолашнинг халқаро стандартларини жорий этиш, инновацион илм-фан ютуқларини амалиётга татбиқ этишнинг самарали механизмларини яратиш орқали мамлакатда таълим тизимини ислоҳ қилиш бўйича изчил ишлар амалга оширилаётганлиги келтирилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси ва Германия Федератив Республикаси ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4145-сон қарорига қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 июндаги ПҚ-4356-сон қарорида касб-ҳунар таълими миллий тизимига унинг элементларини жорий этиш мақсадида амалиётга йўналтирилган ўқитиш асосида дуал касб-ҳунар таълими ва малака ошириш тизимини ўрганиш бўйича чоралар кўриш белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6108-сон Фармонида 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб:
амалиётга йўналтирилган таълим дастурларини жорий этиш мақсадида профессионал таълим муассасаларида дуал таълим тизими жорий этилади;
дуал таълим тизими асосида ишлаб чиқариш амалиётини ўтаётган ўқувчиларга иш берувчи билан тузилган муддатли меҳнат шартномасига мувофиқ иш ҳақи тўланади;
профессионал таълим муассасаларида ўқувчиларнинг касбий малакасини «WorldSkills» стандартлари асосида баҳолаш тартиби босқичма-босқич жорий қилинади ва ишчи касблар бўйича «WorldSkills Uzbekistan» мусобақалари ўтказилади;
профессионал таълим муассасаларига хорижий мамлакатлардаги таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида ўрта бўғин кадрларини тайёрлашни ташкил этиш ваколати берилиши белгиланган.
Ушбу ҳужжатларга мувофиқ профессионал таълимида ўқитишнинг дуал тизими ташкил этиш мақсадида, Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси профессионал таълимида ўқитишнинг дуал тизимини ташкил этиш тўғрисида”ги қарор лойиҳаси ишлаб чиқилган. Қарор билан “Ўзбекистон Республикаси профессионал таълимида ўқитишнинг дуал тизимини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низоми” тасдиқланиши кутилмоқда. Низомда:
Дуал таълим ташкил этиладиган профессионал таълим муассасалари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан белгиланади. Дуал таълим ташкил этилиши кўзда тутилаётган таълим муассасалари имкониятлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан белгиланган экспертлар иштирокида ўрганилиши мумкин.
Кундузги, кечки ва сиртқи таълим шаклида таълим олаётган ўқувчилар дуал таълимга ўқишини кўчириш тақиқланади. Шунингдек, таълим муассасаси ва корхона ўртасида ёки корхона ва ўқувчи ўртасида тузилган шартнома бекор қилинганда ўқувчи ўқиши мос таълим даражасидаги кундузги таълим шаклига ўтказилади.
Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар келтирилган:

Download 366.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling