Геомаълумотлар базаси ҳақида умумий маълумотлар. Геомаълумотлар базаси архитектураси


Download 1.37 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/4
Sana21.09.2023
Hajmi1.37 Mb.
#1684158
  1   2   3   4
Bog'liq
1- маъруза-АГ



Геомаълумотлар базаси ҳақида умумий маълумотлар. Геомаълумотлар базаси архитектураси. 
Геомаълумотлар базасини лойиҳалаш. Геомаълумотлар базасини яратиш. Топология асослари
Ҳозирги даврда Геоинформатика турли соҳа фаолиятларида кенг фойдаланилмоқда. 
Геоинформатикани амалда самарали қўллаш учун биринчи наввбатда маълумотлар тизими 
мавжуд бўлиши керак. Барча маълумотлар тизимлари маълумотлар базасини бошқариш 
тизимига (МББТ) асосланади. Геомаълумотлар базаси МББТ негизида шакллантирилади. Бу 
курсда геоинформатикани амалиѐтда қўллаш билан боғлиқ назарий ва амалий билимлар 
кўриб чиқилади. Шунингдек, географик тадқиқотларда объектларни фазовий таҳлил қилиш 
орқали амалий геоинформатикадан кенг фойдаланилади.
Геомаълумотлар нима? Геомаълумотлар– бу географик ахборот тизими (ГАТ) да 
фойдаланилиши мумкин бўлган форматда сақланадиган географик жойлашган ўрин ҳақидаги 
ахборот демакдир. Геомаълумотлар маълумотлар базаларида, геомаълумотлар базаларида, 
shape -файлларда, растр суратларида, dbf ва Microsoft Excel жадвалларида ҳам сақланиши 
мумкин. 
Геомаълумотлар базаси нима? ArcGIS дастурида Геомаълумотлар базаси – бу турли 
географик маълумотлар тўплами, файлли тизимлар умумий папкасида сақланувчи Microsoft 
Access маълумотлар базасида ѐки кўп фойдаланувчили реляцион маълумотлар базасида 
(жумладан Oracle, IBM, DBR, Postgre SQL, Informix ѐки Microsoft SQL Server) сақланадиган 
маълумотлар тўплами демакдир. Улар файлларга асосланувчи кичик бир фойдаланувчили 
маълумотлар базасидан катта кўп фойдаланувчилар маштаби бўйича гуруҳлар, тармоқлар ва 
корпоратив геомаълумотлар базасигача бўлган катталикда яратилиши мумкин. 
Аммо Геомаълумотлар базаси фақат маълумотлар тўплами коллекцияларидан иборат 
дегани эмас; «Геомаълумотлар базаси» термини ArcGIS да бир қанча таърифларга эга: 
– Геомаълумотлар базаси – бу ArcGIS учун «қадрдон» маълумотлар тўплами; у
маълумотларни бошқариш ва уларга ўзгартириш киритиш учун фойдаланиладиган асосий 
маълумотлар формати бўлиб ҳисобланади. Гарчи ArcGIS географик ахборот тизими (ГАТ) 
нинг турли хил форматларида жойлашган географик ахборотлар билан ишласа-да, унинг 
барча кучли функционал имкониятлари айнан геомаълумотлар базаларида ишлатилади. 
– Бу – авваламбор МББТ ѐки файлли тизимдан фойдаланадиган географик
ахборотларнинг омбори. Тўғридан тўғри ArcGIS да ѐки SQL ѐрдамида МББТда ўз 
маълумотлар тўпламингизнинг асл нусхаси билан ишлашингиз мумкин. 
– Геомаълумотлар базаси географик ахборотларни бошқариш ва намойиш қилиш
учун ҳар томонлама ахборот моделига эга. Ушбу ахборот модели атрибутлар, растрлар 
тўплами ва фазовий объектлар синфини сақловчи маълумотли оддий жадваллар кетма-
кетлигини амалга оширади. 
– Геомаълумотлар базасининг дастурий назарияси умумий илованинг назариясини
таъминлайди, ArcGIS дастуридан турли файллардаги ва форматлардаги ҳамма географик 
маълумотлар билан ишлаш ва кириш учун фойдаланилади. 
– Геомаълумотлар базаси ГАТ маълумотларининг ишчи оқимини бошқариш учун
транзакция моделига эга. 
ГАТ дан фойдаланиш учун катта ҳажмдаги ѐзма ва графикавий, ҳудуд билан 
боғланган географик маълумотларни тўплаш керак бўлади. Шунинг учун ҳам 
геомаълумотлар базаси ҳар қандай ГАТ нинг ажралмас қисми ҳисобланади. Геомаълумотлар 
базалари эса махсус ГАТ дастурлари ѐрдамида яратилади. ArcGIS дастури ѐрдамида бугунги 
кунда дунѐнинг кўплаб ривожланган мамлакатларида бўлгани каби бизнинг юртимизда ҳам 
ГАТ лойиҳалари яратилмоқда ва уларнинг самарали фаолият кўрсатишлари таъминланмоқда.
Маълумотлар тўплами геомаълумотлар базасининг энг муҳим тушунчаси 
ҳисобланади. Ундан ArcGIS да географик ахборотларга ишлов бериш ва ташкиллаштириш 


учун фойдаланилади. Геомаълумотлар базаси таркибига маълумотлар тўпламининг учта 
асосий тури киради: 
1) фазовий объектлар синфи; 
2) растр маълумотлари тўплами; 
3) жадваллар. 
Юқорида санаб ўтилган маълумотлар тўпламлари турларининг ҳаммасини яратиш– 
геомаълумотлар базасини яратиш ва лойиҳалашдаги биринчи қадам ҳисобланади. Одатда 
фойдаланувчиларнинг геомаълумотлар базаси билан ишлаши маълумотлар тўплами 
турларининг сўнгги миқдорини аниқлаш билан бошланади. Сўнгра фойдаланувчилар ГАТ 
ҳаракатини моделлаштириш, маълумотлар яхлитлигини қўллаб-қувватлаш ва жуда муҳим 
бўлган фазовий муносабатлар тўпламлари билан ишлаш учун ўз геомаълумотлар базаларини 
янада ривожланган имкониятлар (топологияни қўшиш, тармоқлар ѐки турдошлар) ѐрдамида 
тўлдиришлари ѐки функционаллигини кенгайтиришлари мумкин бўлади. 
Геомаълумотлар базасини жадваллар ва файлларда сақлаш. Геомаълумотлар 
базаларини сақлаш деганда маълумотлар схемаларини, ҳар бир географик маълумотлар 
тўплами учун қоидалар базаларини, фазовий ва атрибут маълумотларининг оддий жадвал 
кўринишини сақлаш тушунилади. Геомаълумотлар базасининг барча учта асосий 
маълумотлар тўпламлари (фазовий маълумотлар синфлари, атрибут жадваллар ва растр 
маълумотлар тўпламлари), геомаълумотлар базасининг бошқа элементлари сингари, 
жадваллар ѐрдамида хотирада сақланади. Географик маълумотлар тўпламининг фазовий 
кўриниши вектор ѐки растр форматида сақланади. 
Фазовий объектлар синфи жадваллар шаклида сақланади. Жадвалдаги ҳар бир ѐзув 
бирон-бир фазовий объектни акс эттиради. Қуйида кўрсатилган фазовий объектлар 
синфининг полигонал жадвалида (1-расм), Shape майдони ҳар бир фазовий объект учун 
полигонал геометрияни сақлайди. 

Download 1.37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling