Геомаълумотлар базаси ҳақида умумий маълумотлар. Геомаълумотлар базаси архитектураси


-расм.Учта асосий маълумотлар тўплами турлари


Download 1.37 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/4
Sana21.09.2023
Hajmi1.37 Mb.
#1684158
1   2   3   4
Bog'liq
1- маъруза-АГ

2-расм.Учта асосий маълумотлар тўплами турлари 


Геомаълумотлар 
базаси 
жадвалларида 
атрибутларни 
бошқариш 
реляционмаълумотларнинг бир неча оддий, аммо аҳамиятли тамойиллари асосида амалга 
ошади: 
• жадваллар қаторларга эга; 
• жадвалдаги барча қаторларда устунлар тўпламлари бир хилда; 
• ҳар бир устун маълумотлар турига эга (масалан, яхлит сон, ўнталик сон, символ ва 
сана); 
• реляцион функциялар ва операторлар тўплами (масалан, SQL) жадваллар ѐки унинг 
маълумотлари элементлари устида амалларни бажариш учун яроқли. 
Жадваллар ва муносабатлар ArcGIS да бошқа анъанавий маълумотлар базалари 
иловаларида бўлгани каби муҳим аҳамиятга эга. Жадваллардаги ѐзувлар географик объектлар 
хусусиятларини сақлаш учун ишлатилиши мумкин. Фазовий объектлар геометриясини 
бошқариш ва сақлаш Shape устунида келтирилади. 3-расмда иккита жадвал ва умумий 
майдондан фойдаланган ҳолда уларнинг ѐзувларини ўзаро боғлаш йўллари кўрсатилган. 
3 -расм. Обектлар участкалари синфлари кадастр рақамлари (юқоридаги 
жадвал)ва унга боғланган мулкдорлар жадвали (пастки жадвал) 
Вектор геометриясига эга географик объектлар, яъни векторли объектлар кўп 
йўналишли бўлиб, дискрет чегарали объектларни тасвирлаш учун мосдир. Кўчалар, 
маъмурий чегаралар ва ер майдонлари бундай объектларга мисол бўлади. Фазовий объект 
деб, одатда,ўзининг географик тавсифини ахборот қатламларининг бирор қаторида нуқта, 
чизиқ ѐки полигон кўринишида сақловчи объектга айтилади. ArcGIS фазовий 
маълумотсинфлари бир турдаги объектларнинг умумий фазовий жойлашиши кўрсаткичлари 
йиғиндисидир. Масалан, чизиқли объектлар синфи. Бу синф йўлларнинг ўқ чизиғини 
кўрсатади. 
Одатда, фазовий объектсинфлари нуқта, чизиқ ѐки полигонларнинг мавзули 
йиғиндисидир. Фазовий объектларнинг 7 хил синфлари мавжуд бўлиб, улардан биринчи 


учтаси ахборотлар базаси ва Геомаълумот базаларида кўрсатилади. Қолган тўртта синфлар 
фақат Геомаълумот базаларига боғлиқдир. 
Нуқталар чизиқ ѐки полигон орқали белгилаб бўлмайдиган жуда кичик ҳамда 
нуқтасимон фазовий объектларни кўрсатиш учун қўлланилади. 
Чизиқлар ирмоқ, кўчаларнинг марказий чизиқлари каби, полигон тарзида кўрсатиб 
бўлмайдиган,ҳаддан ташқари тор географик объектларнинг шакли ва жойлашиш ўрнини 
тасвирлаш учун қўлланилади. 
Полигонлар–бир турдаги фазовий объектларнинг жойлашган ўрни ва шаклини 
намойиш этувчи кўптарафлама майдонли объектлар тўплами. Уларга мисол тариқасида 
маъмурий раѐнлар, округлар, ер майдонлари, тупроқ турлари ва ердан фойдаланувчилар 
зоналарини келтириш мумкин. 
Геомаълумотлар базаси – бу маълумотлар тўпламини сақлаш учун ишлатиладиган 
«контейнер» деганидир. Геомаълумотлар базасининг 3 та тури мавжуд (1-жадвал): 
1. Файлли геомаълумотлар базаси файлли тизимда папкаларда сақланади. Ҳар бир 
маълумотлар тўплами файл шаклида сақланади ва 1 ТБ (Терабайт) ҳажмгача катталикда 
бўлиши мумкин. Бу турдаги геомаълумотлар базасини Шахсий геомаълумотлар базаси 
ўрнига ишлатиш тавсия этилади. 
2. Шахсий геомаълумотлар базаси– ҳамма маълумотлар тўплами Microsoft 
Accessнинг маълумотлар базасида файл шаклида сақланади ва 2 ГБ ҳажмгача чекловга эга. 
3. ArcSDE геомаълумотлар базаси (кўпфойдаланувчили геомаълумотлар базаси деб 
ҳам аталади) – Oracle, PostgreSQL, Microsoft SQL Server, IBM, DB2 ѐки IBM Informix лардан 
фойдаланган ҳолда реляционмаълумотлар базасида сақланади. Бу кўпфойдаланувчили 
геомаълумотлар базалари ArcSDE дан фойдаланишни талаб қилади, фойдаланувчлар сони ва 
ҳажми бўйича чекланмаган бўлиши мумкин. 

Download 1.37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling