Автомобиль йўллари давлат кадастри геомаълумотлар базаси ва унинг хусусиятлари


Download 1.02 Mb.
bet1/3
Sana12.02.2023
Hajmi1.02 Mb.
#1192281
  1   2   3

АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИ ДАВЛАТ КАДАСТРИ ГЕОМАЪЛУМОТЛАР БАЗАСИ ВА УНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ
Катта ўқитувчи Эргашев Мукҳаммадюсуф Мукҳаммадолим ўғли (Наманган муҳандислик-қурилиш институти), (2-шўба, +998999777803)
Аннотация. Ушбу мақолада замонавий геоинновацион технологияларининг соҳаларга қўйлланилиши, автомобиль йўллари давлат кадастри ва унинг хусусиятлари, график дастурлар асосида автомобиль йўлларини таснифлаш, йўлларни техник параметрларни замонавийлаштириш каби масалаларнинг илмий-амалий тадқиқот натижалари ёритилган..
Калит сўзлар: Геоахборот тизими (ГАТ), Автомобиль йўллари давлат кадастри (АЙДК), Давлат кадастрлари ягона тизими (ДКЯТ), “PCI Vecteur” ҳамда “PCI Image” дастурий таъминотлар.
Кириш. Бугунги кунда мамлакатимизда кадастр ишларини юритишда геодезик, картографик таъминотини олиб бориш ва кадастр карталарини тузиш ҳамда уларни даврий янгилаб боришни мақсад қилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда. Автомобиль йўлларининг сифати ва техник ҳолатини яхшилашда замонавий талабларга жавоб берадиган рақамли технологияларни жорий қилиш истиқболли ривожланишини белгилайди.
Жумладан, геоахборот тизими (кейинги ўринларда ГАТ) оиласига мансуб дастурий таъминотларни қўллаган ҳолда автомобиль йўллари объектлари жойлашувини аниқлаш ва ерни масофадан туриб зондлаш асосида автомобиль йўлларининг картографик асосини яратиш тадқиқотнинг олдига қўйган мақсадларидан бири ҳисобланади. Aлбатта, техника-технологиялар ривожлангани сари, инсон ҳаёти ҳам такомиллашиб, енгиллашиб боради. Шундай экан, ГAТ технологияларини билиш, уларни амалиётга яъни йўл хўжалигида лойиҳалаш, қуриш, эксплуатация ва кадастрини тузишда қўллаш ва йўл муҳандисларига геоахборот тизимларини ўргатиш бугуннинг долзарб масаласи бўлиб қолмоқда.
Бу борада, рақамли секторини ривожлантириш Ўзбекистонда давлат даражасига кўтарилган бўлиб, 2030 йилга қадар “Рақамли Ўзбекистон” концепциясини ишлаб чиқиш юзасидан чора-тадбирларни амалга оширилаётганлиги фикримиз исботидир.
Асосий қисм. Давлат томонидан бошқариш тизимида рақобат муҳитини шакллантириш ва йўл хўжалиги тармоғига инвестициялар жалб этилиши автомобиль йўллари давлат кадастри (кейинги ўринларда АЙДК) ва автомобиль йўлларининг автоматлашган тизимини модуллаштиришнинг муҳим босқичи бўлиб хизмат қилади.
Автомобиль йўллари давлат кадастри - бу автомобиль йўллари объектлари, уларнинг географик ҳолати, ҳуқуқий мақоми, миқдор ва сифат тавсифлари ҳамда иқтисодий баҳолаш тўғрисидаги янгиланиб туриладиган ишончли ахборот тизимидир. Автомобиль йўллари давлат кадастри Давлат кадастрлари ягона тизими (ДКЯТ)нинг таркибий қисми ҳисобланади ҳамда автомобиль йўллари объектларини ҳисобга олиш ва уларнинг ҳолатини баҳолаш мақсадида юритилади. [4]
Aвтомобиль йўли - транспорт воситалари ҳаракатланиши учун мўлжалланган, уларнинг белгиланган тезликда, оғирликда, ўлчамларда муттасил ва хавфсиз ҳаракатланишини таъминлайдиган муҳандислик иншоотлари мажмуасидир.1 [2]
Бугунги кунда, мамлакатимизда жами 209 496 км автомобиль йўллари бўлса, шундан 42 869 км ёки 21 %и умумий фойдаланишдаги, 141 882 км ёки 68 %и ички хўжалик (хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўллари, шаҳарлар, шаҳар посёлкалари, қишлоқлар ва овуллар кўчалари) ҳамда 24 745 км ёки 11 %и идоравий ва инспекторлик автомобиль йўлларини ташкил этади.




Download 1.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling