Автомобиль йўллари давлат кадастри геомаълумотлар базаси ва унинг хусусиятлари
-расм. Ўзбекистон Республикасининг умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари тармоғи картаси
Download 1.02 Mb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1.1.2-расм. Автомобиль йўлларининг таснифланиши
- Йўлларнинг иқтисодий аҳамияти Йўл тоифаси
- Енгил автомобильга келтирилган дона/сут
- Хулоса.
1-расм. Ўзбекистон Республикасининг умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари тармоғи картаси
Республика бўйича автомобиль йўллари тармоғининг зичлиги 41км/100км2 ни ташкил қилади. Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари тармоғининг ўзига хослиги шундан иборатки, маҳаллий аҳамиятдаги йўллар 51,7%, мукаммал қопламали йўллар 52,9%, икки тасмали йўллар 76,4%, IV ва V-тоифали йўллар 63,8% ни ташкил қилади2. Юқорида таъкидлаганимиздек, мавжуд автомобиль йўллари узунлиги 42 869 км.ни ташкил этган бўлиб, шундан 3 993 км халқаро, 14 203 км. давлат, 24 673 км маҳаллий аҳамиятдаги автомобиль йўллари ҳисобланади6. Автомобиль йўллари маъмурий аҳамияти кўра қуйидагича тавсифланади (2-расмга қаранг): Халқаро Давлат Маҳаллий 1.1.2-расм. Автомобиль йўлларининг таснифланиши Автомобиль йўллари келажакдаги ҳаракат миқдорига қараб қуйидаги тоифаларга бўлинади (1-жадвалга қаранг): (1-жадвалга қаранг)
Хулоса. Автомобиль йўлларни маъмурий аҳамияти кўра тавсифланишига ҳулоса бериб ўтамиз: - халқаро аҳамиятга эга бўлган автомобиль йўллари - бу Республикалар марказларини ўзаро боғловчи, шунингдек йирик саноат марказлари ва йирик маданият марказларини боғловчи, қўшни давлатлар билан транспорт ва саёҳат учун бўладиган алоқаларни таъминловчи йўллардир. - давлат аҳамиятидаги автомобиль йўллари - Республика марказларини аҳолиси 100 мингдан 500 минггача бўлган шаҳарлар билан боғлайди. - маҳаллий аҳамиятдаги автомобиль йўллари - вилоятлар ва туман марказларини, қишлоқ ва шаҳарларни (аҳолиси 10 мингдан 50 минггача бўлган), давлат ва республика аҳамиятидаги йўллар билан ички туман марказларини, аҳоли яшаш пунктларини, маҳалла фуқаролар йиғинларини бир бири билан йўл алоқаларига хизмат қилади. Йўл объектларининг географик ҳолати, ҳуқуқий мақоми, миқдор ва сифат тавсифлари ҳамда иқтисодий баҳолаш тўғрисидаги маълумотлар тизимли ва доимий кузатилиши АЙДКни асоси эканлиги ва ўз навбатида ДКЯТнинг таркибий қисми сифатида юритилади. АЙДКни юритиш бўйича ваколатли орган “Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси” ҳисобланиши белгилаб берилганлиги юқоридаги фикримиз далилидир. Ушбу бўлимда АЙДК рўйхатидан ўтказиш учун белгиданган тартибда зарурий маълумотлар таҳлили олиб борилиши билан бир қаторда хорижий ривожланган мамлакатларда ушбу кадастр юритилиши тўғрисидаги маълумотлар таҳлил қилинди. Илмий изланишлар даврида АЙДК ҳисоби аксарият ривожланган давлатларда тўлиқ руйхатга олинган бўлиб, геомаълумотлар базаси яратилганлиги, маълумотлар эса мазмун ва мақсадидан келиб чиқиб интеграция қилинганлиги аниқланди. Download 1.02 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling