Геомаълумотлар базаси ҳақида умумий маълумотлар. Геомаълумотлар базаси архитектураси


Download 1.37 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/4
Sana21.09.2023
Hajmi1.37 Mb.
#1684158
1   2   3   4
Bog'liq
1- маъруза-АГ

1-расм. Фазовий объектлар синфи 
Геомаълумотлар 
базасини 
бошқаришнинг 
калит 
стратегияси 
–Реляцион 
маълумотлар базаларини бошқариш тизими (РМББТ)дан ГАТ маълумотлар тўпламини 
экстремал йирик ўлчамларгача ва фойдаланувчилар сонигача (масалан, оддий катта бўлмаган 
маълумотлар базаларини худди юзлаб миллион объектлар ва бир вақтнинг ўзида ишлаѐтган 
минглаб фойдаланувчилар ҳолатида бўлгани каби қўллаб-қувватлаш учун) маштаблаш 
мақсадида фойдаланишдир. 


Маълумотларни сақлашнинг асосий механизмини географик маълумотлар 
тўпламлари билан жадваллар таъминлайди. SQL дан фойдаланиш жадвал қаторларини ишлаб 
чиқишда ва сўровларни яратишда етарлича устунлик беради. 
Геомаълумотлар базалари қуйидаги МББТ ларда SQL-фазовий объектлар 
геометриясига бўлган ҳуқуқни қўллаб-қувватлайди: 
• Oracle (ArcSDE SQLтуридан фойдаланиш йўли билан ѐки Oracle Spatial SQLтури 
билан, агар сиз Oracle Spatial дан фойдаланаѐтган бўлсангиз); 
• IBM DB2; 
• IBM Informix; 
• Microsoft SQL Server; 
• Informix; 
• PostgreSQL (ST_Geometry ѐки PostGIS геометрия турларидан фойдаланган ҳолда, 
агар сиз PostGIS дан фойдаланишни истасангиз). 
Замонавий географик маълумотлар турлари фазовий маълумотлар синфлари
растрлар ва атрибут жадваллари функцияларини кенгайтиради. 
Турли геомаълумотлар базалари элементлари оддий жадваллар, фазовий объектлар 
ва растрларни кенгайтириш учун фойдаланилади. 
Фойдаланиладиган тизим туридан қатъи назар, барча ГАТ фойдаланувчилари учта 
асосий маълумотлар тўплами билан ишлашларига тўғри келади. Ишлаш учун 
фойдаланувчилар ўз ихтиѐрларида фазовий объектлар синфлари тўплами (қоида бўйича, 
кўплаб ESRI шейп-файлларга эга папка кўринишида), қатор атрибут жадваллари (dBASE, 
Microsoft Access форматларида, Excel электрон жадваллари, МББТ ва ҳ.к.) ва кўплаб 
ҳолатларда, расмлар, суратлар ва растр маълумотлари тўпламларидан фойдаланадилар (2-
расм). 

Download 1.37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling