10-мавзу Бетон учун ишлатиладиган тўлдирувчилар. Режа умумий маълумотлар. Бетон тўлдирувчилари. Бетонларнинг асосий турлари ва синфлари


Download 19.04 Kb.
bet1/4
Sana19.04.2023
Hajmi19.04 Kb.
#1362923
  1   2   3   4
Bog'liq
23-мавзу Komporit ishlab chiqarish texnologiyasi

10-мавзу Бетон учун ишлатиладиган тўлдирувчилар. РЕЖА 1.Умумий маълумотлар. Бетон тўлдирувчилари. 2.Бетонларнинг асосий турлари ва синфлари.

Бетонда ишлаб чиқаришда боғловчилар билан биргаликда йирик ва майда тўлдирувчилар қўлланилади. Доналари 5 мм дан каттароқ йирик тўлдирувчиларни шағал ва чақиқ тош турларига ажратилади. Бетондаги майда тўлдирувчилар табиий ва сунъий қум ҳисобланади. Чақиқ тошни тоғ жинсларини майдалаш орқали олинади.

Қурилишда аксарият оҳактош ва гранитдан олинган чақиқ тошлар ишлатилади. Шағал сирти текис ва шамолда нураган тоғ жинсларини ноаник аралашмасини ифодалайди. Одатда, доналари турли йирикликдаги шағал-қум аралашмалар учрайди. Енгил бетонлар учун ғовакли тоғ жинсларидан олинган табиий чақиқ тош (туф, пемза ва бошқалар) ёки кўп ҳолларда маҳсус сунъий тайёрланган тўлдирувчилар ишлатилади (керамзит, аглопорит, шлакли пемзаси ва бошқалар).

Қум ўзида уваланган майда заррали таркибни ифодалаб, у тоғ жинсларининг шамол таъсирида нураши натижасида юзага келади. Аксарият минералларнинг зарралари аралашган кварц қумлари, кам ҳолларда эса дала шпатли ва оҳактошлилари учрайди. Баъзан қумни тоғ жинсларини маҳсус майдалаш йўли билан олинади. Бироқ бу усулда табиийга нисбатан таннархнинг ортиб кетиши сабабли маҳсус мақсадлардагина қўлланилади.

Тўлдирувчилар бетоннинг 80% ҳажмини эгаллаб, унинг хусусиятларига, узоқ муддатга чидамлилигига ва нархига маълум даражада таъсир кўрсатади. Тўлдирувчиларнинг бетонга киритилиши билан, бетондаги энг қимматбаҳо ҳисобланган хомашё – цемент сарфини кескин камайишига эришилади.

Ғовак табиий ва сунъий тўлдирувчилар кам зичликка эга бўлиб, енгил бетоннинг зичлигини камайтиради, унинг иссиқлик тутувчанлик хусусиятини яхшилайди. Махсус бетонларда (юқори ҳароратга чидамли, нурланишдан ҳимоялаш ва бошқалар) тўлдирувчининг аҳамияти жуда катта, чунки уларнинг хусусиятлари асосан бундай бетонларнинг маҳсус сифатларини аниқлаб беради.

Силикат бетонларда тўлдирувчи ўзининг одатдаги тадбиқидан ташқари ўзига хос муҳим аҳамият касб этади. Унинг доналарининг сирти боғловчи модда билан таъсирлашади ва кўп ҳолларда олинаётган бетоннинг хусусиятлари уларнинг минералогик таркибига ва нисбий юзасига боғлиқ бўлади.


Download 19.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling