Ekologiya va hamjamiyat
Download 1.95 Mb.
|
Ekosistema va hamjamiyat
- Bu sahifa navigatsiya:
- E`tiboringiz uchun rahmat!
Ekosistema va hamjamiyatРежа: 1.Табиат билан инсон ўртасидаги муаммо. 2. Экологик мухитнинг инсон саломатлигига таъсири. 3. Соғлом яшаш ва турмуш тарзини шакиллантириш муоммолари. 4. Демографик муаммолар.Инсон ўзининг пайдо бўлиши, эволюцион тараққиёт йўлини босиб ўтиши жараёнида ўз яшаш мухитининг сифат кўрсатгичига таъсир этиб келган. Лекин саноат ва бошқа сохалар ишлаб чиқаришнинг ривожланиши, унинг бу хилда кўрсатадиган таъсирини ниҳоятда кучайтириб юборди.Дарҳақиқат, ишлаб чиқариш ва цивилизациянинг ривожланиши ҳаёт учун зарур бўлган компонентлар – ҳаво, сув ва тупроқни ифлослантиради.Бу компонентлардан ҳамма тирик организмлар, шунингдек одам организмига ҳам тана учун тамоман ёт бўлган зарарли моддалар кўп кириб келади.Ибн Сино: « Одамнинг саломатлиги ташқи шароит билан чамбарчас боғланган» деганида минг бор ҳақ эди. У 1000 йил олдин «сув ва хавонинг тозалиги инсон организмига соғлиқ келтирувчи, мувозанатни ушлаб турувчи омилдир, улар ифлосланганда турли касал чақирўвчи сабабга айланиб қолади» деган эди. Алломанинг бу фикрини исботи сифатида «Оролқум» чўлларидан минглаб тонна чанг-тўзонлар, қум ва заррали тузларнинг узоқ худудларга учаётганлиги ва бошқа туманларни ифлослантириб, турли хил касалликларни кўпайтириб бораётганини айтиш мумкин.Организмга таъсир этиш характерига кўра атроф мухит омиллари уч гурухга бўлинади. Биринчи гурухни соғлиқ учун мутлоқ зарарли омиллар (факторлар) ташкил этади: турли хил кассаликларни қўзғатувчилар (бактерия, вирус, замбуруғлар, заҳарли ва зарарли модалар ва бирикмалар хаводаги чанг) Иккинчи гуруҳга мутлоқ фойдали омиллар киради. Масалан, тоза ҳаво, тупроқ ва сув. Учинчи гуруҳга одам улардан қандай фойдаланишига кўра, ҳам фойдали, ҳам зарарли омиллар киради. Масалан организмнинг нормал фаолияти учун, қуёш нурлари зарур, аммо улардан меъёрида фойдаланилмаса, соқлиққа зарар етказади. Табиат тоза ҳаво, сув қуёш билан доимий равишда мулоқотда бўлиш одамга соғлиқни мустаҳкамлашга ва кассалликларга чидамли бўлишга ёрдам беради.Инсонда соғлом яшаш тарзини шакллантириш учун, унинг бу борадаги фикрий ва руҳий оламини яьни унинг ички маьнавий дунёсини такомиллаштириш керак. Шу маьнавий ва руҳий ҳолати, унга атроф муҳитга бўлган муносабатини, кундалик яшаш турмуш ва ҳаёт тарзини намоён этади.Умуман инсонни яшаш тарзи бу унинг ташқи муҳитга бўлган муносабати эвазига вужудга келадиган хулқ-атворлар мажмуасидир. Инсоннинг яшаш тарзи, кун тартиби, руҳий осойишталиги, меьёрий овқатланиши, фаол жисмоний ҳаракати, ўз соғлиғини ўзи назорат қилиш, оила ва никоҳ меьёри, меҳнат қилиши ва дам олиши, тиббий ва шахсий гигиенаси, экологик фаоллиги ва ноаньанавий табобатларнинг тартиб қоидалари муносабатлари эвазига шаклланади.E`tiboringiz uchun rahmat!Download 1.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling