Жисмоний тарбия билан шуғулланувчиларнинг шахсий гигиенаси


Download 57.5 Kb.
bet1/2
Sana15.06.2023
Hajmi57.5 Kb.
#1483192
  1   2
Bog'liq
Жисмоний тарбия билан шуғулланувчиларнинг шахсий гигиенаси (2)


Жисмоний тарбия билан шуғулланувчиларнинг шахсий гигиенаси
Режа:

1. Шахсий гигиена


2. Тери гигиенаси
3. Болалар ва ўсмирларнинг саломатлик мезони ва жисмоний ривожланиши
Шахсий гигиена умумий гигиенанинг бўлими бўлиб, танани, оғиз бўшлиғини парваришлаш билан боғлиқ бўлган масалаларни яратиш ва аҳоли ўртасидаги гигеник малакаларни тарбиялашни ўрганади ва ишлаб чиқади. Шахсий гигиенанинг талабларини бажариш соғлиқни сақлашда катта аҳамиятга эга бўлиб, юқумли ва бошқа касалликларнинг тарқалишига йўл қўймайди.
Жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчиларнинг шахсий гигиенага риоя қилишини назорат қилиб туришда спорт камандалари шифокорлар, жисмоний тарбия ўкитувчилари, спорт мураббийлари муҳим рол ўйнайди. Шахсий гигиена норма ва қоидаларига риоя қилмаслик фақат касалликкагина олиб келмай, балки спортчининг чидамлилиги ва ишлаш қобилиятини пасайтириб, хатто вақтинча спорт билан шуғулланишни тўхтатиб қуйишга олиб келади. Шахсий гигиена қоидаларига риоя қилмаслик натижасида оёқнинг шилиниши, совуқ уриши, шунингдек йирингли яралар ва замбуруғга оид тери касалликлар пайдо бўлиши билан боғлиқдир.
Тренировка қилувчи спортчининг кундалик режими спорт байрамларида ва оддий ҳаёт шароитларида танани парвариш қилиш учун керак бўлган умумий ва махсус тадбирлар етарли даражада кўрилган бўлиши керак. Бу соҳада шунингдек санитария маорифи ишларни олиб бориши зарур.Тери бир қатор физиологик функцияларни бажаради. Терида жуда кўп нерв толаларининг учлари жойлашганлиги сабабли ташқи таасуротни қабул қилишда биринчи анализатор ҳисобланади. Марказий нерв системаси тери рецепторлари билан кўп томонлама алоқада ўлиб, организмда физиологик процессларни бошқариб туради. Бинобарин тери дастлаб сезги органи учун ката ҳамиятга эга бўлиб, температура, оғриқ ва тарктил сезувчанликка эгадир.Организмга механик, физик ва химик таасуротдан, шунингдек микробларни ўтишидан сақлашда тери тўсиқ вазифасини ўтайди. Тери ажратиш органи сифатида катта аҳамиятга эга. Организм терла шва кўп миқдорда иссиқлик чиқариш йўли билан қонда ва тўқималарда ҳосил бўлган бир қанча зарарли моддалардан озод бўлади. Тери ости ёғ безлари терини қуршаб қолишдан, ортиқча тер билан қопланишдан сақлайди ва унинг эластиклик хусусиятини ҳамда механик таасуротларга қарши туриш қобилиятини оширади. Тери организмда газ алмашинишида иштирок этади ва у бактерицит хусусиятига эгадир.Тиш ва оғиз бўшлиғини тўгри парвариш қилиш муҳим гигиеник аҳамиятга эга. У овқатни яхшилаб майдалаш, унинг сингишини осонлаштиришни таъминлайдиган, шунингдек оғиз бўшлиғи орқали организмга микробларнинг кириш ҳавфини камайтирадиган тишларни сақлаш зарур.
Кийимбош ва пойабзалларнинг асосий вазифаси инсонни ташқи муҳитнинг зарарли таъсуротларидан ҳимоя қилишни ўз ичига олади. Кийимбош ва пойафзал организмнинг иссиқлик мувозанатини сақлашга ёрдам беради, об-ҳавонинг ноқулай факторларидан, кирланишдан ва механик шикастланишлардан ҳимоя қилади.
Ҳавонинг температураси пасайганда, шмол ва нам климда кийим совқотиш ва музлашдан ҳимоя қилиб, организмнинг иссиқлик ажратишини камайтиради. Юқори температурада мос кийим иссиқлик ажратишга кўмаклашади ва иссиқлаб қолишдан ҳимоя қилади.
Атрофдаги шарт-шароитга, меҳнат фаолиятининг характерига ва махсус хизматларга мослаб уйда, уй юмушларида ва ташқарида, корхоналарда, армияда, жисмоний тарбия машғулотларида, спортда ва бошқаларда кийиладиган турли хил кийимбош ва пойафзаллар тайёрланади. Қатор хусусиятларига қарамай улар умугигиена талабларига жавоб бериши шарт: организмни об-ҳаво ва иқлим ўзгаришига мослаштириш, тинч ҳамда ҳаракат фаолияти пайтида орган ва системалар функцияси учун мос шароитни сақлаши керак.
Пойафзалларга қўйиладиган гигиеник талаб устки кийимларга қуйиладиган талабга ўхшайди. У имконияти борича енгил, қулай, оёқда қон айланишига, теридаги буғланишга ҳалақит бермайдиган, товон шаклини ўзгартириб қўймайдиган, ишқаланишни, оёқ терлашини келтириб чиқармаслиги керак. Пойафзаллар учун ишлатиладиган материаллар мустаҳкам, енгил, етарли даражада юмшоқ, иссиқликни ёмон ўтказадиган (қиш ойлари учун), ҳавони яхши ўтказадиган, совуқдан, намликдан ва ҳар-хил механик таъсуротлардан сақлайдиган хусусиятга эга бўлиши керак.
Спорт попафзали у йки бу спорт машғулотларига мослашган бўлиши ва юқорида кўрсатиб ўтилган ҳамма талабларга жавоб бериши керак. Спорт пойафзалига қуйиладиган гигиеник ва специфик конструктив талаблар спорт турининг хусусиятига боғлиқ. Уларнинг умумийлари қуйидагилар: пойафзалнинг мустаҳкамлиги, юзасининг эластиклиги, йилнинг фаслига ва машғулотнинг шароитига мослиги, югуришда, сакрашда ва бошқаларда оёқни механик таъсирланишлардан ишончли ҳимоя қилиши, товон сирпанмаслиги, қулайлиги, ишни енгиллатиш қобилияти. Нотўғри пойафзал оёқнинг шилинишини, музлашини, тренировка ва мусобақаларда спорт натижасининг пасайишига олиб келади.
Спорт пойафзалидан, спорт кийимлари каби, фақат спорт Билан шуғуллангандагина фойдаланиш керак бўлади.

Download 57.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling