Оралиқ маълумотнома
Download 50.85 Kb.
|
АКТ Карши туман
- Bu sahifa navigatsiya:
- ОРАЛИҚ МАЪЛУМОТНОМА 2022 йил 7 декабрь Шароф Рашидов туман Ўрганиш асоси
- Ўрганиш мақсади
- Ўрганиш объекти
- Ўрганиш муддати
- I. Умумий кўрсаткичлар.
- II. Ташаббусли бюджет лойиҳаси маблағлари ҳисобидан харид қилинган компьютер ва оргтехника махсулотлари шартномада кўрсатилган кўрсаткичларига мослиги юзасидан
Шароф Рашидов туман халқ таълими бўлими марказлашган молия-бухгалтерия хизмати томонидан Ташаббусли бюджет лойиҳаси маблағлари ҳисобидан харид қилинган компьютер ва оргтехника махсулотлари шартномада кўрсатилган кўрсаткичларига мослиги бўйича аниқланган шубхали ҳолатларни ўтказилган ўрганиш юзасидан ОРАЛИҚ МАЪЛУМОТНОМА 2022 йил 7 декабрь Шароф Рашидов туман Ўрганиш асоси: Халқ таълими вазирининг 2022 йил 21 июлдаги 238 сонли (Давлат аудит дастурида GC76087578-сон билан рўйхатдан ўтказилган) буйруғи. Ўрганиш мақсади: Шароф Рашидов туман халқ таълими бўлими марказлаштирилган молия-бухгалтерия томонидан Ташаббусли бюджет лойиҳаси маблағлари ҳисобидан харид қилинган компьютер ва оргтехника махсулотлари шартномада кўрсатилган кўрсаткичларига мослиги бўйича аниқланган шубхали ҳолатларни ўрганиш. Ўрганиш объекти: Шароф Рашидов туман халқ таълими бўлими ва тасарруфидаги тегишли таълим муассасалар. Ўрганиш ўтказилган давр: 2022 йил 1 ноябрь 7 декабрь. Тасдиғини топган шубҳали ҳолатлар бўйича текширилди. Ўрганиш муддати: 2022 йил 7 декабрь куни бошланиб, 2022 йил 7 декабрь куни якунланди. Ўрганиш Шароф Рашидов туман халқ таълими бўлими мудири Д.Носиров огоҳлигида, бош ҳисобчи С.Пардаев ҳамда бўлим тегишли ходимлари иштирокида ўтказилди. Ўрганиш Шароф Рашидов туман халқ таълими бўлими масъул ходимлари томонидан тақдим этилган маълумотлар (ҳужжатлар) асосида амалга оширилган бўлиб, ушбу ташкилот тақдим этилган ҳужжатларнинг тўғрилиги ва ҳаққонийлигига жавобгардир. I. Умумий кўрсаткичлар. Шароф Рашидов туман халқ таълими бўлими Шароф Рашидов туман Давлат хизматлари маркази томонидан 2017 йил 19-декабр Х-2351/12-сон билан рўйхатга олинган Низомга асосан фаолият кўрсатади. Шароф Рашидов туман халқ таълими бўлими Халқ таълими вазирлиги, ҳудудий халқ таълими бошқарув органи ҳамда тегишли Шароф Рашидов туман хокимлигига бўйсунади ва ҳисобот беради. Маълумот учун, Халқ таълими бўлими марказлаштирилган ҳисобхонанинг: -товар-моддий кимматликлар ҳисоби бўйича хисобчиси лавозимларида Сиддиқов Жамшид (2018 йил 5-январдан кунидан назорат тадбири кунига қадар ишлаб келмоқда ), Раббимов Жахонгир (2018 йил 5-январдан кунидан назорат тадбири кунига қадар ишлаб келмоқда ); -давлат харидлари бўйича ҳисобчи лавозимларида Яхшиев Дадажон Мамажон ўғли (2018 йил 5-январь кунидан назорат тадбири кунига қадар ишлаб келмоқда), Жонузоқова Маъмура (2018 йил 5-январь кунидан назорат тадбири кунига қадар ишлаб келмоқда); Бўлимнинг махсус таъмирлаш-эксплуатация хизмати таъминотчиси лавозимида Назиров Шухрат Иброхимович (2018 йил 5-январь кунидан назорат тадбири кунига қадар ишлаб келмоқда), II. Ташаббусли бюджет лойиҳаси маблағлари ҳисобидан харид қилинган компьютер ва оргтехника махсулотлари шартномада кўрсатилган кўрсаткичларига мослиги юзасидан Халқ таълими бўлими томонидан Ташаббусли бюджет лойиҳаси маблағлари ҳисобидан харид қилинган компьютер ва оргтехника махсулотлари ўрганилганда куйдагилар маълум бўлди. Давлат харид порталининг электрон дўкон орқали Халқ таълими бўлими ( 401722860082127092100075018 ҳисоб рақам) ҳамда “TRADE CORP SHOX” MCHJ ўртасида 2022 йил 6 ноябрдаги 769614-сонли (лот рақами 22111008896757) компьютер техникалари харид қилиш бўйича жами киймати 77 970 000 сўмлик (бир дона нархи 5 198 000 сўм) шартномаларга мувофиқ 15 дона компьютер техникалари харид қилиш қилинган. Мазкур харид қилинган 15 дона компьютер техникалари, 2022 йил 6 ноябрдаги 769614/1-сонли хисоб-фақтура орқали қабул қилинган. Ушбу шартномаларга мувофиқ, кирим қилинган компьютер техникалари шартномада кўрсатилган параметрларига мослиги ўрганилганда куйидагилар маълум бўлди.
Download 50.85 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling