Молия / Бухгалтерия ҳисоби]
Download 4.99 Mb.
|
2169 карор йурикнома
- Bu sahifa navigatsiya:
- БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИДА БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
- Вазир Р. АЗИМОВ
- I бўлим. Бухгалтерия ҳисобини ташкил қилиш
[ОКОЗ: 1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.01.00 Умумий қоидалар] [ТСЗ: 1.Молия / Бухгалтерия ҳисоби] PDF-файлидаги расмий манба Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг буйруғи БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИДА БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА [Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 22 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2169] Олдинги таҳрирга қаранг. Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман: (муқаддима Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 27 мартдаги 29-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2169-1, 03.04.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 14-сон, 237-модда) 1. Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги Йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин. 2. СССР Молия вазирлигининг 1987 йил 10 мартдаги 61-сон буйруғи билан тасдиқланган СССР Давлат бюджетида турадиган муассаса ва ташкилотларда бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича Инструкция Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 2011 йилнинг 1 январидан қўлланилмасин. 3. Мазкур буйруқ 2011 йил 1 январдан кучга киради. Вазир Р. АЗИМОВ Тошкент ш., 2010 йил 17 декабрь, 105-сон Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2010 йил 17 декабрдаги 105-сон буйруғига ИЛОВА Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги ЙЎРИҚНОМА Олдинги таҳрирга қаранг. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида» ги Қонунига мувофиқ бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини юритишни тартибга солади. (муқаддима Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 27 мартдаги 29-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2169-1, 03.04.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 14-сон, 237-модда) I бўлим. Бухгалтерия ҳисобини ташкил қилиш 1. Бюджет ташкилотлари (кейинги ўринларда ташкилотлар деб юритилади) бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар бўйича бухгалтерия ҳисобини (кейинги ўринларда бухгалтерия ҳисоби деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида» ги Қонунига, ушбу Йўриқномага ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ ташкил қиладилар. Олдинги таҳрирга қаранг. 2. Ташкилотларда бухгалтерия ҳисоби мазкур Йўриқномага мувофиқ бухгалтерия ҳисоби юритишнинг мемориал ордер шаклида олиб борилади. Вазирликлар, қўмиталар ва идоралар, шунингдек, уларнинг тизимидаги ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган ҳолда бухгалтерия ҳисоби юритишнинг журнал-ордер шаклида олиб боришлари мумкин. (2-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 6 июлдаги 51-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3450, 31.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.08.2023 й., 10/23/3450/0546-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 21. Марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматида бухгалтерия ҳисоби бўйсунувидаги қуйи муассасалар кесимида алоҳида мазкур Йўриқномага мувофиқ юритилади. (21-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2018 йил 1 мартдаги 45-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2169-2, 17.03.2018 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.03.2018 й., 10/18/2169-2/0925-сон) 3. Ташкилотнинг раҳбари ташкилотда бухгалтерия ҳисобини ташкил қилинишини ҳамда тўлиқ ва аниқ юритилишини, молия-хўжалик операцияларини назорат қилиш тартибини, ҳисоб-китоблар ўз вақтида амалга оширилишини, шунингдек, бухгалтерия ҳужжатларининг сақланишини таъминланиши шарт. Ташкилотларнинг раҳбарлари ва бош ҳисобчилари, ҳисобчилари, бухгалтерия хизматининг раҳбарлари (кейинги ўринларда бош ҳисобчи деб юритилади) ўзларининг тизимидаги ташкилотларда бухгалтерия ҳисобининг юритилишини ва молиявий ҳисоботларнинг тўғри тузилишини мунтазам назорат қилиб турадилар (агар қонунчиликда бошқача қоидалар назарда тутилмаган бўлса). 4. Бош ҳисобчи бошчилик қиладиган ташкилотнинг бухгалтерияси мустақил таркибий бўлинма ҳисобланади ва ташкилотнинг бошқа бирон-бир бўлинмаси таркибига киритилиши тақиқланади. 5. Ташкилот бош ҳисобчиси бевосита мазкур ташкилот раҳбарига, бухгалтерия ҳисобини юритиш, ҳисоботларни тузиш ва тақдим қилиш масалалари бўйича эса, агар қонунчиликда бошқача қоидалар назарда тутилмаган бўлса, юқори ташкилот бош ҳисобчисига ҳам бўйсунади ҳамда ташкилотда бухгалтерия ҳисобини юритилишига, молиявий ҳисоботларни ўз вақтида ва тўлиқ топширилишига ҳамда ушбу Йўриқнома, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларнинг бажарилишига жавобгар бўлади. 6. Бош ҳисобчи бухгалтерия ходимлари учун хизмат вазифаларини ҳар бир ходим учун алоҳида белгилайди. Бухгалтерияда хизмат вазифалари функционал белгиларга қараб тақсимланади, яъни ходимларнинг ҳар бир гуруҳига ёки алоҳида бир ходимга ишнинг ҳажмига қараб, маълум бир соҳа бириктирилади. 7. Ташкилот бош ҳисобчиси лавозимга тайинланишида ва ундан озод этилишида белгиланган тартибда ташкилот раҳбарининг буйруғига мувофиқ тузилган комиссия томонидан қабул қилиш — топшириш кунида ҳисоб, ҳисобот ва архив ҳужжатларининг ҳолатини кўрсатган ҳолда бухгалтерия ишларини қабул қилиш — топшириш тўғрисидаги далолатнома тузилади. Download 4.99 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling