Молия / Бухгалтерия ҳисоби]


II бўлим. Бухгалтерия ҳисобининг счётлар режаси


Download 4.99 Mb.
bet5/71
Sana03.12.2023
Hajmi4.99 Mb.
#1799331
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   71
Bog'liq
2169 карор йурикнома

II бўлим. Бухгалтерия ҳисобининг счётлар режаси
57. Ташкилотлар бухгалтерия ҳисобини мазкур Йўриқноманинг 25-иловасига мувофиқ, Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисобининг счётлар режасига (кейинги ўринларда счётлар режаси деб юритилади) асосан юритадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
58. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилмаган ҳолда ушбу счётлар режасини ўзгартирилишига ёки счётлар режасида келтирилмаган счётларни ёки субсчётларни қўллаган ҳолда бухгалтерия ҳисобининг юритилиши тақиқланади.
(58-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 6 июлдаги 51-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3450, 31.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.08.2023 й., 10/23/3450/0546-сон)
III бўлим. Бухгалтерия ҳисобининг счётлар режасини қўллаш тартиби
1 боб. Номолиявий активлар
1-§. Асосий воситалар ва бошқа узоқ муддатли номолиявий активлар
59. Асосий воситалар ва бошқа узоқ муддатли номолиявий активларнинг қуйидаги счётлар бўйича ҳисоб юритиш тартиби келтирилади:
01 «Асосий воситалар»;
02 «Асосий воситаларнинг эскириши»;
03 «Бошқа узоқ муддатли номолиявий активлар».
01 «Асосий воситалар» счёти
60. 01 «Асосий воситалар» счётида ташкилотларнинг барча асосий воситалари, шу жумладан, ижарага берилган асосий воситаларнинг ҳолати ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотлар умумлаштирилади.
61. Асосий воситалар — қонунчиликка мувофиқ зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида ташкилот томонидан узоқ вақт давомида (бир йилдан ортиқ) фойдаланадиган, шунингдек, ижарага бериши мумкин бўлган моддий активлардир.
62. Асосий воситаларнинг бухгалтерия ҳисоби асосий воситаларнинг келиб тушиши, уларнинг ташкилот ичида жойдан-жойга ўтиши (кўчиши), ташкилот ҳисобидан чиқарилиши (жумладан, яроқсиз ҳолга келганлиги сабабли), шунингдек, ҳар бир объектнинг (предметнинг, комплектнинг) сақланиши ва тўғри фойдаланиши устидан назорат қилинишини ҳужжатларда тўғри расмийлаштирилишини ҳамда ҳисоб регистрларида ўз вақтида акс эттирилишини таъминлаши керак.
63. Ташкилотлар ўзларининг зиммаларига юклатилган вазифаларни бажариш билан боғлиқ бўлган фаолиятларини амалга ошириши, шунингдек ишлаб чиқариш (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш) жараёнида фойдаланиладиган, қийматидан қатъи назар 1 йилдан ортиқ хизмат қилиш муддатига эга бўлган моддий активларни бухгалтерия ҳисобида асосий воситалар таркибида ҳисобга олади ва акс эттиради.
64. Асосий воситалар таркибида қуйидагилар ҳисобга олинади: иморатлар, иншоотлар, машина ва ускуналар, компьютер техникаси ва унга қўшимча қурилмалар, транспорт воситалари, кутубхона фонди, узаткич мосламалари, ишчи ва маҳсулот берувчи ҳайвонлар ва бошқа асосий воситалар (музей бойликлари, ҳайвонот олами экспонатлари, саҳна-томоша воситалари, ўқув кинофильмлари, магнит дисклари ва ленталари, кассеталар ва ҳоказо).
Қиймати ва хизмат муддатидан қатъи назар, қуйидагилар асосий воситалар таркибига киради: қишлоқ хўжалиги машиналари ва ускуналари, катта ёшдаги ишчи ва маҳсулот берувчи ҳайвонлар (шу жумладан, майдаси ҳам), кутубхона фондлари, музей бойликлари (музей экспонатларидан ташқари), ҳайвонот олами экспонатлари ва намунавий лойиҳалаштиришга оид ҳужжатлар.
65. Кўп йиллик кўчатларга доир капитал харажатлар ҳар йили, бутун ишлар мажмуи тугашидан қатъи назар, фойдаланишга қабул қилинган майдонларга тааллуқли харажатлар суммасида асосий воситалар таркибига киритилади.
66. Хизмат муддати ва қийматидан қатъи назар, қуйидагилар асосий воситалар таркибига киритилмайди:
махсус асбоблар ва мосламалар (муайян буюмларни туркумлаб ва ёппасига ишлаб чиқариш учун ёки якка тартибдаги буюртмаларни тайёрлаш учун мўлжалланган, мақсадли йўналтирилган асбоблар ва мосламалар);
махсус ва санитария кийим-кечаклари, махсус пойабзаллар;
кўрпа-тўшак анжомлари;
ёзув-чизув анжомлари (калькуляторлар, стол устига қўйиладиган асбоблар ва бошқалар);
ошхона анжомлари, шунингдек ошхона учун дастурхон-сочиқлар;
тикланиши бўйича харажатлар қурилиш-монтаж ишлари таннархига киритиладиган вақтинчалик (нотитул) иншоотлар мосламалар ва қурилмалар;
бир йилдан кам фойдаланиш муддатига эга бўлган алмаштириладиган ускуналар;
ов қуроллари (траллар, тўрлар, қармоқлар, матраплар ва бошқалар) ва шу каби моддий қимматликлар.
Ушбу юқорида келтирилган моддий қимматликлар бухгалтерия ҳисобида товар-моддий захиралар таркибида ҳисобга олинади.
67. 01 «Асосий воситалар» счёти қуйидаги субсчётларга бўлинади:
010 «Тураржой иморатлар»;
011 «Нотурар жой иморатлар»;
012 «Иншоотлар»;
013 «Машина ва жиҳозлар»;
015 «Транспорт воситалари»;
018 «Кутубхона фонди»;
019 «Бошқа асосий воситалар».
68. 010 «Тураржой иморатлар» субсчётида тўлиқ ёки асосан тураржой учун белгиланган бинолар (тураржой биноларининг умумий фойдали майдони, барча майдоннинг 50 фоизидан кам бўлмаган) ҳисобга олинади. Шунингдек, ушбу субсчётда ташкилотларнинг балансида бўлган ва ўз ходимларининг, жумладан ҳарбий хизматчиларнинг яшаши учун фойдаланиладиган бинолари ҳам ҳисобга олинади.

Download 4.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling