Жисмоний тарбия билан шуғулланувчиларнинг шахсий гигиенаси
Болалар ва ўсмирларнинг саломатлик мезони ва жисмоний ривожланиши
Download 57.5 Kb.
|
1 2
Bog'liqЖисмоний тарбия билан шуғулланувчиларнинг шахсий гигиенаси (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фойдаланилган адабиётлар
Болалар ва ўсмирларнинг саломатлик мезони ва жисмоний ривожланиши
Одамлар саломатлигини сақлаш ва мустаҳкамлаш жисмоний тарбиянинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади. Саломатлик деганда, одам организмининг шундай бир ҳолати тушуниладики, бунда унинг барча функциялари ташқи муҳит билан мувофиқлаштирилган бўлади, ҳамда унда қандайдир касалликлар билан боғлиқ бўлган ўзгаришлар кўзга ташланмайди. Соғлиқнинг қандай аҳволда эканлигини субъектив йўл (яъни сўраб суриштириш) билан ҳамда объектив тадқиқотлар ўтказиш асосида аниқланади. Лекин бунда олинган натижалар ҳар доим ҳам бир-бирига мувофиқ келавермайди. Чунончи, касалликнинг объектив белгилари мавжуд бўлмаган бир вақтда киши ўзини ёмон ҳис қилиши сингари ҳолларни кузатиш мумкин. Ёки аксинча, одам ўзини жуда яхши хис қилгани ҳолда унинг организмида объектив касаллик аломатлари мавжуд бўлиши мумкин. Саломатлик билан касаллик ҳолати ўртасига қўйиладиган чегара кўп ҳолларда қийин ва шартли равишда белгиланган бўлади. Жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчи кишиларнинг саломатлиги қандай аҳволда эканлигини уларни машғулотларга, мусобақаларга қўйишдан олдин ўтказиладиган диспансер кўриги жараёнида аниқланади. Жисмоний тарбия ва спорт машғулотларига фақат мутлақо соғлом бўлган кишилар қуйилибгина қолмай, шу билан бирга саломатлигида баъзи бир ўзгаришлар, заифликлар бўлган кишиларга ҳам рухсат берилади. Бундай ҳоллар тегишли тиббиёт инструкциялари орқали мувофиқлаштирилиб турилади. Жисмоний тарбия гигиенаси учун саломатлик даражаси (меъёри) деган тушунча муҳим аҳамият касб этади. Организмнинг касаллик омилларининг таъсирига нисбатан барқарорлиги, ташқи муҳит ноқулай тарзда ўзгарган пайтларда саломатликни ҳамда иш қобилиятини сақлай билиш – саломатлик даражасини кўрсатувчи белгилар ҳисобланади. Яъни саломатлик даражаси одамнинг адаптацион (мослашиш) имкониятлари қандай эканлиги билан белгиланади. Одамнинг саломатлик даражаси қанчалик юқори бўлса, унинг турли юқумли касаликларга, паст ва юқори ҳароратга, жисмоний ишларга бўлган ишларга чидамлилиги, ҳам шунчалик барқарор бўлади. Умумий чидамлилик – саломатликни мустаҳкамлаш учун одамдаги жисмоний (ҳаракатли) фазиларлар ичида кўпроқ аҳамият касб этади. Аэробир жиҳатдан эришилган унумдорлик, яъни узоқ муддат мобайнида иш бажара олиш қобилияти унинг физиологик негизи ҳисобланади. Бундай иш бажарилаётган вақтда гавдадаги мускул массасининг ярмидан кўпроғи ўзининг критик даражасига (кислородни максимал истеъмоли – КМИ даражаси) га қараганда 50% дан ортиқроқ интенсивлик билан иштирок этади. Аэробик унумдорлик энг муҳим вегетатив системалар юрак – томир, нафас олиш, қон, нероэндокрин системаларининг функционал ҳолати қандай эканлиги билан белгиланади. Ҳозирги вақтда болалар ва ўсмирлар орасида кўпинча умуртқа поғонаси ва оёқ-товон бўғимлари қийшиқ ўсадиган ҳоллар тез-тез учраб туради. Бунга гиподинамия ва у туфайли юз берадиган мускуллар заифлиги (мускул карсетининг етишмаслиги) бир хил шаклда узоқ вақт ўтириб қолиш, столда ўтириб ишлаш, телевизион кўрсатувларни томоша қилиш, оёқ бўғимларига етарли даражада нагрузка тушмаслиги доимий равишда пойафзал кийиб юриш билан боғлиқ бўлган зўриқишлар сабаб бўлади. Таянч-ҳаракат аппаратидаги бундай бузилишлар ката ёшда юз берадиган деструктив касалликлар – остеохондроз ва артроз касалликларининг ривожланишига ёрдам беради. Катта спортда умуртқа поғонаси ва оёқ бўимларининг деформацияланиш ҳоллари нагрузкалар ҳаддан ташқари кўпайиб кетиши оқибатида юз бериши мумкин. Скелетда деформация белгиларининг бўлмаслиги ёки уларнинг яққол кўзга ташланиб турганлиги саломатлик даражасини кўрсатувчи мезон сифатида хизмат қилиши мумкин. Жисмоний машқлар, чиниқиш машғулотлари – саломатликни сақлаш ва мустаҳкамлашда гигиеник омиллар сифатида ҳим рол ўйнайди. Ҳозирги вақтда кўп тарқалган касалликларнинг (атаросклероз, гипертоник касалликлари, семириш, диабет, юрак ва миянинг ишемик касалликлари, неврозлар, таянч-ҳаракат аппаратининг деформацияси ҳамда касалланиши) олдини олишда муҳим, гохида эса ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади. Болалар ва ўсмирларда саломатлиги унда касалликнинг яққол кўзга ташланиб турган кўринишлари мавжуд эмаслиги билангина эмас, балки унинг чиниқканлик даражаси билан ҳам турли касаллик факторлари таъсирига барқарорлиги касаллик частотаси билан ҳам, одамнинг асосий функцияси ҳамда унинг функционал резервлари кўрсаткичи (чиниққанлиги) билан ҳам белгиланади. Саломатлик учун баолалар ва ўсмирларда жисмоний ишга қобилият ва чиниққанликнинг оптимал даражаси зарур бўлади. Жуда юқори даражадаги жисмоний иш қобилиятига ката спорт орқали эришилади. Бу эса оламда барча функционал системаларининг зўриқишини тақазо этади. Ҳамда унинг иммунитети пасайишига ва касалликларга бардоши сусайиб кетишига ҳам олиб келиши мумкин. Организмнинг функционал зеревларидан ортиқ даражадаги зўриқишларни енгиб ўтиш вақтида ҳаддан ташқари толиқиш ҳоллари рўй бериб, одамнинг ҳолдан тойиб қолиши сингари ҳолатлар ҳам кузатилиши мумкин. Амалий жиҳатдан соғлом бўлган (яъни касалликнинг клиник белгилари яққол кўриниб турмаган) кишиларда уларнинг саломатлик даражасини аниқ белгилаш мақсадга мувофиқдир. У эса соғломлаштириш тадбирлари комплексини, шу жумладан, жисмоний тарбия факторларини яна ҳам мақсадга мувофиқроқ равишда планлаштириш имконини беради. Фойдаланилган адабиётлар: 1.Я.С.Вайнбаум, «Жисмоний тарбия гигиенаси» Тошкент «Ўқитувчи» нашриёти, 1988 йил. 2. А.А.Минх, И.Н.МАлишева, «Умумий ва спорт гигиенаси асослари» Ўзбекистон «Медицина» нашриёти, 1981 йил. 3.Э.Махмудов, Б.Аминов, Ш.Қурбонов, «Ўсмирлар физиологияси ва мактаб гигиенаси», Тошкент «Ўқитувчи» нашриёти, 1984 йил. Download 57.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling