Кутиш назарияси америкалик руҳшунос В. Врум томонидан 1964 йилда ишлаб чиқилган. Унинг моҳияти шундаки, мотивация нафақат эҳтиёжни қондиришга, , шунингдек, мақсадга эришиш учун танланган хоҳишга ҳам боғлиқ.
Фредерик Герцбергнинг мотивация назарияси боисий тозаланиш (мотивационная гигиена) деб юритилиб, унинг асосида қониқиш келтирувчи меҳнат руҳий соғлом бўлишга ҳам ҳамкорлик кўрсатади, деган фикр ётади.
Т/ р
|
Эҳтиёжлар
|
Эҳтиёжларни қондириш усуллари
|
1.
|
Ижтимоий
эҳтиёжлар
|
• ходимларга шундай иш берингки, улар бир-бири билан алоқада бўлиш имкони бўлсин;
• иш жойларида бирдамлик руҳи, муштараклик туйғусини яратинг;
• қўл остидагилар билан даврий кенгашларни ўгказиб туринг;
• ноформал гуруҳларни “тинчитиш”га ҳаракат қилманг, (агар унинг корхона мавқесига таъсири бўлмаса);
• ходимларга корхона доирасидан ташқарида ҳам социал фаоллик қилишга имкон беринг.
|
2.
|
Ҳурматга бўлган эҳтиёж
|
• қўл остидагиларга мазмунлироқ ишни таклиф қилинг;
• ходимларнинг эришган ютуқлари билан акс алоқани таъминланг;
• ходимлар ютуқларини юқори баҳоланг ва рағбатлантиринг;
• ходимларни мақсадни аниқлашга ва қарор қабул қилишга таклиф қилинг;
• қўл остидагиларга ваколат ва ҳуқуқ беринг;
• қўл остидагиларни амал пиллапоялари сари кўтаринг.
|
3.
|
Ўзлигини
исботлашга бўлган
эҳтиёжлар
|
• қўл остидагиларнинг ўз имкониятларидан тўлиқ фойдаланиши учун уларнинг ўқишига шароит яратиб беринг;
• қўл остидагиларга мураккаб ва муҳим иш беринг, токи улар бутун вужудини бериб ишласин;
• қўл остидагиларнинг ташаббусини ривожлантиринг ва рағбатлантиринг.
|
Юқори даражадаги эҳтиёжларни қондириш усуллари
Do'stlaringiz bilan baham: |