Мотивлаштириш назариялари Мотивлаштириш ва эҳтиёж Мотивлаштириш моделлари ва стратегиялари


Download 0.5 Mb.
bet3/3
Sana24.01.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1117109
1   2   3
Bog'liq
13.Мотивация назариялари

Адолатлилик назариясига биноан кишилар ўзлари эришган рағбат даражасини шу тизимда банд бўлган бошқа кишилар эришган рағбат даражаси билан қиёсий таққослайди, яъни:
Дж. Адамс фикрича, ҳаражат таркибида нафақат ходимнинг мазкур ишни бажаришга сарфлаган меҳнати, шу билан бирга унинг шу корхонада ишлаган иш стажи, малака даражаси, ёши, социал мавқеси кабилар ҳам инобатга олинади.
Демoтивлаштиpиш - бу мотивлaштиришга тескари ҳаpaкат қилиш, имкон борича билар-билмас ҳолда ходимларнинг ташаббусини бўғиш, улар билан ҳисоблашмаслик, уларни доимо қўрқув вa иккиланиш ҳолатида ўзини тутишга мажбур этиш каби номақбул хатти-ҳаракатлар мажмуаси
Меҳнат фаолиятининг ўзига хос мотивлари мавжудки, бу шахснинг аниқ бир касбида амалга ошади. Касб танлаш – мураккаб ва узоқ давом этадиган мотивацион жараёндир. Чунки касбнинг тўғри танланиши билан ишга бўлган муносабат ўзгача бўлади ва унда ишга қизиқиш юзага келади, натижада киши ўз ҳаётидан қониқиши ортади.
Е.П.Ильин ишга боришни ҳал қилиш жараёнида кўрилувчи «ички» ва «ташқи» омиллар (мотивоторлар) ҳақида гапиради . Бу асосан, ташқи вазиятни ўз имкониятлари ва ҳолатини, танланаётган касбнинг ўз қизиқиши ва майлларига мослиги билан боғлиқ.
Ташқи вазиятни баҳолаш ўз ичига ушбу ташкилот ишчиларига берилувчи ойликнинг миқдори, лиготалар, иш хонанинг уйга яқинлиги, транспортларнинг қулайлиги, иш-жойининг эстетикаси ва ишлаб чиқаришдаги зарарли ҳолатлар, иш графикасининг қатьий ёки эркин эканлиги, ташкилотнинг мавқеи, жавобгарлик, жамоадаги психологик иқлим рағбатлантириш ва жарималар тизими кабиларни олади. 
Ички омиллар эса ўз имкониятларини ҳисобга олишни яъни, соғлиқ, мазкур ишга қобилиятнинг ва муҳим касбий хусусиятнинг мавжудлиги, билиш даражаси, ишга стрессларсиз майлга асосланади.
Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling