Бетон тўлдирувчиларнинг ривожланиш босқичлари. Бетон тўлдирувчиларини ишлаб чиқаришни ривожлантиришда асосий йўлланмалар қўйидагилар бўлиши керак: - тўлдирувчилар сифат даражаси ва самарасини ошириш; - ишлаб чиқаришда меҳнат сарфини камайтириш, юқори сифатли тўлдирувчиларни кўплаб ишлаб чиқаришни ташкил этиш, бетон тўлдирувчиларини ишлаб чиқариш технологиясини тубдан яхшилаш учун энг замонавий технологик жараёнларни кенг кўламда тадбиқ қилиш; юқори унумдор автоматик ускуналарни ишлатиш; тўлдирувчилар ҳоссаларини аниқлашда хомашё маҳсулотларнинг сифатини бошқариш ва назорат системасини энг сифатлисини қўллаш; - ҳисоблаш техникасидан кенг фойдаланиш; - чиқиндига чиқармайдиган ва ресурсларни тежамлаш технологиясини қўллаш; - саноат чиқиндилари ва иккиламчи маҳсулотларни кенг кўламда қўллаш; - ишчи, энергия ва материал ресурсларини тежамкорлигини ошириш мақсадида ишлаб чиқариш резервларидан фойдаланиш даркор. - Бетон тўлдирувчилари асосий қурилиш материаллари ҳисобланади. Уларни ишлаб чиқариш кун сайин ўсиб бормоқда. Капитал ва умуман қурилишдаги асосий масала, бу тўлдирувчиларни ишлаб чиқариш ва қўллашни такомиллаштириш, сифатини яхшилаш ҳамда илмий-техник ютуқларни қурилишда қўллаш.
- Бетон деб боғловчи моддалар, сув, майда ва йирик тўлдирувчиларнинг маълум пропорционал миқдорларда олинган қоришмани яхшилаб аралаштириш, зичлаштириш ва қотиши натижасида олинган сунъий тош материалига айтилади.
- Цемент ва тўлдирувчи орасида кимёвий таъсирлашув юзага келмайди (автоклав ишлов бериш орқали олинадиган силикат бетонлардан бошқа). Шунинг учун тўлдирувчиларни инерт ашёлар деб атайдилар. Бироқ, улар бетон хусусияти ва таркибига таъсир қилади ва бу таъсирни бетон таркибини лойиҳалашда ҳисобга олиш тақазо этилади.
- Тўлдирувчи сифатида асосан махаллий тоғ жинслари ва ишлаб чиқариш чиқиндилари (шлаклар ва бошқалар)дан фойдаланилади. Бундай арзон тўлдирувчилардан фойдаланиш бетоннинг нархини арзонлаштиради, чунки тўлдирувчи бетоннинг 85-90% ни, цемент эса 10-15% ҳажмини ташкил этади. Кейинги йилларда қурилишда ғовак сунъий тўлдирувчилардан тайёрланган енгил бетон кенг кўламда қўлланилмоқда. Ғовакли тўлдирувчилар бетон зичлигини пасайтиради, бу эса унинг иссиқликни тутиб қолиш хусусиятини яхшилайди.
- Маҳаллий хомашёлар асосида ишлаб чиқарилган сунъий ғовак тўлдирувчилар ёки ғовак тоғ жинсларини майдалашда олинадиган енгил ғовак тўлдирувчилар келтириладиган оғир тўлдирувчиларга нисбатан арзон ҳисобланади. Уларни бетонда қўллаш яхши самара беради.
- Шу сабабли ғовак тўлдирувчиларни қўллашнинг иқтисодий самадорлигини бошқа йўлларини кўриб ўтамиз.
- Агар ғовак тўлдирувчилар асосидаги енгил бетонлар ташқи деворларни қуришда ишлатилса, у ҳолда унинг иқтисодий самадорлиги ҳисоби 1м2 деворнинг иссиқлик ўтказувчанлик хусусиятларидан келиб чиқиб бажарилади. Шуни айтиш мумкунки, тўлдирувчи қанчалик енгил бўлса бундай тўлдирувчили енгил бетоннинг иссиқлик ўтказувчанлиги ҳам кичик бўлиб, у асосидаги деворнинг қалинлиги юпқа ва арзон бўлади.
- Ғовак тўлдирувчиларни конструкцион бетонларда қўллашда, улар асосида юк кўтарувчи конструкциялар олишда самарадорлик ҳисоби бажарилади.
- Конструкциянинг массасини камайтириш орқали қуйидаги иқтисодий самадорлик йўналишлари очилади: транспорт ҳаражатлари камаяди; йиғма конструкцияларни монтаж қилишда ҳаражат камаяди; кран воситаларида ўрнатиладиган йиғма элементлар катталашади; пастки конструкцияларга тушадиган юк камаяди; конструкциянинг юк кўтариш қобилияти ортади; эгилувчан конструкцияларда керакли юк кўтариш қобилиятини сақлаган ҳолда арматура сарфи иқтисод қилинади ва бошқа.
- Ўртача бетон зичлигининг 10% камайиши конструкция таннархини 3% арзонлаштиради.
- Юқори мустаҳкамликдаги енгил бетонларнинг зичлиги 1700-1800 кг/м3 улар оддий оғир бетонларга нисбатан 25-30% енгил бўлади. Юқори мустаҳкамликдаги енгил бетонларни барча турдаги ғовак тўлдирувчилар асосида олиш мумкин.
- Масалан, девор панеллари ишлаб чиқаришда керамзитни қўллаш ёки конструкцион бетонларда аглопоритни қўллаш яхши самара беради.
- Керамзит мустаҳкамлигини ошириш учун кўпчиш коэффициентини камайтириш керак, фақат унинг таннархи ўзгаради. Агар уйма зичлиги 400 кг/м3 бўлган 1 м3 керамзит шағалининг таннархини 100% деб қабул қилсак, у ҳолда уйма зичлик 300 кг/м3 бўлган 1 м3 керамзит шағалининг таннархи тахминан 20% га камаяди, агар уйма зичлик 500 кг/м3 бўлган 1 м3 керамзит шағалининг таннархи тахминан 20% га ортади, уйма зичлик 700 кг/м3 бўлган 1 м3 керамзит шағалининг таннархи икки баробар ортади.
- Керамзит қанчалик оғир бўлса, у шунчалик қимматга тушади. Буни шу билан тушунтириш мумкунки, бир хил сарф харажатда ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг ҳажми кўпчиш коэффициентидан ҳам кичик бўлса, у ҳолда маҳсулотнинг ҳажми камлиги сабабли 1м3 га сарфланган ҳаражат ҳам катта бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |