14-маъруза. Табиий ғовакли тоғ жинслари асосидаги тўлдирувчилар ва уларнинг синфланиши


Download 0.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/5
Sana20.12.2022
Hajmi0.51 Mb.
#1039960
  1   2   3   4   5
Bog'liq
14-mavzu



14-маъруза.
Табиий ғовакли тоғ жинслари асосидаги тўлдирувчилар ва уларнинг 
синфланиши. 
 
Табиий ғовак тоғ жинслари асосидаги тўлдирувчилар 
 
Табиий ғовак тўлдирувчиларнинг синфланиши. 
 
Турли ғовак тоғ жинсларидан енгил бетонлар учун яроқли 
тўлдирувчилар ишлаб чиқарилади. Бу тўлдирувчилар ҳам керакли 
мустаҳкамликка эга бўлиб, зич тоғ жинсларига нисбатан мустаҳкамлиги паст
бўлишига қарамай бетон олиш учун кенг қўлланилади. 
Ғовак тўлдирувчилар донаси йириклиги бўйича қум (5мм гача) ва 
шағалга бўлинади. Шағал эса қуйидаги фракцияларга бўлинади: 5...10мм, 
10...20мм ва 20...40 мм. Шағал қуйидаги йириклик бўйича ҳам рухсат 
этилади: 5...20мм ёки 5...40мм. 
Ғовак тўлдирувчиларнинг маркалари уйма зичлиги бўйича ўрнатилади. 
Агар унинг уйма зичлиги 400 - 500кг/м
3
бўлса, бу тўлдирувчи 500 маркага 
мос келади, уйма зичлиги 600 кг/м

бўлса, бу тўлдирувчи 600 маркага мос 
келади ва бошқа. ҚМҚ бўйича ғовак шағалнинг маркаси 300,350,400 ва 
ҳоказо 1200гача 100кг/м
3
оралиқда ўрнатилади. Ғовак қумнинг маркаси
500...1400 кг/м
3
ни ташкил этади.
Бундан ташқари, йирик ғовак тўлдирувчиларнинг маркаси унинг 
мустаҳкамлиги бўйича ҳам ўрнатилади, яъни цилиндрда майдаланишдаги 
мустаҳкамлиги бўйича аниқланади. Ғовак тўлдирувчининг мустаҳкамлигини 
бетонда синаш яхши самара беради. Стандарт бўйича ғовак тўлдирувчиларни 
турли маркалари бўйича енгил бетонларда қўллаш тавсия этилган. Шу 
сабабли тўлдирувчиларнинг асосий хусусиятлари ва уларни бетонларда 
қўллаш 
бир-бири 
билан 
боғлиқдир. 
Айтиш 
мумкинки, 
ғовак 
тўлдирувчиларнинг фракциялари қанча кичик бўлса, унинг доналари зичлиги 
ва уйма зичлиги шунча юқори бўлади. Бу тўлдирувчиларнинг ғоваклиги 
майдалашда камаяди, яъни материалнинг йирик ғоваклиги бузилишида юзага 
келиши билан тушунтирилади. 
Ғовак тоғ жинсларини майдалашда доналари зичлиги ортишидан
унинг мустаҳкамлиги хам ортади. Тўлдирувчи доналари мустаҳкамлиги, у 
олинадиган тоғ жинси мустаҳкамлигидан етарлича юқори бўлади. 
Шағалнинг юмшаш коэффициенти ғовак тоғ жинсларидан олинса, у ҳолда 


конструкцион-теплоизоляцион бетонлар учун 0,6 дан кам бўлмаслиги, 
конструкцион бетонлар учун эса 0,7дан кам бўлмаслиги керак. 
Табиий ғовак тўлдирувчилар келиб чиқиши бўйича вулқон ва чўкинди 
турларга бўлинади. 

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling