14-маъруза. Табиий ғовакли тоғ жинслари асосидаги тўлдирувчилар ва уларнинг синфланиши


Download 0.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/5
Sana20.12.2022
Hajmi0.51 Mb.
#1039960
1   2   3   4   5
Bog'liq
14-mavzu

 
 
Вулқон чиқиндилари асосидаги тўлдирувчилар. 
 
Вулқон кўринишидаги табиий ғовак тўлдирувчилар отқинди 
майдаланган жинслардан ташкил топади. Ғовак тоғ жинслари пемзалар
шлаклар,туфлар, ғовак базальт, андезит ғовак тўлдирувчилар ишлаб 
чиқаришда ишлатилади. 
Пемза - бу ғовак шиша бўлиб, вулқон отилишидан, яъни магманинг 
кўпчишидан ва қотишидан юзага келади. Магманинг ер остидан чиқишида 
босимнинг жуда тез пасайиши кузатилади. Натижада қотишмадаги мавжуд 
газлар пуфакчалар ҳолатида ажралиб чиқади. Бир вақтнинг ўзида магманинг 
совишида қовишқоқлиги ортади, оч малладан кулранг ранггача бўлган 
толасимон ғовак жинсга айланади. Пемзанинг йирик конлари Арманистонда 
учрайди. 
Табиатда пемза қум, шағал ёки нисбатан йирик синган жинслар 
сифатида учрайди. Пемза асосидаги тўлдирувчиларни ишлаб чиқариш 
карьерларни қайта ишлаш, майдалаш ва материалларни навларга ажратишдан 
иборат. Кимёвий таркибига кўра пемза нордон жинсларга мансуб бўлиб, 
шишадан ташкил топади ва таркибида кристалл минераллари 1% дан кам 
миқдорда учрайди. 
Пемзада ғоваклар ўлчами 3мм гача бўлиб, ғоваклар шакли айланадан 
ёки чўзинчоқ кўринишдан иборат бўлади. Доналар ғоваклиги 85% га етади. 
Пемза қумининг уйма зичлиги 600-1100кг/м
3
ни, пемза шағали эса 400-
900кг/м
3
ни , доналари зичлиги 0,5-1,9 г/см
3
ни ташкил қилади. 
Пемза шағалининг сиқилишдаги мустаҳкамлик чегараси 2,5–40МПа ни 
ташкил этади. Пемза ячейкали структурага эга бўлиб, мустаҳкамлигининг 
зичлигига боғлиқлигидан келиб чиқиб, квадрат парабола формуласи билан 
баҳоланади: 
2





n
А
R
,
(8.1)
бу ерда: 
А=1;n=2 га тенг бўлади. 
Нисбатан мустаҳкам ва оғир, шу билан бирга кичик ғовакликдаги 
пемзалар (уларни литоидлар ёки тошсимон дейилади) енгил конструкцион 
бетонлар олишда ишлатилади. Бундай юқори самарали бетонлардан турли 


хил конструкциялар, яъни том ёпма плиталари, кўприклар, гидротехника 
иншоотлари ишлаб чиқарилади. 
Вулқон шлаки конлари Ўзбекистоннинг турли районларида учрайди. 
Вулқон шлаки суюқ магмани асосий таркибининг ҳавода қотиши натижасида 
юзага келади. Вулқон шлаки асосидаги қумва чақиқ тош йирик тошларни 
майдалаш ва саралаш (фракциялаш) натижасида олинади. Вулқон шлакининг 
ташқи кўриниши ёқилғи шлаки каби бўлиб, тўқ қизғишдан қора ранггача 
бўлади. Структураси йирик ғовакли. Вулқон шлаки шағалининг уйма 
зичлиги 400-850 кг/м
3
, вулқон шлаки қуми эса 650-1300кг/м
3
. Вулқон шлаки 
тўлдирувчи сифатида турли енгил бетонларда ишлатилади. 
Вулқон туфлари, бу майда ғовакли жинслар бўлиб, вулқон 
чангларининг турли даражадаги зичланиши ва кўпчишидан юзага келади. 
Лава туфлари эса бу тезда қотган ғовакланган лава бўлиб, унда вулқон чанги 
ва қумлари мавжуд бўлади. Туфлар ва лава туфлари асосида тош деворлар ва 
йирик блоклар ишлаб чиқарилади. Тош кесиш машиналарида қайта 
ишланган, конларда чиққан саноат чиқиндилари (ишланаётган тошнинг 50% 
дан кўп ҳажми чиқиндига айланади)ни майдалаш ва навларга ажратишда 
енгил бетонлар учун яроқли бўлган, уйма зичлиги 600-800 кг/м
3
ғовак чақиқ 
тош ва уйма зичлиги 700-1000 кг/м
3
бўлган ғовак қум олинади. Туфлар 
донадор структурага эга бўлади. Лава туфлари эса аралаш структурага эга 
бўлиб, баъзан ячейкали структурага эга бўлади, улар мустаҳкамлигининг 
зичлигига боғлиқлигидан келиб чиқиб, квадрат парабола формуласи билан 
баҳоланади: 
n
А
R



,
(8.2) 
бу ерда: 
n-даража кўрсаткичи; 
n-лава туфлари учун 3 гача олинади; 
n-туфлар учун 4 ва ундан юқори олинади; 
Шу сабабли бир хил зичликдаги лава туфлари, туфларга нисбатан 
мустаҳкам ва пемзага нисбатан мустаҳкамлиги пастроқдир. Туфларнинг бир 
қанча турларининг сувга чидамлиги ва совуққа чидамлиги етарли бўлмайди, 
бу унинг структурасидаги доналарни боғланишини сустлиги билан 
ифодаланади. 
Бундай туфлар бетонда қўлланилмайди, бироқ юқори самарали сунъий ғовак 
тўлдирувчи олиш учун хомашё сифатида ишлатилади. 

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling