Расм-8.2. Ғовак тўлдирувчиларни бойитиш учун ишлатиладиган
сепараторнинг схемаси:
1-панжара; 2-фильтр; 3-хаво узатиш; 4-қум; 5- тўлдирувчиларни
юклаш; 6-енгил махсулотнинг чиқиши; 7-нисбатан оғир махсулотнинг
чиқиши.
Вентилятордан тушувчи ҳаво оқими бир клапандан бошқа машина
клапанига кетма-кет узатиладива панжарада материал қаватида
пульсация
содир бўлади. Натижада ҳаво оқими тасирида материал иккита енгил ва оғир
қисмларга ажралади. Бунда оғир доналар пастга ва енгиллари юқорига
чиқади. Тўлдирувчилар оғир ва енгилига ажратилади ва шу билан бирга
чангдан тозаланади.
Оғир тўлдирувчиларни ажратиш
сувли суспензияда бажарилса, ғовак
тўлдирувчиларни ажратиш пневмосуспензияда бажарилади. Бу қурилма
(расм-8.2) қуйидагича ишлайди: филтр орқали ҳаво қум қаватига узатилади
ва натижада қум қайнайди. Қумнинг зичлиги ва йириклиги бўйича
керакли
зичликдаги суспензияга мослаб танланади, бу ерда йирик ғовак тўлдирувчи
бир қисми чўкади, қолгани қумнинг юзасига чиқади.
Иккита синфга
ажратилган йирик тўлдирувчи қум билан бирга олиниб, элак(грохот)дан
ўтказилади. Қум яна қурилмага қайтарилади. Тўлдирувчиларни
синфларга
ажратиш ҳаво оқими таъсирида ҳам бажарилади (расм-8.3).