Фарғона шаҳри инфраструктурасида жойлашган бино ва иншоотларни шартли синфларга бўлиш


Download 59.28 Kb.
bet1/14
Sana06.04.2023
Hajmi59.28 Kb.
#1277971
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Ashurov .00000.0.0


Фарғона шаҳри инфраструктурасида жойлашган бино ва иншоотларни шартли синфларга бўлиш.
Мавжуд турар-жой бинолари, ишлаб чиқариш корхоналари, ижтимоий – маиший ва маданият бинолари ҳозирги замон талабларига жавоб берадиган қилиб таъмирлаш, қайта қуриш, қисқаси реконструкциялашни ташкил этиш давлат миқиёсидаги сиёсатга айланган. Ушбу муаммо биноларнинг ўлчамларини, конструкцияларни алмаштириш ёки кучайтириш, имконияти бўлса, қаватлар сонини ошириш каби масалаларни ечишни тақозо этади. Мамлакатимиз шаҳарларидаги бино ва иншоотларни мукаммал таъмирлаш ва қайта қуриш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Мавжуд биноларни мукаммал таъмирлаш ва қайта қуриш, саноат корхоналарини замонавий жихозлашда янги қурилишга нисбатан реконструкциялаш бир неча маротаба арзонга бажарилади. Фарғона вилоятида учта йирик шаҳар Фарғона, Қўқон ва Марғилонда реконструкциялаш талаб этувчи кўплаб бино ва иншоотлар мавжуд. Биргина Фарғона шаҳрининг ўзида биноларни қурилиши вақтига қараб қуйидаги даворларга бўлиш мумкин.
1.Фарғона шаҳрида бино ва иншоотларни режали куриш ишлари архив маълумотларига кўра 1876 йилда бошланган. Чор ҳукумати Туркистон ўлкасини, шу жумладан Қўқон хонлигини босиб олгач, ўзининг генерал –губернаторлик бошқарув қараргоҳи учун Фарғона шаҳар (Янги Марғилон деб аталган) танлаган. Генерал - губернаторлик узоқ муддатни кўзлаб, шаҳарнинг бош режаси тузилган ва мукаммал бинолар қурдирган. Ҳозирги кунда сақланиб қолган бинолар қуйидагилар:
- Шакаржонов номидаги Ўзбек Драмма Театри;
- Фарғона Давлат Университетининг маъмурий биноси;
- Зобитлар уйи;
- Пива тайёрлаш биноси;
- Фарғона дон махсулотлари заводи айрим сехлари;
- Маданият уйи (Ал - Фарғоний майдонида жойлашган);
- Рус фуқоролари ва хизматчилари учун бир қаватли турар жой бинолардан айримлари сақланиб қолинган.
2. Октябр инқилобидан то Иккинчи-Жахон уруши арафасигача (1940- йилгача) қурилган бинолардан ҳозирги кунда қуйидагилари сақланиб қолинган.
- Фарғона Давлат Университетининг тарих ва физика факултетлари жойлашган бинолар;
- Тўқимачилик комбинатлари айрим бинолари ;
- Тўқимачилар маданият саройи биноси;
- Фарғона шаҳридагин 1- мактаб (эски биноси);
- Фарғона шаҳридагин 5- мактаб (эски биноси);
- Малака ошириш курслари ( собиқ 14 мактаб)


Download 59.28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling