Фарғона шаҳри инфраструктурасида жойлашган бино ва иншоотларни шартли синфларга бўлиш


Конструкцияларнинг мустаҳкамлигини аниқлаш


Download 59.28 Kb.
bet8/14
Sana06.04.2023
Hajmi59.28 Kb.
#1277971
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14
Bog'liq
Ashurov .00000.0.0

2.3. Конструкцияларнинг мустаҳкамлигини аниқлаш
Бино ва иншоотларнинг техник ҳолатини аниқлаш жараёнида конструкцияларни бузмасдан синаш натижаларига асосланиб, уларга математик ишлов берилади ва конструкция материалининг ҳақийқий мустаҳкамлиги аниқланади. Пойдевор асоси грунтининг ҳисобий кўрсаткичлари муҳандислик-геологик изланишларда олинган натижаларга қараб аниқланади.
Темирбетон конструкцияларидаги бетоннинг ҳисобий қаршилиги ўтказилган синовлардан аниқланади. Конструкциялани синашда бузмасдан синаш ҳар бир учаскада бештадан кам бўлмаслиги керак. Натижалар статистик усулда ишлов берилади ва бетоннинг меъёрий кубик мустаҳкамлиги қуйидаги формуладан аниқланади:
Rn=Rm+βSR (1)
Бу ерда Rm – синовлардан олинган бетоннинг кубик мустаҳкамлиги, синовларнинг ўртача кўрсаткичи
(2)
Синовларнинг ўрта квадратик кўрсаткичи:
(3)

β – бажарилган синовлар сонига боғлиқ коэффициент бўлиб, қуйидаги формуладан аниқлаш мумкин.


β= 1.65(1+1.28/ – 1.5/n) (4)
Ушбу коэффициен ишончлилик эҳтимоли 0,9 учун, чекли аниқлик 95% аниқлик билан тасодифий рақамли меъёрий тарқалиш учун синовларнинг ҳажмига (сонига) асосан қуйидаги жадвалдан аниқлашга рухсат берилади


n

5

6

7

8

9

10

11

12

15

20

30

50

β

3,34

3,04

2,90

2,69

2,58

2,50

2,44

2,39

2,78

2,16

2,04

1,91

Бетоннинг аниқланган меъёрий қаршилиги (1) дан ҳисобий қаршиликка ўтиш учун амалдаги ҚМҚ 2.03.01-97 талаблари асосида ҳисобланади.
Маълумки, бетон ва темирбетон конструкциялар учун “бетон маркаси ўрнига “ бетон синфига ўтилган. Ушбу характеристик муносабат , яъни бетон синфидан бетон маркасига ўтиш учун қуйидаги эмпирик боғланишдан фойдаланиш мумкин.

Download 59.28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling