Фарғона шаҳри инфраструктурасида жойлашган бино ва иншоотларни шартли синфларга бўлиш


Download 59.28 Kb.
bet6/14
Sana06.04.2023
Hajmi59.28 Kb.
#1277971
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Ashurov .00000.0.0

Темирбетон конструкцияларни визуал текширишда даставвал бинонинг конуструктив ечимга эътибор берилади. Сўнгра визуал текширишда темирбетон конструкциялардаги нуқсонлар аниқланади. Асосан қуйидаги нуқсонлар учрайди: вертикал ёки горизонтал ҳолатдан четланиш; айрим элементларни силжиши; арматуранинг очилиши, ҳимоя қатламнинг очилқлиги, арматура ва бетоннинг қовушмаслиги, ҳар хил ўлчамдаги ёриқлар, механик таьсирдан бузилишлар, арматуранинг зангланиши намлик ва мой таъсир этган участклар бўлиши мумкин.
Темирбетон тўсинларни текширишда тўсинга ҳақиқий таъсир этаётган юкларни аниқлаб миқдорий баҳолаш керак.
Эгилишга ишловчи темирбетон конструкцияларда ёриқларга алоҳида аҳамият бериш керак. Бетондаги ёриқларни визуал текширишда бетон сиртидаги сувоқ ёки бўёқ тозаланади ва мавжуд ёриқнинг ўлчамлари - эни, чуқурлиги ва жойлашуви аниқланади. Ёриқнинг эни ўлчовли лупа ёки ўлчовли микроскоп ёрдамида аниқланади.
Темирбетон конструкциялардаги ёриқлар ортиқча юкланиши таъсиридан, чўкишдан (усадка), ҳарорат таъсиридан, пойдеворнинг нотекис чўкишида ҳосил бўлиши мумкин.
Ёриқларнинг кенгайиши амалдаги меъёрлар билан солиштирилади. Чўкишдан (усадка) ҳосил бўлган ёриқлар одатда бетон сиртида ҳосил бўлади ва чуқурлиги кичик бўлади. Ҳарорат таъсиридан ҳосил бўлган ёриқларга кескин ҳарорат фарқи сабаб бўлади. Пойдеворларнинг нотекис чўкишидан темирбетон конструкцияларда хавфли ёриқлар пайдо бўлади.
Металл конструкцияларни визуал текширишда қуийдаги ҳолатларга амал қилинади : конструкцияларда кўчишлар, эгилиш ва силжишлар, лойиҳадан четланишлар; айрим элементларнинг геометрик ўлчамлари лойиҳага мос эмаслиги; меҳаник таъсирлардан ҳосил бўлган нуқсонлар; бирикмалар ва тугунлардаги нуқсонлар; коррозияга қарши ҳимоя қатламининг бузилиши ва металлдаги коррозия миқдори.
Металлдаги коррозия миқдорини аниқлаш учун метал сирти коррозия маҳсулотидан тозаланиб, сўнгра ўлчов асбоблари (штангециркул, микрометр) ёрдамида ўлчанади.
Пайванд чокларнинг ҳолатига алоҳида ахамият бериш керак. Пайванд чокларнинг ҳолати ва улардаги нуқсонлар махсус асбоблар ёрдамида текширилади.
Ораёпма ва ёпмаларни визуал текшириш ёпманинг қандай конструкциядан бажарилишига боғлиқ.
Ўтган асрнинг ўрталаригача қурилган ғиштли биноларнинг ораёпмалари ёғочдан бажарилган (айрим биноларда металл тўсинлар учрайди). Ёғоч тўсинларнинг ҳолатини текшириш учун тахта полларни айрим жойларда одатда тўсиннинг таянчи деворга яқин ўринларда очилади.
Ёғоч тўсинларнинг ҳолатини текширишда уларнинг таянч қисмларини диққат билан текшириш керак, айниқса санитария ва иситиш мосламалари ўрнатилган жойлар хавфли бўлади. Том қопламаларидан чакка ўтиши натижасида ёғоч ёпмаларда нуқсонлар бўлиши тажрибада кўпроқ учрайди. Ёғоч тўсинларнинг чиришига асосан намлик салбий таъсир кўрсатади.
Текшириш учун очилган ёғоч тўсинлардаги асосий нуқсонларга эътибор берилади. Тўсинларнинг жойлашуви, ўлчамлари, м оралиқлари, кесим ўлчамлари аниқланади.
Агар ораёпма тўсинлари металлдан ўрнатилган бўлса улардаги коррозия миқдорига аҳамият берилади. Металл тўсинларни таянииш қисмига алоҳида аҳамият бериш керак, таяниш узунлиги ва махкамланиш шакли муҳим кўрсаткич ҳисобланади. Ораёпмаларнинг бикирлиги улардаги салқинлик – эгилиш билан белгиланади.

Ораёпмалардаги салқинликларни аниқлаш учун махсус мосламадан масалан сув сатҳи билан ўлчагичдан фойдаланиш мумкин.


Том қопламалари конструкцияларини визуал текширишда стропилаларнинг конструктив тузилиши аниқланади. Стропилларнинг оралиғи , устунларнинг жойлашуви, ховонлар, мауерлатлар, рейкаларнинг ҳолати аниқланади. Олдин (эски) қурилган ғиштли бинодаги том қопламасида айрим ёғоч конструкцияларнинг етишмасилиги кузатилиши мумкин.
Асбестоцементли ёпмалардаги асосий камчиликлар листларнинг бир - ибирини қоплаш меъёри сақланмаганлиги, ёғингарчилик сувларини оқизиш тарновларидаги нуқсонлар (айрим ҳолларда ўрнатилмайди), айрим жойлардаги тирқишлар ва бошқа турдаги камчиликлар учрайди.
Чардоқсиз (ясси) том қопламаларини визуал текширишда қуйидагилага эътибор берилади: том плитасидаги нуқсонлар- ёриқлар, ҳар хил доғлар, арматура ҳимоя қатламининг ҳолати, эгилиш ва бошқалар; плиталар ўрнашган таянчларнинг ҳолати ва ўрнашув ўлчамлари, том қатламини ташкил этувчи-пароизоляция, теплоизоляция қатламларининг мавжудлиги ва ҳолати;
Рубероид қатламининг холати; сув халқоблари ҳосил бўлганлиги; сув оқизиш жиҳозларининг ҳолати аниқланади.
Рубероид қатламларининг ҳизмат кўрсатиш муддати қисқалиги сабабли ҳозирда янги турдаги том қопламалари ишлатишга аҳамият бериш керак.
Зина ва полларнинг ҳолатини текширишда қуйидагилар аниқланиши керак:

  • Зинанинг конструктив тузилиши ва материали, ўлчамлари, метал ёки темирбетон косоурнинг ўлчамлари ва зина майдончаси ўлчамлари;

  • Поғаналар косоурлар, майдончаларнинг теҳник ҳолати;

  • Темирбетон зиналардаги ҳар хил нуқсонлар;

  • Металл зиналарда зангланиш даражаси ва пайванд чоклар ҳолати;

  • Тўсиқ панжара (перила) ҳолати ва нуқсонлари аниқланади.

Полларнинг техник ҳолатини аниқлашда қуйидагиларга эътибор бериш керак:

  • Пол сиртини текис ёки нотекислиги;

  • Тахта полларда чокларнинг очиқлиги, плинтуснинг ҳолати, ҳар хил ёриқлар мавжудлиги;

  • Тахта поллар сиртининг ёйилиши, одам ҳаракатланишида тебраниш ҳосил бўлиши ;

  • Рулон материалларнинг маҳкамланиши, бўртиб чиқишлар, плинтуслардан ажралиш ҳолатлари;

  • Бетон поллардаги ҳар хил механик таъсирдан ҳосил бўлган нуқсонлар;

  • Плиткали полларда чокларнинг очилиб қолиши, ҳар хил синишлар ва дарз кетган майдончаларга ахамият бериш керак.




Download 59.28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling