Фарғона шаҳри инфраструктурасида жойлашган бино ва иншоотларни шартли синфларга бўлиш


Техник текширишнинг визуал- инструментал усуллари


Download 59.28 Kb.
bet7/14
Sana06.04.2023
Hajmi59.28 Kb.
#1277971
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   14
Bog'liq
Ashurov .00000.0.0

2.2 Техник текширишнинг визуал- инструментал усуллари.
Бино ва иншоотларни техник текширишда юқорида баён этилган визуал текшириш жараёнида ҳар хил турдаги ўлчаш аспобларидан фойдаланилади ва конструкцияларни тадқиқ этиш учун зарурий маълумотлар олинади.
Конструкцияларни текширишда оддий, содда аспоблардан тортиб то замонавий мураккаб аспоблардан фойдаланиш мумкин. Визуал – инструментал усулда инженерлик –геологик, геодезик ҳамда конструкцияни бузмасдан унинг физикавий-механик хусусиятларини аниқлаш мақсадида бажарилади.
Фойдаланишдаги бино ва иншоотни техник текшириш жараёнида улар жойлашган майдоннинг геологик ва гидрогеологик шароитини ва пойдевор остидаги грунтнинг механик ва физик хусусиятларини аниқлаш зарур.
Мухандислик-геологик тадқиқод учун бино ўрнашган майдончада ҳамда пойдеворга яқин жойда шурф ковланади, натижада майдонча ва подевор остидаги грунт қатламлари таркиби сизот сувининг сатҳи аниқланади. Шурф қазиш ишларининг ҳажми бино ўрнашган майдончанинг мураккаблиги, бинонинг асосий ўлчамларига қараб белгиланади.
Шурфлардан олинган грунтлар лабораторияда текширилади ва уларнинг физик-механик хусусиятлари аниқланади. Ушбу маълумотлар бино асосининг юк кўтариш қобилияти, яъни грунтнинг ҳисобий қаршилигини аниқлашга хизмат қилади.
Бино ва иншоот конструкцияларнинг механик хусусиятларини аниқлаш учун мавжуд конструкциядан олинган намуналарни синаш ёки конструкцияни бузмасдан аниқлаш усуллари қўлланилади. Биринчи усулда конструкциянинг ўзидан намуналар ажратиб –кесиб олиш ишлари мураккаб ва эхтиёткорликни талаб этади. Шунинг учун амалиётда кўпинча конструкцияни бузмасдан текшириш усулидан фойдаланилади. Конструкцияларни бузмасдан текшириш усули амалиётда кенг жорий этилган бўлиб, ҳар хил турдаги асбоб ва апаратуралардан фойдаланилади.
Конструкцияни бузмасдан бетоннинг мустахкамлигини механик усулда аниқлашда ГОСТ 22690-88 дан фойдаланилади, бетон мустахкамлигини ультратовуш усулида эса, ГОСТ 17624-87 дан фойдаланилади.
Замонавий электрон апаратуралардан ОНИКС-2М, ИПС-МГ4.04 бетоннинг мустахкамлигини физикавий усулда аниқлаш учун ишлаб чиқарилган.

Download 59.28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling