Фарғона шаҳри инфраструктурасида жойлашган бино ва иншоотларни шартли синфларга бўлиш


Бино ва иншоотларни мукаммал- инструментал текшириш


Download 59.28 Kb.
bet4/14
Sana06.04.2023
Hajmi59.28 Kb.
#1277971
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Ashurov .00000.0.0

1.2. Бино ва иншоотларни мукаммал- инструментал текшириш.
Дастлабки текширув жараёнида бино, унинг қисимлари ва конструкцияларида ҳосил бўлган нуқсонлар ҳамда ишнинг мураккаблигига қараб, мукаммал-инструментал текшириш зарурияти аниқлангач, қуйидаги техник текширув ишлари амалга оширилади.
- лойиҳа ва ижро ҳужжатларини ўрганиш;
- гидрогеологик изланишни амалга ошириш;
- геодезик ўлчамлар бажариш;
- конструкциялардан намуна олиб уларни синаш;
- конструкцияларни бузмасдан синаш;
- конструкциялар учун текширув ҳисобларни бажариш;
- конструкцияларнинг ва бинонинг тўлиқ ҳолатини бахолаш;
- бинонинг техник ҳолати бўйича техник хулоса тайёрлаш.
Мукаммал инструментал текширув бино конструкцияларнинг ҳақиқий ҳолати бўйича хулоса олиш мақсадида ўтказилади. Ушбу хулосага асосланиб бинони қайта тиклаш, конструкцияларни кучайтириш ҳал қилинади;
Мукаммал инструментал текширувда қуйидаги ишлар бажарилади;
- конструкцияларнинг ҳақиқий ўлчамлари,
- материалнинг физикавий – механикавий кўрсаткичлари, нуқсонлари, фойдали юклар ва таъсирларни ўрганиш;
- юк кўтарувчи конструкцияларнинг ҳисобий схемасини аниқлаш;
- конструкцияларни текширув ҳисоби ва бинонинг тўлиқ холатига баҳо берилади.
Агар бино пойдеворларнинг ишчи чизмалар ижро ҳужжатлари ва пойдеворларни тиклаш материаллари ҳамда қурилиш майдончасининг мухандислик геологик тузилиши ҳақидаги маълумотлар мавжуд бўлмаса ва бино ўрнашган жой мураккаб мухандислик-геологик шароитда бўлса, текширув давомида қайта мухандислик-геологик тадқиқоти ўтказилади.
Конструкцияларни мукаммал инструментал текшириш ёппасига ёки танлов йўли билан амалга оширилади. Ёппа текширув қуйидаги ҳолда амалга оширилади.
- лойиҳа ҳужжатлари мавжуд бўлмаганда;
- конструкцияларнинг юк кўтариш қобилиятини камайтирувчи нуқсонлар мавжуд бўлганда;
- бир хил конструкцияларда материалнинг механик хусусияти ҳар хил бўлиб , агрессив, муҳит таъсир этганда.
Мукаммал инструментал текширувининг барча босқичлари бажарилгандан сўнг олинган натижалар асосида бино ёки иншоот учун таҳлил хулоса берилади. Ушбу хулосада обектнинг умумий ишчи ҳолатига баҳо берилади ва уларни келажакда ишлатиш учун тавсиялар ишлаб чиқилади, зарурат бўлса конструкцияларни кучайтириш учун тавсиялар ишланади.
Қурилиш конструкцияларни техник ҳолатини текшириш жараёнида уларнинг ҳолатини махсус журналларда қайд этиб, хомаки чизмалар (эскиз) ларда қайд этиш ҳамда фототасвирларда нуқсонлар тасвирини олиш зарур.


Download 59.28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling