Баҳорги юмшоқ буғдой рақобатли нав синаш кўчатзори ўсимлик ўсув даври
Download 470.32 Kb.
|
Бахорги буғдой
БАҲОРГИ ЮМШОҚ БУҒДОЙ РАҚОБАТЛИ НАВ СИНАШ КЎЧАТЗОРИ Ўсимлик ўсув даври. Ўсимлик ўсув даврининг давомийлиги навнинг табиий ўзгарувчанлиги билан аниқланиб, ўстириш шароитига ҳам боғлиқ (Т.Ходжакулов, 1991, Ғ.Қурбанов ва бошқалар 2000). Коллекция намуналарини ўрганиш шуни кўрсатадики, ўсимлик ўсув даврининг давомийлиги муҳим кўрсаткич ҳисобланади. Тажрибада тўлиқ ўрганилган бошланғич манбалар селекционернинг ихтиёрида бўлишига кўпроқ боғлиқдир. Дастлабки материалларни йиғиш ва уни алоҳида шароитларда чуқур ва батафсил ўрганиш селекция ишида жуда жиддий ва маъсулиятли давр ҳисобланади (Шехурдин, 1947). Баҳорда экилган майдонларда буғдойнинг пишиб етилиши ўртача 25 июнга тўғри келиб, 18 июндан 5 июлгача ўзгариб туради. Баҳорда экилган буғдой кузди экилган буғдойга нисбатан 5-7 кун кейин пишиб етилади. Баҳорда экилган буғдойнинг ўсув даври ўртача 98 кун бўлиб, 62-125 кунга ўзгариб туради (Лавронов 1969). Баҳорда экилган буғдойларда ўсув даврининг баъзи фазаларининг ўтиши кун ҳисобида катта фарқ кўзга ташланмайди. Бироқ ўсув даври охирига томон фазаларнинг кечикиши ортиб боришидек умумий қонуният сақланади. Баҳорги юмшоқ буғдойнинг 20 тага яқин турли нав ва намуналарини ўрганиш натижасида, дон тўлишиш даври билан 1000 дона дон вазни ўртасида узвий боғлиқлик мавжудлигини Heyne eds., (1987) тажрибасида баён этган. қисқа дон тўлишиш даврига эга бўлган намуналар иссиқ иқлим шароитида кўпроқ самара беради. Шунингдек, Galderini D ва Dreecer M, (1995) ларнинг тадқиқот натижаларига кўра қисқа дон тўлишиш даврига эга бўлган навларда, бошоқлар сони ва ҳосилдорлик ўртасида ижобий боғланиш борлиги ҳам аниқланган. Г.Т.Селяников, (1960), маълумотларига қараганда, буғдойнинг униб чиқиш давридан то бошоқлаш давригача бўлган муддат жўғрофий кенгликларга боғлиқ бўлиб, қисқа кунлар сони кўпайган сари ўсиш даври ҳам узаяверади. Ундан ташқари ўсимликларнинг ўсиш даври ёғин-сочиннинг камайиши билан қисқараверади ёки аксинчадир. Ўсиш даврининг босқичлари орасидаги даврлар нафақат минтақалар бўйича кузги ёки баҳорги буғдой асосида, балки бир минтақанинг ўзида намлик ва агротехник шароитга қараб ҳам ўзгариб туришини такидлайди. Кўпчилик олимлар (Пугачев Н.Д., 1969; Каткова Р.О., 1970) ўсимликларни ўсув даври бўйича навларнинг классификациясига асосан буғдойнинг ривожланишини 2 та асосий даврга бўлади, яъни, униб чиқишдан бошоқлашгача ва бошоқлашдан тўлиқ пишиб етилишгача бўлган давр. Бу даврлар аро муддатларнинг чўзилишида навларнинг эртапишарлигини аниқлаш учун қулай шароит бўлади. Ҳозирги вақтда буғдойнинг эртапишар навларини яратиш селекциянинг асосий вазифаларидан биридир. Чунки, ўсимлик уруғдан униб чиққандан унинг ҳосили тўла пишгунгача бўлган давр ёки ўсув даври қанча қисқа бўлса, ҳосил шунча оз муддат ичида сифатли, нобудгарчиликсиз йиғиштириб олинади. Суғориладиган ерлар деҳқончилик шароитида эртапишар навлар етиштирилиши бир йилда икки-уч марта ҳосил олишни таъминлайди. Буғдойнинг униб чиқиш фазаси ҳосил учун муҳим аҳамиятга эга, чунки худди шу фазада муртак илдизча фаолияти сусайиб, асосий илдиз тизими шаклланади. Умуман қишлоқ хўжалигини деҳқончилик соҳасида биологик жиҳатдан тезпишар бўлган буғдой навлари мамлакатимизнинг турли тупроқ-иқлим шароитларида деҳқончиликни интенсивлаштиришга имконият яратади. Буғдой донининг униб чиқиши учун дон ўзига 50% намлик тўплаши билан униб чиқа бошлайди. Агар тупроқда ҳарорат 50 С бўлса, майсалар 20 кундан кейин, 100С ва 150С бўлганда 7-9 кунда униб чикиши мумкин (Вавилов Н.И, 1964). Ғ.Қурбанов ва бошқалар (1969), В.Писарев (1960), Р.Удачин, И.Ш.Шахмедов (1984) ва бошқа бир қатор тадқиқотчилар ишларида баҳорги юмшоқ буғдой намуналарини баҳолашда уларнинг "униб чиқиш-бошоқлаш" даврлари давомийлиги муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаган. Шу сабабли, ўз тадқиқотларимизда бу кўрсаткичга асосий эътиборни қаратдик. Kertesz F.H (1996), Corbellini ва бошқаларнинг(1996) тадқиқот натижаларида ўсимликнинг дон тўлишиш даврида ҳароратнинг юқори бўлиши ҳосилнинг сезиларли даражада камайишига асосий сабаблардан бири эканлиги аниқланган. Дон тўлишиш даврида ёғингарчиликнинг кўп бўлиши ва ҳароратнинг паст бўлиши дон тўлишиш даврининг узайишига сабаб бўлади. Дон тўлишиш даври учун мақбул ҳарорат 290 С ҳисобланади (Грязнов А.А 1996), паст ҳарорат эса дон пишиши даврининг узайишига боғлиқ эканлигини тўғрисида (Б.М.Жумахонов, 2001) маълумот берган. Ҳароратнинг юқори бўлиши ва ҳавони нисбий намлигининг пасайиши, яъни ҳавонинг қуруқ бўлиши доннинг тезда пишишига сабаб бўлади, оқибатда дон буришган ва ҳосилдорлик нисбатан камаяди. Нурбеков А.И. (2002) ўтказган тажриба натижаларга "бошоқлаш-пишиш" даврининг узунлиги кўпчилик ҳолларда ўсимликнинг ётиб қолиши ва касалликларнинг ривожланиши натижасида қисқариши ёки чўзилиши мумкинлиги аниқлаган. Тажрибамиз натижаларига кўра "бошоқлаш-пишиш" даври тўғрисидаги маълумотлар 4.1.1-жадвалда келтирилган. Ўтказилган тадқиқотлар натижасига кўра бу кўрсаткич, яъни «дон тўлишиш» даври "униб чиқиш-бошоқлаш" даврига нисбатан деярли икки баробар қисқа вақтни ташкил этди. Баҳорги юмшоқ буғдой намуналари «униб чиқиш-бошоқлаш» 56 кундан 64 кунгачани ташкил этди (000-жадвал). 000-жадвал Download 470.32 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling