Баҳорги юмшоқ буғдой рақобатли нав синаш кўчатзори ўсимлик ўсув даври


Бир бошоқ узунлиги ва бошоқдаги бошоқчалар сони


Download 470.32 Kb.
bet4/6
Sana01.11.2023
Hajmi470.32 Kb.
#1737869
TuriЛекция
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Бахорги буғдой

Бир бошоқ узунлиги ва бошоқдаги бошоқчалар сони. Мамонтова В.И (1980)нинг маълумотларига кўра бошоқ узунлиги ва бошоқдаги бошоқчалар сонининг ҳосилдорлик билан ўзаро узвий боғлиқлиги юқори даражада бўлишини таъкидлаган.
Бошоқ узунлиги ва зичлиги ўсимликнинг навдорлик хусусияти бўлиб, ташқи муҳит омилларига боғлиқ ҳолда ўзгариши мумкин. Тупроқда намлик етишмаса бошоқ узунлиги ва зичлигига салбий, кўп бўлганда ижобий таъсир этиши мумкин (Амонов А.А., Клинцевич М.Н., 2001).
Ҳароратнинг 200 С дан ошмаслиги ва намликнинг етарли бўлиши бошоқдаги бошоқчалар сонига, ижобий таъсир этиши тўғрисида Носатовский В (1965) маълумот берган.
Дала шароитида бошоқдаги бошоқчалар сони 12-20 тагача ўзгариб туриши мумкин, ёки 7-5 донага пасайиши мумкин. Украинка навида битта бошоқдаги бошоқчалар сони ҳатто 46 тага етган (Носатовский В, 1965, Бессонова Е.И ва бошқалар 1984).
Носатовский В.И (1965) маълумот беришича бошоқнинг шаклланиши даврида суғориш бошоқ узунлигининг ошишига сабаб бўлган. Бу даврда суғориш ҳар хил навларга турлича таъсир этган, мисол учун "Гордеиформа-10" навининг бошоқ узунлиги 7,1%, "Мелянопус-69" навиники эса 27,2 % ошган.
Мамонтова В.Н, (1970) нинг маълумотларида келтирилишича бошоқдаги дон вазни ва ундаги дон миқдорига нисбатан бошоқдаги бошоқчалар сони кўпроқ доимий кўрсаткичга эга эканлигини таъкидлайди.
Бошоқдаги бошоқчалар сони бўйича андоза Санзар-4 навида 15,4-16,8 та гачани ташкил этган бўлса, бу кўрсаткич БЯН-2017/2 навида 14,7-14,8 та гача, БКР-2/2 навида 14,7-15,8 та гача, БЯН-2017/3 намунасида 15,8-16,4 та гача, БКР-2/3 намунасида 15,6-17,9 та гача, БКР-7/4 намунасида 14,6-15,8 та гача, БКР-1/2 намунасида 14,715,2 та гача ва БКР-9/2 намунасида 13,7-15,2 та гача эканлиги қайд қилинди.
Битта бошоқдаги дон сони. Rajaram S, and M.van Ginkel (1996) маълумотларида танлаш битта бошоқдаги дон сони билан боғлиқ ҳолда олиб борилганда самарали бўлишлиги қайд этилган. Бошоқдаги бошоқчалар сони иқлим шароит таъсирида ўзгариб туради (Reynolds M.1992).
Ҳосилни белгилашда энг муҳим кўрсаткич бу бошоқдаги дон сони ҳисобланади. Бу белги ўсимликнинг биологиясига, парвариш шарт-шароитларига боғлиқ (Reynolds M.P 1994). Битта бошоқдаги дон сони 70 донадан кўп дон ҳосил қилган дурагай бўғинлари яратилгани ҳақида Гулян А., (2000) маълумот берган.
Баҳорги юмшоқ буғдой намуналарида бошоқдаги дон сонига май ойининг охири ва июн ойи бошларида ҳароратнинг кескин кўтарилиши жуда катта салбий таъсир кўрсатади. Чунки юқори ҳарорат натижасида бошоқчаларда дон ҳосил бўлмайди ёки ривожланишдан орқада қолиб кетади. Шунинг учун ҳам баҳорги юмшоқ буғдой намуналарининг бошоқдаги дон сонига селекция жараёнларида катта эътибор берилади.
Бошоқдаги донлар сони бўйича андоза Санзар-4 навида 37,38,9 та гачани ташкил этган бўлса, бу кўрсаткич БЯН-2017/2 навида 42,4-52,5 та гача, БКР-2/2 навида 38,9-43,1 та гача, БЯН-2017/3 намунасида 44-49,4 та гача, БКР-2/3 намунасида 40-49,4 та гача, БКР-7/4 намунасида 39,6-47,3 та гача, БКР-1/2 намунасида 33,6-41,4 та гача ва БКР-9/2 намунасида 35,7-38,2 та гача эканлиги қайд қилинди.

Download 470.32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling