Кўп қаватли турар жой бинолари


Download 229.97 Kb.
Pdf ko'rish
Sana28.01.2023
Hajmi229.97 Kb.
#1135216
Bog'liq
10-мавзу



Кўп қаватли турар жой бинолари 
 
Ҳозирги даврда жамоа ва турар биноларни қуришда кўтариб турувчи элементларни
синчини пўлат конструкциялардан фойдаланиб яратишади.Агар тарихга мурожаат
қилинса, унда пўлат синчидан фойдаланиб баланд биноларни қурилишини 19
асрдаѐқ бошлаб юборилган.Биринчи 20 – қаватли пўлат конструкциялардан
фойдаланиб ясалган синчли бино 1893 йилда Чикаго шаҳрида қурилган.1904 йилда Нью 
– Йорк шаҳрида 30 – қаватли бино қурилган ва 1907 йилда 47 – қаватли Зингер
компаниясига тегишли бино қурилган. 55 – қаватли бинони 1910 йилда бошлаб 1918 
йилда қуриб бўлишган.1931 йилда Нью – Йорк шаҳрида102 қаватли умумий
баландлиги 381м ли . ―Эмпайр – Стайт Билдинг баланд бино қурилган. 1974 йили 
Чикаго шаҳрида 108 қаватли баландлиги 442м тенг бўлган - Сирс – Тауэр биноси
қурилган.1998 йили Куала – Лумпур шаҳрида Малайзия 88 қаватли баландлиги 452м 
тенг бўлган иккита Хасан – Хусан ―Петронас – Тауэрс‖ биноси қурилган, ўз ташқи 
кўриниши билан ва бинолар бир – бирига боғланганлиги ва режасини конструктив 
шакли билан ажралиб туради. Ҳозир энг баланд бўлиб 2003 йил Тайвань Тайбэй шаҳрида 
қурилган 508м ли 101 қаватли бино ҳисобланади бу бино конструктив ечими фаол 
зилзила бардошлиги билан ажралиб туради. Лекин Араб - Эмиратида Дубай шаҳрида
баландлиги 800м дан ортиқ бино қурилмоқда.
МДҲ давлатларда биринчилар қаторида қурилган баланд биноларга мисол қилиб
Москвадаги Смоленск майдончаси ѐнида қурилган баланд бинони ва 1947 йилда
қурилган 28 қаватли МДУ биносини синчларини келтиришимиз мумкин. 1960 –
1970 йилларда Москва, Киев, Тошкент, Санкт – Петербург ва бошқа катта шаҳарларда 
баланд бинолар қурилган, синчлари пўлат конструкциялардан тайѐрланган. 2005
йили Москва шахрида 54 қаватли баландлиги 264м тенг бўлган ―Триумф-Палас‖ 
биноси курилган.Баланд биноларнинг синчига қўйилган асосий талаблардан бири ташқи
ва ички таъсир этаѐтган юкларни ҳаммасини қабул қилиб олиб уларни пойдеворга
ўтказиб юборишдир.Синчни элементларига, айниқса устунларига, жуда катта куч 
таъсир этади. Шунинг учун бинонинг синчи етарли даражада мустаҳкамликка ва
бикрликка эга бўлиши шарт.Баланд бинони синчи устунлар, тўсинлар ва боғловчи
элементлардан иборатдир. Устунлар ва тўсинлар тик ва ѐтиқ юкларни қабул қилади,
боғловчи элементлар синчини бикирлигини ва фазовий ишлашлигини таъминлайди.





Download 229.97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling