14-маъруза. Табиий ғовакли тоғ жинслари асосидаги тўлдирувчилар ва уларнинг синфланиши


Чўкинди тоғ жинслари асосидаги тўлдирувчилар


Download 0.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/5
Sana20.12.2022
Hajmi0.51 Mb.
#1039960
1   2   3   4   5
Bog'liq
14-mavzu

 
Чўкинди тоғ жинслари асосидаги тўлдирувчилар. 
 


Чўкинди тоғ жинслари асосидаги ғовак тўлдирувчилар олишда асосан 
карбонат ғовак оҳактошлар, чиғаноқлар ва кренезём ғовак жинслар 
ишлатилади.
Оҳактошларни майдалашда зичлиги 1800кг/м
3
дан кам бўлган ва уйма 
зичлиги 1000 кг/м
3
гача бўлган ғовак шағал (доналар орасидаги бўшлиқлик 
40-50%) олинади, бу материал ЎзРСТ 8267-93 “Қурилиш ишлари учун зич 
тоғ жинслари асосида чақиқ тош ва шағал” бўйича ғовак тўлдирувчининг 
классификациясига мос келади.
Оҳактош чиғаноқлар ўзида чўкинди жинсларни кичик чиғаноқ, 
оҳактош 
бўлакларининг 
цементлашган 
ҳолатидаги 
йиғиндисини 
мужассамлаштиради. Улар оддий майда ғовакли оҳактошлардан йирик 
ғовакли структураси билан фарқланади. 
Оҳактош чиғаноқларнинг зичлиги асосан 1000 – 1600 кг/м
3
ни ташкил 
этади, бунда сиқилишдаги мустаҳкамлиги 0,5-10МПа га тенгдир, оддий ғовак 
оҳактошларда эса зичлик 1600-1800 кг/м
3
ни ташкил этиб, бунда 
мустаҳкамлик чегараси 25МПа гача бўлади. 
Бундан ташқари ғовак оҳактошларни бошқа турлари хам учрайди
оҳактош туф зичлиги 1400-1800 кг/м
3
бўлиб, сиқилишга мустаҳкамлик 
чегараси 5-15МПа ни ташкил этади. 
Ғовак оҳактошларнинг мустаҳкамлик чегараси 4-5чи даражали 
зичлигига пропорционал бўлиб, бунда мустаҳкамликнинг пасайишига 
ғовакликнинг таъсири бўлади, бунда пемза, лава туфлари ва вулқон туфига 
нисбатан кам мустаҳкамликка эга. Чиғаноқларнинг зичлиги пасайиши (5-6 
баравар) билан унинг мустаҳкамлиги ҳам пасаяди, бу эса чиғаноқ
доналарининг компакт бўлмаган ҳолда жойлашгани билан изоҳланади.
Майдаланган бундай тўлдирувчининг доналари мустаҳкамлиги, тоғ 
жинслари мустаҳкамлигига нисбатан юқори бўлади. Шу сабабли ғовак 
оҳактош ва чиғаноқлардан цемент сарфини оширмаган ҳолда зичлиги 1800-
2200 кг/м
3
ва мустаҳкамлик чегараси 5-20 МПа га тенг бетон олиш мумкин. 
Ғовак оҳактош ва чиғаноқ заҳиралари асосан Ўзбекистонда,Ўрта Осиёда, 
Украина, Молдавия ва Озарбайжонда мавжуд. Улардан асосан массив тош 
материаллар конларда қолган чиқиндиларни майдалаб ва саралаб бетон учун 
яроқли тўлдирувчилар олинади. 
Чўкинди 
кремнезём жинслардан тўлдирувчи сифатида опока, 
спонголит, алевролитни бетон ишлаб чиқаришда қўллаш чегараланган. 
Уларнинг катта заҳиралари Ўзбекистонда мавжуд. Бу жинслар зичлиги 800-
1400 кг/м
3
, сиқилишда мустаҳкамлик чегараси 2,5-15 МПа ни ташкил этади. 
Доналари структураси донадор ва майда ғовакликка эга. 


Юқорида кўрсатилган жинслар таркибида аморф кремнезем, опал ва 
халцедон кўринишда учрайди. Улар цемент ишқорлари билан актив 
боғланади. Шу сабабли бу тўлдирувчиларнинг цементли бетонда қўллаш 
хавфли бўлиб, унда емирилишни келтириб чиқаради. 

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling