Магматик жараён ибораси қуйидагича: а магманинг келиб чиқиши; б ҳосил бўлган магманинг


Download 74 Kb.
Pdf ko'rish
Sana12.03.2023
Hajmi74 Kb.
#1265306
Bog'liq
magmatik



Магматик жараён
Магматик жараён ибораси қуйидагича: а) магманинг келиб чиқиши; б) ҳосил бўлган магманинг
таркибий қисмларига ажралиши; в) турли таркибли магмаларнинг ўзаро боғлиқлиги каби
масалаларни ўз ичига олади. Ҳамма магмалар иккига-мантия ва қобиқ магмасига бўлинади.
Магманинг бирламчи-бошланғич таркиби ўша магмани ҳосил қилувчи модданинг таркиби ва
юзага келиш жараёни ҳамда муҳити билан боғлиқ бўлади. Кўп тадқиқотчилар юқори мантиянинг
бирламчи таркиби перидотитлардан иборат деб Ҳисоблайдилар. Ушбу назария базальт ва
кимберлитлар орасида сақланиб қолган жинс қолдиқлари (ксенолитлар)га асосан, амалий
тадқиқотлар тажрибасида синаб кўрилган. Булардан ташқари, юқори мантиядан сейсмик
тўлқинларнинг ўтиш тезлигининг вақтига асосланган.
Юқори мантиянинг ўзига хос хусусиятларидан энг муҳими ер пўстида содир бўладиган геологик
жараёнлар натижасида гипербазит ва қолдиқли базальт магма ҳосил қилишидир (А.П.Виноградов,
А.Э.Рингвуд ва Д.Х.Грин). Юқори мантиянинг бирламчи кимёвий таркиби А.Э. Рингвуд фикрича
пиролит таркибига жуда яқин. Бунда жумладан, петроген элементларнинг оксидлари (%
ҳисобида): СиО2-46,16; МгО-37,49; ФеО-8,04; Фе2О3-0,46; CаО-7,08; АИ2О3-3,54; На2О-0,57; К2О-
0,13; Cр2О3-0,43; НиО-0,2; CоО-0,17 иштирок этади.
Бундай таркиб бир қисми базальт ва уч қисми перидотитдан ташкил топган жинс таркибига тўғри
келади.
Юқори мантия турли шароитда, муҳитда перидотит таркибли магмадан юқори босим ва кучли
ҳароратнинг ўзгариши билан боғлиқ равишда минерал таркиби турлича бўлган жинслар
кристалланиши мумкин. Жумладан; 1) оливин, ромбик пироксен ва плагиоклазли (плагиоклазли
пиролит) жинслар; 2) оливин, пироксен ва шпинелли (пироксенли пиролит) жинслар; 3) оливин,
пироксен ва гранатли (гранатли пиролит) жинслар ҳосил бўлади.
Гранатли перидотитлар, шпинелли периодотитларнинг бир мунча юқори ҳароратда юзага келган
турларидир. Мантияда минералларнинг бир неча ассоциацияда иштирок этиши, уларнинг турли
босим ва ҳароратда барқарорлик даражасининг юқори эканлиги билан боғлиқ.
Юқорида кўрсатилган минерал ассоциацияларида гранат ва шпинелли перидотитлар
ассоциацияси кўпроқ учрайди. Мохоровичич чегарасидан пастда шпинелли перидотитлар
қатлами жойлашган бўлиб, унинг қалинлиги геотермик градиент билан Ер пўстининг қалинлигига
боғлиқ. Континентал қобиқ остида бевосита гранатли перидотитлар жойлашади.
В.В.Белоусов ва В.А.Магнитскийлар геофизик, петрологик ҳамда экспериментал текширишлардан
олинган маълумотларга асосланиб континентал қобиқ остидаги ўз таркибига кўра гранатли
перидотитлардан иборат деган хулосага келганлар. Океаник қобиқ остидаги мантиянинг таркиби
шпинелли (лерсолитли) перидотитларга тўғри келиши Л.В.Дмитриев ишларида ўз аксини топган.
Табиатда базальт магманинг асосан икки тури-толеит ва оливинли ишқорий турлари мавжуд.
Улар кимёвий таркиби ишқорларнинг (На2О + К2О) ва кремний оксидининг миқдорлари билан
бир-биридан фарқ қилади. Океан туби ва континентал базальтлар орасидаги фарқ аввало
мантиянинг океаник ва континентал қобиқ остидаги бирламчи фарқи ҳамда шу минтақаларда
магманинг ҳар-хил физик-кимёвий ва термодинамик шароитлар натижасида юзага келиши билан
боғлиқ.
Гранитларнинг пайдо бўлиши масаласи фаннинг шу соҳа бўйича ҳозирги замон тараққиёти
даражасида ҳар томонлама жуда кўп муҳокама этилишига қарамай, ҳамон муаммолигича қолиб
келмоқда.


Магматик жисмлар петрологияси муаммоларининг энг муҳими гранитоид магмаларнинг пайдо
бўлиши, юзага келиши сабаблари, кристалланишининг физик-кимёвий муҳит шароитларини
аниқлаш билан боғлиқ бўлган масалалардир. Кейинги пайтларда гранитоидларнинг пайдо
бўлиши билан боғлиқ масалалар кўпроқ эътиборни ўзига жалб этмоқда. Маълумки, жуда кўп
маъдан конлари шу жинслар билан узвий боғлиқ равишда ҳосил бўлади.
Ҳозирги даврда гранитоидларнинг ҳамда шунга яқин таркибли жинсларнинг эриш суюқланиш
кристалланишини босим, ҳарорат, таркибидаги сув миқдори ва бошқа енгил-учувчан газлар
таркибий қисмларга боғлиқлигига оид масалалар бўйича жуда кўп амалий тажрибалардан
олинган маълумотлар бу муаммога бўлган қизиқишни янада орттиради.
Тажрибалардан маълум бўлишича қуруқ гранит ҳарорати 9000С, босим1 атм бўлганда эрий
бошлайди ва ҳарорат 9500С га етганда тўлиқ эриб бўлади. Шунинг учун чуқурликда эриётган-
суюқланаётган модданинг таркибидан қатъий назар, аввал эриган модданинг бошланғич таркиби
бир хил, магманинг охирги таркиби бошқача бўлиб, у ҳароратга боғлиқ. Агар ҳарорат бошланғич
қисмининг тўлиқ эриши-суюқланиши учун етарли бўлса, магманинг таркиби бошланғич жисм
таркиби билан бир хил: агар ҳарорат бошланғич жисмнинг тўлиқ эриши-суюқланиши учун етарли
бўлмаса, паст бўлса, ҳосил бўлган магма бирмунча нордон лейкократ таркибига эга бўлади. Эриш
суюқланиш жараёнида сув босимининг ортиши ҳам магманинг таркибини ўзгаришига сабаб
бўлади, асосан жинс ташкил этувчи минералларнинг эриш даражасини бир хил эмас, турлича
пасайтиради. Амалда тажрибада синаб кўрилганидек, бу жараёнда сувнинг, ишқор элементлар ва
фторнинг иштирок этиши минерал ва жинсларнинг эриш ҳароратини 100-300°С гача пасайтиради.
(Кадик ва б., 1971). Таркибида 9% суви бўлган гранит таркибли жинс 640°C да тўлиқ эриб-
суюқланади, 2% суви бўлганда эса 20% эрийди-суюқланади (Менерт, 1971). Шундай полимикт
қумтошлар сув буғлари босимида ПҲ2О 2кбар 710°С да эрийди-суюқланади (Летников, 1975).
Гиллар РҲ2О 1кбар босим, Т 700°С ҳарорат таъсирида эриб, суюқлана бошлайди. 810°да эса
жинснинг 40% дан 65% гача қисми эрийди (Добретсов ва б., 1970). Грауваккалар янада пастроқ
ПҲ2О 2 кбар бўлганда жинснинг 70% гача қисми эрийди-суюқланади. Кейинги йиллар давомида
ер пўстида сувли, камсувли «қуруқ» магматик жисмларнинг ҳар хил ҳарорат, сув буғи босими
таъсирида ўзига хос флуидлари бўлган жинсларнинг Ҳосил қилиши мумкинлигини кўрсатувчи
ишончли маълумотлар тўпланди. Гранитоидлар шундай магматик масъул бўлиб, ўзига хос
минералогик ва кимёвий таркибга эга бўлади. (Кадик., 1975, Ферштатер, 1969). Сувли магмалар Т
650-700°С ҳарорат таъсирида, кам сувли «қуруқ» магма эса Т 750-800°С да пайдо бўлади ва
кристалланади. Сувли магмалар кўтарилиш жараёнида кўп сувни йўқотиш ҳисобига суст
силжийдиган бўлиб қолади. Кам сувли магмалар эса ҳар қанча юқорига, ҳаттоки Ер юзигача
кўтарилиши мумкин.
Ўтказилган тажрибалар асосида таркибида 6% суви, ҳарорати 750°С, босими 7 кбар (пайдо бўлиш
чуқурлиги 25 км) бўлган магма юқорига кўтарилар экан, 1 км да 5°Сга совийди; 10-12 км да
суюқланган таркибий қисми бутунлай кристалланади. Гранитоид магманинг пайдо бўлиш
чуқурлигини яқин-яқингача осонликча геотермик босқич (1км да 30°С) асосида ҳисобланади.
Бундай ҳолда «гранит» қатлами жинсларни эриши учун зарур бўлган ҳарорат Т 750-950°С 25-30 км
чуқурликда юзага келади. Шу билан бирга эриётган-суюқланаётган бирламчи моддадаги сувнинг
миқдори магманинг пайдо бўлиши учун етарли сув буғи босимига эга бўлган литостатик шароитга
мос келади. Гранитоидларнинг хилма-хиллиги эриб-суюқланаётган бирламчи модданинг
(жинснинг) таркиби ҳам гранитоидларнинг кристалланиш шароитлари билан боғлиқ деб
тушунилади. Лекин кейинчалик метаморфик жинсларни ўрганиш, гранит жисмларни сувли
муҳитда ҳосил бўлиши учун зарур бўлган ҳароратдан ортиқроқ ҳароратда ҳам барқарор
эканлигини кўрсатди (Добретсов, 1970). Шундай қилиб, икки пироксенли, биотит-силлиманитли ва
дистенли гнейслар гранитнинг эриш-суюқланиш ҳароратидан юқорироқ иссиқликда ҳам қаттиқ


ҳолатда сақланиб қолаверади. Улар таркибида сув оз, уларнинг эриш-суюқланиши «қуруқ»
моддаларнинг эриши қонунига мос келади.
Метаморфизмнинг турли фациялари жинслари таркибидаги сувнинг миқдори қуйидагича
ўзгаради: яшил сланецлар фасиясида 4-5%, амфиболитлар фаcиясида 1-2%, гранулит фациясида-
0,3-0,4% ва эклогит фациясида яна ҳам камроқ миқдорда бўлади (Белоусов, 1966).
Юқорида келтирилган маълумотларга асосланиб, гранитоид жинсларнинг юзага келиши ҳақида
фикр юритиш мумкин. Гранитоид магмаларнинг пайдо бўлиши бевосида Ер пўстида содир бўлган
бурмаланиш жараёнлари билан боғлиқ бўлиб Ер пўстигача кўтарилиши ва кристалланиши асосий
бурмаланиш давридан (фазасида) кейин содир этилган. Шунинг учун бу жараённи асосий
бурмалангандан кейинги жараён, деб қараш мумкин.
Гранитоидларнинг интрузивли хусусияти: ён-атрофидаги жинслар билан кескин чегарасидан,
роговикларнинг пайдо бўлишидан, таркибида чўкинди ва магматик жинс қолдиқлари
мавжудлигидан ҳамда ён-атрофдаги жинслар ичида гранит апофизалари мавжудлигидан
кўринади.
Ер пўсти турли хил тоғ жинсларидан тузилган. Тоғ жинси эса маълум шаклга, ҳажмга ва ётиш
ҳолатига эга бўлган геологик жисмларни ҳосил қилади. Улар турли минерал агрегатлардан
тузилган бўлиб, маълум таркибга, ички ва ташқи тузилишга эгадир.
Тоғ жинслари фақат битта минералдан (лабрадорит, оливинит, оҳактош) ёки кўп минераллардан
(диорит, гранодиорит) ташкил топган бўлиши мумкин. Тоғ жинсининг кимёвий таркиби унинг
қандай минераллардан ташкил топганига боғлиқдир. Аммо, шуни қайд этиш лозимки, тоғ
жинсининг кимёвий таркибини битта формула орқали изоҳлаш мумкин эмас, чунки жинсни
ташкил этган минералларнинг сони қатъиян бир хил бўлмайди. Гарчи тоғ жинсларнинг минерал ва
кимёвий таркиби ўзгарувчан бўлса ҳам, улар тоғ жинсини етарли даражада аниқ таърифлайдиган
омилдир. Тоғ жинслари маълум геологик шароитларда таркиб топадилар. Бундай шароитлар тоғ
жинсларининг ётиш шаклига, тоғ жинсидаги минералларнинг хоссаларига ва уларнинг бир-бирига
бўлган муносабатига таъсир кўрсатади.
Тоғ жинслари бир-бирларидан яна физик хоссалари, яъни ранги, зичлиги, механик мустаҳкамлиги,
эрувчанлиги, ғоваклиги ва бошқа хусусиятлари билан фарқланади. Тоғ жинслари ҳосил бўлишига
кўра 3 та гуруҳга бўлинадилар:
1)магматик жинслар-магманинг ер пўстида совиб кристалланишдан таркиб топади.
2)чўкинди жинслар-экзоген (ташқи) жараёнлар натижасида магматик ва метоморфик
жинсларнинг ҳосилаларини кейинчалик диагенез жараёни (зичланиш, цементланиш) натижасида
ҳосил бўлади;
3)метаморфизм-магматик ва чўкинди жинсларнинг турли омиллар таъсиридан ўзгариши
натижасида юзага келади. Аммо, бу жинслар ер пўстида бир хил тарқалмаган. Мутахассис
олимларнинг ҳисоблашларига кўра литосфера 16-20 км чуқурликда 95% магматик ва метаморфик
жинслар билан банд ва фақатгина 5% ни чўкинди жинслар ташкил этади. Аммо ер юзасида
чўкинди жинслар кўп, яъни ер юзасининг 75% чўкинди жинслар ва 25% ни магматик ва
метаморфик жинслар қоплайди.
Магма (юн. «Магма»-хамир) литосферада маълум қонуният асосида, мураккаб физик-кимёвий
жараёнлар натижасида ҳосил бўлган оловсимон силикатли эритма. Магма барча элементларнинг
ҳар хил миқдордаги йиғиндиси бўлиб, газ ва қайноқ буғларга тўйинган бўлади. Кўпчилик олимлар
фикрича, табиатда тўрт хил магма мавжуд-нордон, асос, ўтаасос ва ишқорли. Ер юзида учрайдиган
барча магматик жинслар ана шу магматик жинслар ана шу магмаларнинг ҳосиласи ҳисобланади.


Магма таркибининг ҳар хил бўлиши литосферанинг тузилишига, таркибига, айниқса магманинг
ўзида юз берадиган дифференcиаcия (ажралиш, бўлиниш) ва ассимилация (ютиш)га узвий боғлиқ.
Магма ер пўстининг активлиги, ривожланиши, иссиқлик ва тектоник эволуцияси билан яқиндан
боғлиқдир. Мутахассисларнинг фикрича, магма ер ривожланиш жараёнининг геосинклинал
давридан бошлаб бурмаланган ўлкаларда фаол ривожланади ва унинг муайян турлари
геосинклиналнинг айрим даврлари билан боғлиқ бўлади. Магма ўчоғининг чуқурлиги ҳозирги
замон геологик фанларининг назариясига биноан 20-25 км дан (литосферанинг юқориси) ва 100-
700км гача (мантиянинг устки қисми)дир. Магманинг ҳосил бўлган жойидан литосферанинг юқори
қисмигача кўтарилиши тўғрисида фикрлар ҳар хил, улардан айримлари: 1) магманинг ҳаракати
кимёвий таркибига, айниқса ҳаракатчан ва учувчан элементларга бой бўлишига боғлиқ; 2) магма
эндоген (ички) кучга эга, у ўзига йўл очиб, атрофдаги жинсларни сиқиб, эритиб ва ютиб
жадаллаштириб ҳаракатланади; 3) магма вужудга келган жойдаги жинсларнинг босими, юқорида
таъсир этувчи босимдан анча катталиги туфайли юқори томон ҳаракати ҳосил бўлади; 4) тектоник
ҳаракатлар натижасида литосферани ташкил қилувчи қатламларда ёриқ ва дарзлик юзага келади,
бу эса ўз навбатида магманинг юқори силжишига ёрдам беради; 5) магманинг ҳаракатчанлигини
юзага келтирадиган асосий омиллардан бири минералларнинг фазалик-тинчлиги ва баъзан
тинчлиги бузилади, натижада бир ҳолатдан иккинчи янги нисбатантурғун ҳолатга айланади, ана
шу жараёнда энг кучли иссиқлик ажратади. Ушбу баён этилган омиллар ва инобатга олинмаган
бошқа қўшимча кучлар магманинг юқорига кўтарилишига сабаб бўлади. Магматик жинслар
магманинг совиши, қотиши, кристалланиши натижасида юзага келади. Улар ўз навбатида иккига
бўлинади: эффузив ва интрузив. Эффузив жинслар ер юзида ва ер юзига яқин жойларда тез
совиши ва қотиши шишасимон ва жуда майда заррали кристалларга эга бўлади. Интрузив
жинслар магманинг ер пўстида совиб кристалланиши оқибатида юзага келади.
Табиатда мавжуд минераллар бир-биридан кимёвий таркиби ва физик хусусиятлари (ранги,
ялтираши, қаттиқлиги, солиштирма оғирлиги ва ҳ.к) ҳамда ҳосил бўлиш шароитлари билан
ажралиб туради. Минералларнинг табиатда юзага келиши тарқалишини ва жойланишини ўрганиш
ва мавжуд назарияларга ва олиб борилган экспериментал изланишларнинг натижаларидан
маълумки, ҳар бир минерал қандайдир муайян физик-кимёвий шароитларда (ҳароратда,
босимда) ҳосил бўлади. Табиатда кўпгина минераллар ташқи муҳитнинг таъсири остида
(оксидлантирувчи, кимёвий қайтарувчи) шароитларнинг таъсирида ўзгариши босим ёки
ҳароратнинг кўтарилиши ёки пасайиши натижасида ўзгармасдан сақланиб қолади. Айримлари
эса, ушбу шароитларнинг тарихий тараққиёти давомида ўзгариши оқибатида бардош бера
олмайди, уларнинг парчаланиши натижасида юзага янги шароитларда барқарор бўлган
минераллар билан алмашади.
Минералларнинг кўпчилиги минерал хом ашё сифатида муҳим аҳамиятга эга. Мустақил
республикамизнинг халқ хўжалигининг ўсиб бораётган талабларини қондириш, саноатни хом ашё
манбалари билан бундан буён ҳам узлуксиз таъминлаш зарурати муносабати билан
минерологлар олдига янгидан-янги вазифалар қўйилади. Саноатнинг биронта соҳаси йўқки, унда
бирон фойдали қизилма бевосита хом ашё ҳолида, ёки қайтадан ишланган маҳсулот сифатида
қўлланилмасин. Шундай қилиб фойдали қазилма конларини минералогик текшириш, уларни
қидириш ва разведка қилиш ишларидагина эмас балки конларни қазиб чиқариш ва маъданларни
қайта ишлаш тармоқларида ҳам жуда муҳим аҳамиятга эга.

Download 74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling