Ҳозир ер юзида жуда кўп катта-кичик, кўҳна ва тарихан яқинда вужудга келган халқлар, элат ва қабилалар яшайди


Download 37.02 Kb.
Sana26.09.2023
Hajmi37.02 Kb.
#1688243
Bog'liq
ЭТНОЛОГИЯ


Ҳозир ер юзида жуда кўп катта-кичик, кўҳна ва тарихан яқинда вужудга келган халқлар, элат ва қабилалар яшайди. Уларни хар бирининг ўзига хос маданияти, тарихий мероси борки, у жахон маданияти хазинасидан муносиб ўрин олган. Шуни таъкидлаш керакки, ҳозиргача жахонда қанча халқ ва элатлар яшаётганлиги фанда аниқ эмас. Шундай бўлсада, олимларнинг тахминий ҳисобларига қараганда, ер куррасида уч мингдан зиёд элатлар мавжуд бўлиб, улар бир неча минглаб то миллиардгача етадиган миллий бирликлардан иборат. Улар қанча ва қандай ижтимоий даражада бўлмасин, ўз тараққиётида умумий қонуният ва қадриятлар асосида ривожланадилар. Одатда бундай омиллар дейилганда фанда умумий тил ва ҳудуд, ягона хўжалик ҳаёти, маиший ва маданият, миллий ҳис туйғулар, дин ва характер кабилар кўрсатилади. Халқларнинг келиб чиқиши, турли ҳудудларда жойлашиши, уларнинг ўзига хос моддий ва маънавий маданияти, халқларнинг бир-бири билан тарихий-маданий муносабати, турмуш тарзи ва тараққиётини этнография, этногенез ва этник тарих фани ўрганади. Этнография юнонча сўз бўлиб, "Этнос"-халқ, "Графейн"-ёзиш, яъни "Халқни таърифлаш" ёки "Халқшунослик", умумлаштирилганда эса, халқларнинг турмуш тарзи ва маданиятини ўрганувчи фан деган маънони англатади. Баъзи мамлакатларда шу маънода "Этнология" атамаси билан бир қаторда "Маданий антропология" ва "Халқшунослик" номлари ҳам учрайди. Айрим хорижий олимлар этнографияни таърифловчи фан, этнологияни эса назарий фан, деб изоҳлашга 5 уринадилар. Яқинда рус этнографияси ҳам этнология номига алмаштирилди. Шунинг учун ҳозиргача этнография фанининг якдиллик билан қабул қилинган таърифи йўқ. Шундай бўлса-да шубҳасиз бу фан жахондаги барча халқларни, катта кичиклиги, ирқи, ижтимоий тўзими, қолоқ ёки ривожланган бўлишидан қатъий назар тенг, баб-баравар ўрганувчи муҳим тарихий илм сохаси ҳисобланади. Этнография дастлаб юқорида таъкидланганидек ҳозирги этносларнинг келиб чиқиши ва шаклланиши, жойлашиши ва этник тўзилиши, машғулоти, маданий-тарихий муносабатлари, моддий ва маиший турмуши, маънавий маданияти ва миллий хусусиятларини тарихий жараён билан боғлиқ холда ўрганади. Шундай экан, Этнографиянинг диққат марказида ҳозирги даврдаги халқ ва элатларнинг маиший ва маданий ҳаётида пайдо бўлаётган барча янгилик (инновация)лар, туб социал ўзгаришлар, турмуш тарзидаги умумий ва хусусий белгилар ва бошқа муҳим масала, муаммолар туради. Тарихий этнография йўқолиб кетган халқ ва элатлар, узоқ ўтмишдаги этник жараёнлар, маиший турмуш ва маънавий маданият қолдиқлари ҳамда хусусиятларини тадқиқ қилади. Масалан: Марказий Осиёлик этносларнинг қадимги аждодлари-саклар, массагетлар, суғдликлар, бақтрияликлар, хоразмликлар, марғиёналиклар этнографик жиҳатдан кам ўрганилган. Қисқаси ёзувсиз халқларнинг қадимий тарихини тиклашда этнографик тадқиқотлар алоҳида ўрин эгаллайди. Этнографик маълумотларни тўплаш қадим замонлардаёк, яъни узоқ-яқин халқларга нисбатан қизиқиш уйғонган даврдан бошланган. Хар бир фан дастлаб фактик билимларни тўплайди, кейин уларнинг моҳиятини тушуниб олиб назарий хулосалар чиқаради. Этнографик билимларнинг ўзига хос хусусияти шундаки, уларнинг пайдо бўлиши, зарур маълумотлар тўпланиши, фактлар англаб олиниши бир вақтнинг ўзида амалга ошади. Масалан, айрим қўшни қабила, халқ ва элатларнинг турмуши, маданияти, урф-одатлари, маросимлари, этник хусусиятларини тўлиқ ўрганиш, уларни аниқ тушуниш амалий эҳтиёжларини қондириш йўли билан бажарилади. Ёзув кашф этилган дастлабки даврдан бошлаб қадимги Миср, Месопотамия ва Эронда қўшни элатлар тўғрисида ёзма маълумотлар тўпланиб, турли ривоят, ҳикоя ва афсоналар тўқилган. Антик даврга келиб, этнографик билимлар кенгайиб ва кўпайиб, маданиятнинг ўсиши билан умумий ва назарий хулосалар юзага келади. Айниқса, Геродотнинг ноёб этнографик маълумотлар билан тўла машхур "тўққиз томлик тарихи" тадқиқий характерга эга ёки айрим халқларнинг географик жойланиши, машғулоти, тузуми, ҳарбий қудрати, никох ва оилавий урф-одатлари ҳақидаги эрамизнинг I асрларига тааллуқли маълумотлар Страбоннинг "География" номли энциклопедик асарда баён этилган. Бундан ташқари машхур афиналик тарихчи, Фукидид асарларида ёки Ксенофонднинг "Анабасис"ида Болқон ярим ороли, Кичик Осиё, Қора денгиз бўйлари ва Фракияда яшаган халқ элатлар ҳақида жуда кўп этнографик маълумотлар келтирилган. Шу билан бирга Арриан ҳам "Искандарнинг юришлари" номли асари орқали жахонгир босиб олган халқлар тўғрисида батафсил ахборот ёзиб қолдирган. Антик даврнинг буюк мутафаккирлари бўлмиш Платон билан Аристотел асарларида ҳам афсонавий Атлантида аҳолиси ҳамда қўшни халқларнинг урф-одатлари, табиий шароитлари, психикаси, турли маросимлари ва давлат тузумига тааллуқли назарий мулоҳазалар учрайди. Қадимги Элладанинг философи Демокрит асарларида эса жахон адабиётида биринчи марта инсоният уруғининг ярим ҳайвоний, вахший ҳолатдан меҳнати ва идроки орқали маданиятга эришиши жараёни тасвирланган. Медицина отаси Гиппократ ҳам этнографик манбаларга асосланиб, халқларнинг урф-одатлари, миллий психикаси, характери ва тафовути табиий географик мухит билан боғлиқлиги тўғрисида ўз фикр-мулохазаларини берган. 6 Буюк Рим мутафаккирларидан Корнелий Тацит, Лукрецийларлар ҳам ўз асарларида энг муҳим этнографик маълумотлар ёзиб қолдирганлар. Айниқса қадимги германлар ва келтлар, сарматлар ва скифларнинг турмуши, сиёсий ва тузуми, ижтимоий ва оилавий ҳаёти, хўжалиги ва маданияти ҳар томонлама баён этилгандир. Яна шуни таъкидлаш керакки, Лукреций "Буюмлар табиати тўғрисида" номли асарида ҳаётнинг ривожланиши, одамнинг пайдо бўлиши ва унинг маданий ўсиши ҳақида умумий фикр-мулохазалар юритади. Шундай қилиб, антик даврда юқори маданий савияга эга бўлган оврупаликлар бой этнографик билимга эга бўлганлар. Бироқ илк феодализм даврига келиб эса V-VI асрларда географик ва этнографик билимлар доираси қисқариб, инқирозга учраган даври бўлди, чунки билимдонлик дунёвий илмларга қарши турган рухонийлар қўлига ўтган эди. Фақат шарқий мамлакатларда, Византия, Араб халифалигида яшаган мутафаккирлар ва саёҳлар яратган асарларда баъзи маълумотлар учрайди. Масалан: IXXII асрларда араб тилида ижод қилган Ибн Хурдодбек, Ал-Балхий, Ал-Истаҳрий, ибн Хавкал, Маъсуди, Ёкут сингари йирик географ ва саёхатчилар, ёки ажойиб философмусиқашунос Абу Наср Форобий, энциклопедист олим Абу Райхон Беруний (айниқса унинг "Ҳиндистон" асари) буюк табиб Ибн Сино, атоқли этнограф, географ ва тарихчи Абу Саид Абдукарим, ибн Муҳаммад Самоний асарларида шарқ мамлакатларида жумладан, Марказий Осиёда яшаган халқлар ҳақида ноёб этнографик маълумотлар келтирилган. Марказий Осиёликларнинг атоқли фарзанди, XI асрда яшаб ижод этган улуғ тилшунос олим Маҳмуд Қошғарий ўзининг "Девону луғати турк" ("Туркий сўзлар девони") асарида хар бир шаҳар ва қишлоқ аҳолисининг турмуши, этник таркиби ва тил хусусиятларини кенг ўрганган. Бундан ташқари Осиё халқлари ҳақида Иоанна Плано Карпини, Вилгелм Рубрук, Марко Поло каби саёҳатчиларнинг ёзиб қолдирган этнографик лавхалари тақсинга сазовордир. "Буюк географик кашфиётлар" (XV аср ўрталари) дан бошлаб этнографик маълумотлар кенг миқёсда ва тез суръатлар билан жамлана бошланди. Дастлаб португал ва испан сайёҳлари, кейин голланд, инглиз ва французлар дунёнинг барча бурчакларини кашф қилибгина қолмай, у ерда яшаётган аҳолиси тўғрисида биринчи ахборотларни баён қилган эди. Қисқа муддат XV-XVII асрлар давомида этнография фани Марказий, Шимолий ва Жанубий Америка индейслари, Африка, Осиё ва Австралия қитъасининг кўп халқлари тўғрисида жуда бой маълумотларга эга бўлган эди. Натижада ўша даврда ижод қилган француз философи Мишел Монтейp "Тажрибалар" асарида, кейинчалик XVII аср "Маърифат асри"да пайдо бўлган буюк мутафаккирлар италян Вико, инглиз Фергюссон, французлар Руссо, Дидро, Монтеске, Вольтер, Кондорсе асарларида инсониятнинг табиий тараққиёти тасвирланган, ибтидоий болалик даври "сахий вахший"лар ёки "олтин аср" деб таърифланиб, уни асослашда этнографик маълумотлар муҳим аҳамиятга эга бўлган. Шу билан бирга бу даврга келиб бир неча европалик олимлар инсоният уруғи тарихининг ибтидоий даврдан янги замонгача босиб ўтган тараққиёти қизиқтириб келди. Оқибатда янги-янги илмий изланишлар, кузатишлар, тахлиллар амалга оширилди. Бундай этнографик билимлар натижасида муайян хулосалар ва назариялар, дунёқарашлар системаси ва йўналишлар хосил қилди. Натижада XIX аср ўрталарига келиб, мустақил фан соҳаси - этнография (ёки этнология) туғилишига зарур шартшароит яратилган эди. 1860-1870 йилларда янги фан - этнография билан боғлиқ ажойиб тадқиқотлар ўтказилди. Масалан: германиялик Адолф Бастиан, Геодор Вайц, Юлиус Липперт, Генрих Шурц, англиялик Джон Фергюссон, Мак Леннан, Жон Лёббок, француз Шарл 7 Летерпо, америкалик Люс Генри Морган кабиларнинг кўп томлик асарлари этнография фани қонуний равишда таркиб топганлигини исботловчи далиллар эди. "Этнография" сўзи илгари ҳам онда-сонда тилга олинган бўлсада, лекин у фанни ифодаламаган эди. Дастлаб бу терминни XVII аср бошларида немис ёзувчиси Иоган Зуммер ишлатди, XVIII аср охирларидан махсус журналлар шу ном билан чиқа бошлади. Бу сўз машхур француз табиатшуноси ва физик олими Жан-Жак Ампер томонидан 1830 йилда таклиф қилинган бўлиб, у "антропологик" фанларнинг классификация системасини ишлаб чиқиб, этнография фанига махсус ўрин ажратган эди. Россияда эса "этнография" термини XIX аср бошларида қўлланилган бўлиб кейинчалик расмий фан сифатида топилган. Бунга рус география жамиятининг этнография бўлими очилиши тасдиқлаган эди. Этнологик (этнографик) жамиятлар (Парижда-183ў, Нью-Йоркда 1842, Лондонда1843) вужудга келди. Шу асрнинг иккинчи ярмида этнографиянинг асосий йўналиши эволюцион таълимотга асосланган эволюцион мактаб пайдо бўлди. (етакчи вакиллари Ж. Лёббок, М. Леннан, Э. Бейгор, А. Бастиан, Л.Морган) улар ўз ғояларини никох-оила муносабатлари ва дин тарихини ўрганиш орқали исботлашга харакат қилган эдилар. Масалан: Ж.Лёббок "Маданиятнинг бошланиши" номли асарида никох ва оила тарихини жиддий тадқиқ қилиб, инсоният тарихи прогрессив ривожланишдан иборат, деган ғояни асослайди. Шу билан бирга у дин тарихини ўрганиб, дастлаб ҳеч қандай дин бўлмаган (атеизм даври), кейин киши табиат (худо)га эътикод хосил қилади (фетишизм даври) жонли ва жонсиз табиатга сиғиниш натижасида "тотемизм" тасаввурлар пайдо бўлади, сўнгра худоларнинг инсон устидан ҳукмронлиги кучайиб, унинг буюк махсус шахслар муомала қила билган (шаманизм) даври бошланади ва шу билан дин ахлоқ билан бирикиб, дунё бунёдкорлари-худолар тўғрисидаги эътикодлар пайдо бўлади, дейди. Анимистик назария яратган Э.Тейлор эса жонга ва арвохларга ишониш (анимизм)ни "дин минимуми" деб атайди ва бутун дин тарихини анимистик тасаввурлар билан боғлайди. Л.Морганнинг асарлари "Қадимги жамият" эволюцион назариянинг ижобий томонларини тўлдирибгина қолмай, уни инсонлар тарихини тўғри тушуниш даражасига кўтарди. XIX аср охирларидан бошлаб этнографик кузатишлар, асосан, мутахассисэтнографлар томонидан олиб борилди, турли этнографик экспедициялар уюштирилди. (Н.Н.Миклухо-Маклай ва б.) Биринчи жахон урушидан кейин француз этнографияси таъсирида инглиз функционал мактаби (Б.Малиновский, А.Радклифф-Браун ва б.) вужудга келди. ХХ асрнинг 30-40 йилларида майдонга келган рацизм (фашистлар Германиясининг расмий мафкураси) энг реакцион йўналиш эди. Иккинчи жахон урушидан кейин киритилган Европа мамлакатларида этнография икки йўналишда ривожланди, яъни ўз халқи ва қўшни халқларни ўрганиш билан. ХХ асрда славянлар этнографияси алоҳида билимлар сохасига айланди. Масалан, 1917 йилдан Ленинград ва Москвада этнографик йўналишдаги бир неча янги илмий марказлар, шунингдек 1926 йилда "Этнография" журнали, 1938 йили эса Антропология, археология ва этнография институти ташкил этилди. Унинг рахбари С.П.Толстов билан бирга ишлаган атоқли тадқиқотчилар, П.И.Кушнер, И.И.Потехин, Л.П.Потапов, Г.Ф.Дебон, С.А.Токарев, М.Г.Левин, Н.Н.Чебоксаров, Б.О.Долгиз, Д.А.Олдерогге, Н.А.Кисляков, Т.А.Жданко ва бошқалар ўз тадқиқотлари билан диққатга сазовор бўлдилар. Ҳозирги даврда бу жамоа аъзоларидан С.И.Брук, К.И.Козлов, Ф.Ф.Итс, Г.Е.Марков ва П.И.Путковлар ўзларининг ажойиб асарлари билан танилиб келмокдалар. Тарихий жиҳатдан энг илк этнос типи ибтидоий жамоа қабиласи бўлиб, у дастлаб бир неча қариндош-уруғлардан ташкил топган эди. Ибтидоий-жамоат тузуми емирилиб, дастлабки табақаланиш пайдо бўлиши билан айрим қабилаларнинг умумий манфаат асосидаги иттифоқи ёки бирикмалари ташкил топади. Махсус бирикмалар 8 қабилалараро хўжалик ва маданий алоқаларни кучайтириб, уларнинг аралашиб кетишига олиб келади ва илгариги қавм-қариндошлик муносабатлари ўрнига ҳудудий муносабатларни юзага келтиради. Масалан: Шимолий Америкадаги пролезлар лигаси, Мексикадаги ацтеклар ёки Жанубий Африкадаги зулуларнинг қабилавий иттифоқларини мисол келтириш мумкин. Кейинги, синфий жамият пайдо бўлиши билан қулдорлик тузуми даврида (қадимги Миср, Юнонистон, Рим ва б.) халқлар шакллана бошлайди. Ҳудудий, маданий ва хўжалик бирлиги келиб чиқиши ва тили яқинлиги заминида турли қабилалардан ташкил топган халқлар унча мустаҳкам бўлмаган элатлардан иборат эди. Капиталистик муносабатларнинг ривожланиши билан тарқоқликка барҳам берилиб, иқтисодий ва маданий алоқалар кучайди ва миллатлар пайдо бўла бошлади. Жахондаги этник (миллий) жараён ниҳоятда мураккаб бўлиб, фанда қабул қилинган қабила, элат, халқ ва миллат каби тарихий бирликлар доирасида чекланиб қолмайди. Масалан: ҳозирда бир нечта элат ва халқни яқинлашиб ва уюшиши оқибатида йирик этник бирикмалар макроэтнослар (Америка халқи, Африка халқи ёки Европа халқи ва б.) билан бир қаторда миллат ичида айрим хусусиятлар (шеваси, моддий ва маънавий маданияти дини) билан ажралиб турадиган майда этнографик гурухлар-микроэтнослар ҳам мавжуддир. Баъзан халқлар диний эътикод бўйича ҳам макро ва микроэтноларга бўлинадилар. Масалан: бутун Жанубий Осиё халқлари индуизм атрофида макроэтнослар ташкил этса, Филиппин халқининг бир қисми (маро) ислом динини қабул қилиб микроэтносларни ташкил қилади. Хуллас, кўп сонли жахон халқларини тартибга солиб классификациялаш жараённи анча мураккаб бўлиб охири халқларни икки белги-маданият ва тил билан классификациялаш мақсадга мувофик деб қабул қилинган. Шунинг учун ҳам ҳозирда халқларни "тарихий-маданий вилоятлар"га бўлиб ўрганилади. Айрим холларда этносларни географик принципга, динга ва тарихий тараққиёт даражасига қараб ҳам фарқлайдилар. Агар элат ва халқларнинг ташкил топиши ижтимоий характерга эга бўлса, ирқларнинг пайдо бўлиши биологик асосга эгадир. Антропологик жиҳатдан ҳозирги халқлар илмий классификация асосида тўртта катта ирққа бўлинади: негроид (африкан), европеоид (евроосиё), монголоид (осиё-америка) ва австралоид (океания). Ирқий тафовут фақат ташқи жисмоний белгилар билан аниқланади. Бўларни ичида майда группа ва типлари ҳам мавжуддир. Этносларнинг келиб чиқишида ва уларни фарқлашда тил олий роль ўйнайди. Тил бирлигига қараб айрим халқ ва элатлар аниқланибгина қолмай, кўпинча тил асосида ном ҳам берилади. Лингвистик характеристика тарихий-киёсий ўрганиш орқали аниқланади. Одатда келиб чиқиши бир хил бўлган халқларда тили ҳам яқин бўлади. Шу асосда ҳозирда жахон халқлари қуйидаги тартибда тил оилаларига бўлинади: Ҳиндевропа, Семитҳамит (афроосиё), Дравид, Ўрал, Олтой, Хитой-Тибет, НигероКордофан, Австронезия ва бошқа тиллар морфологик (сўз тўзилиши) ва гнесологик (келиб чиқиши) яқинлиги асосида фарқланадилар. Гнесологик классификация этнография фани учун муҳим аҳамиятга эга, чунки халқларнинг келиб чиқиши (этногенез)ни ўрганишда катта ёрдам беради. Жахонда икки тилли этнослар ҳам кам эмас, масалан, Осиё ва Африка мамлакатларида аксариятида икки тил - маҳаллий ва расмий Давлат тили мавжуд. Ҳиндистонда эса расмий давлат тили билан бирга юзлаб бошқа тиллар ҳам бор. Тилларнинг географик чегаралари ҳам доимо ўзгариб тўрган. Масалан, араб тили дастлаб Арабистон ярим оролининг жанубида қўлланилган бўлса, ҳозирга келиб бутун Шимолий Африка ва Жанубий-шарқий Осиё халқлари сўзлашади. Ёки инглиз тилини олсак дастлаб биргина Британия оролидаги халқлар сўзлашган бўлса, ҳозир Европа ва шимолий Америка, Австралия ва Янги Зеландия халқлари 9 сўзлашадилар. Бундан ташқари кичкина Пирений ярим оролида пайдо бўлган испан тили ҳозир бутун Лотин Америка тили бўлиб қолди. Иккинчи жахон урушидан кейин этнос (қабила, элат)ларнинг бир-бирлари билан яқинлашиб аралашиб кетиши (консотдация), бир халқнинг ичида яшаб унга сингиб кетиши (ассимиляция) кучайган эди. Оқибатда қавм-қариндош, қабила ва элатлардан янги халқ ва янги миллатлар шакллана бошлаган. Бунга хауса, йоруба, акан, ибо каби африка халқлари мисол бўла олади. Ҳозирги даврдаги урбанизация ва миграция жараёни ҳам этносларнинг аралашиб кетишига таъсир қилмоқда. Жахонда фақат бир миллатдан таркиб топган давлатлар жуда кам, фақат Европа ва Лотин Америкасида давлатларнинг ташкил топган даври миллий шаклланиш даври билан тўғри келганлиги учун аксариятини ягона миллатлар сиёсий чегараси ташкил қилади. Фанда этносларнинг жойланиш тарихи, яъни ойкумена (одам жойлашган) ҳудудларнинг кенгайишига қараб, жахон халқларининг ҳозирги этник қиёфаси тасвирланган. Масалан: Европа-америка, Осиё ва Африка, Австралия ва Океания. Хуллас жахондаги турли этнослар ўзларининг табиий географик шароити, тарихий шаклланиб келган тили ва миллий хусусиятлари, жойланиш ва турар жойлари, уйрўзғор буюмлари, халқ оғзаки ижоди ва санъати билан бир-бирларида фарқ қиладилар. Аммо, барчаси ягона инсониятни ташкил этади. Этнография фани, бошқа фанлар сингари, ўзига хос махсус тадқиқий услуб ва атамаларга эга. Унинг услуби муайян дунёқараш ва назариялар (методология) билан боғлиқ бўлиб, ўз тадқиқотларини айрим фан сохалари билан алоқадор холда амалга оширади. Айниқса, у антропология, археология, лингвистика, социология, санъатшунослик каби фанлар ютуқларидан кенг фойдаланади. Маълумки, "халқ" тушунчаси бир неча маънога эга, баъзан оддий тилда бир туп кишиларни ёки аҳолини халқ десак, баъзан бир неча элат ва миллатлардан ташкил топган давлат ёки мамлакат аҳолисини ҳам халқ деб атаймиз. Ўзбек классик адабиётида "халқ" сўзи икки маънода: яратиш, борлик ёки одамлар деб таърифланади. Шунинг учун кейинги йилларда этнографияда муайян тарихий бирликни англатадиган халқ маъносида "этнос" атамаси ишлатилмокда. Этнослар муйаян тарихий даврнинг махсулоти сифатида айрим шахс ва кишиларнинг истаги билан эмас, балки объектив тарихий зарурият натижасида намоён бўлади ва ривожланади. Шунинг учун ҳам этносларнинг жойланиши, уларнинг шу жойнинг туб аҳолиси (автохтон ёки абориген) эканлигини ёки бошқа ердан кўчишига (миграция) натижасида келганлигини аниқлашда этнографлар полеантропологик маълумотлардан фойдаланадилар. Уларнинг қайси ирқка оид эканлигини аниқлашда антрпология фани ёрдам беради. Этнография "соф" ирқларни эмас, балки тарих тақозоси билан ўзаро яқинлашган ирқи бирликларни, яъни антрпологик типларни ўрганади. Этник жараённи тадқиқ қилишда турли тарихий манбалар, архив хужжатлари, оғзаки ижод намуналаридан кенг фойдаланилади. Этносларнинг келиб чиқиши ва этник қиёфасини аниқлашда тилшунослик (лингвистик) маълумотлари ҳам ёрдам беради. Уларнинг моддий маданият тарихи ва хусусиятларини архиология фани билан ҳамкорлигида аниқлаш мумкин. Аҳолининг жойланиши, усиши, теварак атрофнинг таъсири, миграцияси каби масалаларни ўрганишда этник география ва депография фанлари ютуқларидан фойдаланилади. Этносларнинг маънавий маданияти санъатшунослик, мусиқашунослик, диншунослик, фолклор ва адабиёт билан ҳамкорликда ўрганилади. Мазкўр фанларнинг ўзаро боғлиқлиги туфайли кейинги йилларда қўшалоқ немит соҳалар юзага келди. Масалан, этногеиез ва этик антропология, палеоэтнография, этнолингвинетика каби соҳалар самарасини олиб бормоқда. Ҳозирги даврдаги этник жараёнларни теран ва кенг миқёсда тадқиқ қилишда кейинги йилларда ўтказилаётган 10 социологик тадқиқотларни натижасида янги йўналишлар этносоциология, этнопсихологиянинг вужудга келиши муҳум аҳамиятга эга. Халқларни ўрганишда этнографик фани ниҳоятда кенг ва хилма хил манбалардан ва услублардан фойдаланади. Этноларнинг хар тамонлама ҳаётини ўрганишда уларнинг хар кунги турмуш тарзини бевосита кузатиш асосида жойларнинг ўзида тўпланган материаллар бош манба ҳисобланади. Бир жойда узоқ давр яшаб, кузатиш йўли билан ўтказилган тадқиқотлар энг самарали эканлигини машхур этнографлар (Л.Морган, Н.Н.Миклухо-Маклай, В.Г.Богораз) алоҳида қайд қилганлар. Бундай тадқиқотлар стационар услуб деб номланган бўлиб, бизнинг ҳозирги шароиттимизда мазкур услубдан кам фойдаланилади. Қисқа муддатда ўтказиладиган услуб ва айрим мавсумларда тадқиқ қилиш дала ишлари (экспедиция) ҳозир кенг тарқалган. Дала ишларида асосан ахборотчидан суҳбат орқали ёзма ёки магнитофон билан маълумотлар тўплаш, муайян маиший маданий турмуш ходисалари, оила-никох муносабатлари ва маросимлари, халқ сайиллари ва ўйинларини кузатиш, уларда бевосита иштрок этиш ва уларни жиддий ўрганиш каби услублар қўлланилади. Дала ишларида этнографлар моддий маданиятни ўрганибгина қолмай, уларнинг энг ноёб намуналарини музей экспонатлари сифатида йиғиб оладилар. Этнографияда "Маданият" дейилганда асосан инсон қўли ва ақл идроки билан яратилган барча моддий ва маънавий бойликлар тушунилади. Асли рус тилидаги "Култура" лотинча сўз бўлиб "Ишлаб чиқариш", "Ясаш", "Яратиш" деган маъноларни англатади. Этнографияда умумий тушунча ва атамалардан ташқари махсус атамалар ҳам мавжуд. Масалан, ижтимоий тузум ва муносабатларни аниқлаш ва таърифлаш мақсадида "Уруғ", "Қабила", "Элат" каби сўзлар билан бир қаторда уруғ жамоаси, қишлоқ ёки қўшничилик жамоаси, қабила иттифоқи ва кенгаши каби атамалар муҳим аҳамиятга эга. Оила-никох муносабатлари ва уруғ қабилачилик тартиб қоидаларини ўрганишда махсус атама-"Экзогамия" (юнонча "экзо"-ташқи, "Гамос"-никох) сўзи катта рол ўйнайди. Қабила ичида қуда-андачиликни ман этишни билдирадиган "Эндогамия" ("Эндон"-ички, "Гамос"-никох) эса ўз уруғи ёки қабиласи ичидаги никох тартибларини ифодалайди. Қадимий никох шаклларидан "Полигамия" (Кўп никохлик), "Леврат" (лотинча "левир"-ака-укаларнинг бева янгаларига уйланиши) ёки "Сорорат" (хотинининг синглиси ёки опасига уйланиш) одатлари ҳозиргача айрим халқлари сақланиб келаётган тартибларни ифодалайди. Этнографларнинг хўжалик фаолияти ва машғулоти, айниқса, чорвачилк, деҳқончилик, ҳунармадчилик, балиқчилик ва овчиликка оид атамалари жуда кўп. Масалан, деҳқончилик ерга ишлов бериш усулига қараб бир неча хилга бўлинади (ўрмон ёки бутазорларни топиб, ўт ёқиб ер очиб, уруғ сепиш, мотига (кетмонча) билан ишлов бериш, боҳорги экиш ва суғорма деҳқончилик кабилар). Чорвачилик ҳам ҳар хил тармоқларга бўлинган (йилқичилик, туячилик, буғучилик ва ҳокоза). Ҳунармандчиликнинг тармоқлари жуда кўп бўлиб, турли этносларга хос махсус атамалар қўлланилади. Ҳозиргача ўз номларига эга тураржойлар ва манзилгоҳлар, чайлалар ва ертулалар, чодир ва қора уй (ўтов)лар, гувола, хом ғишт, пахса, ёғоч ёки тошдан қурилган ёки гумбазсимон томли оддий уйлардан тортиб то замонавий кўп қаватли шаҳар иморатлари, кўшк хиёбонларгача учратиш мумкин. Ўзига хос атамалар уй-рузғор буюмлари жихозларида, миллий хусусиятни ифодаловчи кийим-кечак ва безакларда, хилма-хил табиий муҳит ва турмуш тарзи билан боғлиқ таомлар ва ичимликларда ҳам намоён бўлади. Маънавий-маданий тушунчаларига оид диний эътиқод, урф-одат ва маросимларнинг номлари ҳам кўпинча этник хусусиятларни белгилашга ёрдам берадиҲозир ер юзида жуда кўп катта-кичик, кўҳна ва тарихан яқинда вужудга келган халқлар, элат ва қабилалар яшайди. Уларни хар бирининг ўзига хос маданияти, тарихий мероси борки, у жахон маданияти хазинасидан муносиб ўрин олган. Шуни таъкидлаш керакки, ҳозиргача жахонда қанча халқ ва элатлар яшаётганлиги фанда аниқ эмас. Шундай бўлсада, олимларнинг тахминий ҳисобларига қараганда, ер куррасида уч мингдан зиёд элатлар мавжуд бўлиб, улар бир неча минглаб то миллиардгача етадиган миллий бирликлардан иборат. Улар қанча ва қандай ижтимоий даражада бўлмасин, ўз тараққиётида умумий қонуният ва қадриятлар асосида ривожланадилар. Одатда бундай омиллар дейилганда фанда умумий тил ва ҳудуд, ягона хўжалик ҳаёти, маиший ва маданият, миллий ҳис туйғулар, дин ва характер кабилар кўрсатилади. Халқларнинг келиб чиқиши, турли ҳудудларда жойлашиши, уларнинг ўзига хос моддий ва маънавий маданияти, халқларнинг бир-бири билан тарихий-маданий муносабати, турмуш тарзи ва тараққиётини этнография, этногенез ва этник тарих фани ўрганади. Этнография юнонча сўз бўлиб, "Этнос"-халқ, "Графейн"-ёзиш, яъни "Халқни таърифлаш" ёки "Халқшунослик", умумлаштирилганда эса, халқларнинг турмуш тарзи ва маданиятини ўрганувчи фан деган маънони англатади. Баъзи мамлакатларда шу маънода "Этнология" атамаси билан бир қаторда "Маданий антропология" ва "Халқшунослик" номлари ҳам учрайди. Айрим хорижий олимлар этнографияни таърифловчи фан, этнологияни эса назарий фан, деб изоҳлашга 5 уринадилар. Яқинда рус этнографияси ҳам этнология номига алмаштирилди. Шунинг учун ҳозиргача этнография фанининг якдиллик билан қабул қилинган таърифи йўқ. Шундай бўлса-да шубҳасиз бу фан жахондаги барча халқларни, катта кичиклиги, ирқи, ижтимоий тўзими, қолоқ ёки ривожланган бўлишидан қатъий назар тенг, баб-баравар ўрганувчи муҳим тарихий илм сохаси ҳисобланади. Этнография дастлаб юқорида таъкидланганидек ҳозирги этносларнинг келиб чиқиши ва шаклланиши, жойлашиши ва этник тўзилиши, машғулоти, маданий-тарихий муносабатлари, моддий ва маиший турмуши, маънавий маданияти ва миллий хусусиятларини тарихий жараён билан боғлиқ холда ўрганади. Шундай экан, Этнографиянинг диққат марказида ҳозирги даврдаги халқ ва элатларнинг маиший ва маданий ҳаётида пайдо бўлаётган барча янгилик (инновация)лар, туб социал ўзгаришлар, турмуш тарзидаги умумий ва хусусий белгилар ва бошқа муҳим масала, муаммолар туради. Тарихий этнография йўқолиб кетган халқ ва элатлар, узоқ ўтмишдаги этник жараёнлар, маиший турмуш ва маънавий маданият қолдиқлари ҳамда хусусиятларини тадқиқ қилади. Масалан: Марказий Осиёлик этносларнинг қадимги аждодлари-саклар, массагетлар, суғдликлар, бақтрияликлар, хоразмликлар, марғиёналиклар этнографик жиҳатдан кам ўрганилган. Қисқаси ёзувсиз халқларнинг қадимий тарихини тиклашда этнографик тадқиқотлар алоҳида ўрин эгаллайди. Этнографик маълумотларни тўплаш қадим замонлардаёк, яъни узоқ-яқин халқларга нисбатан қизиқиш уйғонган даврдан бошланган. Хар бир фан дастлаб фактик билимларни тўплайди, кейин уларнинг моҳиятини тушуниб олиб назарий хулосалар чиқаради. Этнографик билимларнинг ўзига хос хусусияти шундаки, уларнинг пайдо бўлиши, зарур маълумотлар тўпланиши, фактлар англаб олиниши бир вақтнинг ўзида амалга ошади. Масалан, айрим қўшни қабила, халқ ва элатларнинг турмуши, маданияти, урф-одатлари, маросимлари, этник хусусиятларини тўлиқ ўрганиш, уларни аниқ тушуниш амалий эҳтиёжларини қондириш йўли билан бажарилади. Ёзув кашф этилган дастлабки даврдан бошлаб қадимги Миср, Месопотамия ва Эронда қўшни элатлар тўғрисида ёзма маълумотлар тўпланиб, турли ривоят, ҳикоя ва афсоналар тўқилган. Антик даврга келиб, этнографик билимлар кенгайиб ва кўпайиб, маданиятнинг ўсиши билан умумий ва назарий хулосалар юзага келади. Айниқса, Геродотнинг ноёб этнографик маълумотлар билан тўла машхур "тўққиз томлик тарихи" тадқиқий характерга эга ёки айрим халқларнинг географик жойланиши, машғулоти, тузуми, ҳарбий қудрати, никох ва оилавий урф-одатлари ҳақидаги эрамизнинг I асрларига тааллуқли маълумотлар Страбоннинг "География" номли энциклопедик асарда баён этилган. Бундан ташқари машхур афиналик тарихчи, Фукидид асарларида ёки Ксенофонднинг "Анабасис"ида Болқон ярим ороли, Кичик Осиё, Қора денгиз бўйлари ва Фракияда яшаган халқ элатлар ҳақида жуда кўп этнографик маълумотлар келтирилган. Шу билан бирга Арриан ҳам "Искандарнинг юришлари" номли асари орқали жахонгир босиб олган халқлар тўғрисида батафсил ахборот ёзиб қолдирган. Антик даврнинг буюк мутафаккирлари бўлмиш Платон билан Аристотел асарларида ҳам афсонавий Атлантида аҳолиси ҳамда қўшни халқларнинг урф-одатлари, табиий шароитлари, психикаси, турли маросимлари ва давлат тузумига тааллуқли назарий мулоҳазалар учрайди. Қадимги Элладанинг философи Демокрит асарларида эса жахон адабиётида биринчи марта инсоният уруғининг ярим ҳайвоний, вахший ҳолатдан меҳнати ва идроки орқали маданиятга эришиши жараёни тасвирланган. Медицина отаси Гиппократ ҳам этнографик манбаларга асосланиб, халқларнинг урф-одатлари, миллий психикаси, характери ва тафовути табиий географик мухит билан боғлиқлиги тўғрисида ўз фикр-мулохазаларини берган. 6 Буюк Рим мутафаккирларидан Корнелий Тацит, Лукрецийларлар ҳам ўз асарларида энг муҳим этнографик маълумотлар ёзиб қолдирганлар. Айниқса қадимги германлар ва келтлар, сарматлар ва скифларнинг турмуши, сиёсий ва тузуми, ижтимоий ва оилавий ҳаёти, хўжалиги ва маданияти ҳар томонлама баён этилгандир. Яна шуни таъкидлаш керакки, Лукреций "Буюмлар табиати тўғрисида" номли асарида ҳаётнинг ривожланиши, одамнинг пайдо бўлиши ва унинг маданий ўсиши ҳақида умумий фикр-мулохазалар юритади. Шундай қилиб, антик даврда юқори маданий савияга эга бўлган оврупаликлар бой этнографик билимга эга бўлганлар. Бироқ илк феодализм даврига келиб эса V-VI асрларда географик ва этнографик билимлар доираси қисқариб, инқирозга учраган даври бўлди, чунки билимдонлик дунёвий илмларга қарши турган рухонийлар қўлига ўтган эди. Фақат шарқий мамлакатларда, Византия, Араб халифалигида яшаган мутафаккирлар ва саёҳлар яратган асарларда баъзи маълумотлар учрайди. Масалан: IXXII асрларда араб тилида ижод қилган Ибн Хурдодбек, Ал-Балхий, Ал-Истаҳрий, ибн Хавкал, Маъсуди, Ёкут сингари йирик географ ва саёхатчилар, ёки ажойиб философмусиқашунос Абу Наср Форобий, энциклопедист олим Абу Райхон Беруний (айниқса унинг "Ҳиндистон" асари) буюк табиб Ибн Сино, атоқли этнограф, географ ва тарихчи Абу Саид Абдукарим, ибн Муҳаммад Самоний асарларида шарқ мамлакатларида жумладан, Марказий Осиёда яшаган халқлар ҳақида ноёб этнографик маълумотлар келтирилган. Марказий Осиёликларнинг атоқли фарзанди, XI асрда яшаб ижод этган улуғ тилшунос олим Маҳмуд Қошғарий ўзининг "Девону луғати турк" ("Туркий сўзлар девони") асарида хар бир шаҳар ва қишлоқ аҳолисининг турмуши, этник таркиби ва тил хусусиятларини кенг ўрганган. Бундан ташқари Осиё халқлари ҳақида Иоанна Плано Карпини, Вилгелм Рубрук, Марко Поло каби саёҳатчиларнинг ёзиб қолдирган этнографик лавхалари тақсинга сазовордир. "Буюк географик кашфиётлар" (XV аср ўрталари) дан бошлаб этнографик маълумотлар кенг миқёсда ва тез суръатлар билан жамлана бошланди. Дастлаб португал ва испан сайёҳлари, кейин голланд, инглиз ва французлар дунёнинг барча бурчакларини кашф қилибгина қолмай, у ерда яшаётган аҳолиси тўғрисида биринчи ахборотларни баён қилган эди. Қисқа муддат XV-XVII асрлар давомида этнография фани Марказий, Шимолий ва Жанубий Америка индейслари, Африка, Осиё ва Австралия қитъасининг кўп халқлари тўғрисида жуда бой маълумотларга эга бўлган эди. Натижада ўша даврда ижод қилган француз философи Мишел Монтейp "Тажрибалар" асарида, кейинчалик XVII аср "Маърифат асри"да пайдо бўлган буюк мутафаккирлар италян Вико, инглиз Фергюссон, французлар Руссо, Дидро, Монтеске, Вольтер, Кондорсе асарларида инсониятнинг табиий тараққиёти тасвирланган, ибтидоий болалик даври "сахий вахший"лар ёки "олтин аср" деб таърифланиб, уни асослашда этнографик маълумотлар муҳим аҳамиятга эга бўлган. Шу билан бирга бу даврга келиб бир неча европалик олимлар инсоният уруғи тарихининг ибтидоий даврдан янги замонгача босиб ўтган тараққиёти қизиқтириб келди. Оқибатда янги-янги илмий изланишлар, кузатишлар, тахлиллар амалга оширилди. Бундай этнографик билимлар натижасида муайян хулосалар ва назариялар, дунёқарашлар системаси ва йўналишлар хосил қилди. Натижада XIX аср ўрталарига келиб, мустақил фан соҳаси - этнография (ёки этнология) туғилишига зарур шартшароит яратилган эди. 1860-1870 йилларда янги фан - этнография билан боғлиқ ажойиб тадқиқотлар ўтказилди. Масалан: германиялик Адолф Бастиан, Геодор Вайц, Юлиус Липперт, Генрих Шурц, англиялик Джон Фергюссон, Мак Леннан, Жон Лёббок, француз Шарл 7 Летерпо, америкалик Люс Генри Морган кабиларнинг кўп томлик асарлари этнография фани қонуний равишда таркиб топганлигини исботловчи далиллар эди. "Этнография" сўзи илгари ҳам онда-сонда тилга олинган бўлсада, лекин у фанни ифодаламаган эди. Дастлаб бу терминни XVII аср бошларида немис ёзувчиси Иоган Зуммер ишлатди, XVIII аср охирларидан махсус журналлар шу ном билан чиқа бошлади. Бу сўз машхур француз табиатшуноси ва физик олими Жан-Жак Ампер томонидан 1830 йилда таклиф қилинган бўлиб, у "антропологик" фанларнинг классификация системасини ишлаб чиқиб, этнография фанига махсус ўрин ажратган эди. Россияда эса "этнография" термини XIX аср бошларида қўлланилган бўлиб кейинчалик расмий фан сифатида топилган. Бунга рус география жамиятининг этнография бўлими очилиши тасдиқлаган эди. Этнологик (этнографик) жамиятлар (Парижда-183ў, Нью-Йоркда 1842, Лондонда1843) вужудга келди. Шу асрнинг иккинчи ярмида этнографиянинг асосий йўналиши эволюцион таълимотга асосланган эволюцион мактаб пайдо бўлди. (етакчи вакиллари Ж. Лёббок, М. Леннан, Э. Бейгор, А. Бастиан, Л.Морган) улар ўз ғояларини никох-оила муносабатлари ва дин тарихини ўрганиш орқали исботлашга харакат қилган эдилар. Масалан: Ж.Лёббок "Маданиятнинг бошланиши" номли асарида никох ва оила тарихини жиддий тадқиқ қилиб, инсоният тарихи прогрессив ривожланишдан иборат, деган ғояни асослайди. Шу билан бирга у дин тарихини ўрганиб, дастлаб ҳеч қандай дин бўлмаган (атеизм даври), кейин киши табиат (худо)га эътикод хосил қилади (фетишизм даври) жонли ва жонсиз табиатга сиғиниш натижасида "тотемизм" тасаввурлар пайдо бўлади, сўнгра худоларнинг инсон устидан ҳукмронлиги кучайиб, унинг буюк махсус шахслар муомала қила билган (шаманизм) даври бошланади ва шу билан дин ахлоқ билан бирикиб, дунё бунёдкорлари-худолар тўғрисидаги эътикодлар пайдо бўлади, дейди. Анимистик назария яратган Э.Тейлор эса жонга ва арвохларга ишониш (анимизм)ни "дин минимуми" деб атайди ва бутун дин тарихини анимистик тасаввурлар билан боғлайди. Л.Морганнинг асарлари "Қадимги жамият" эволюцион назариянинг ижобий томонларини тўлдирибгина қолмай, уни инсонлар тарихини тўғри тушуниш даражасига кўтарди. XIX аср охирларидан бошлаб этнографик кузатишлар, асосан, мутахассисэтнографлар томонидан олиб борилди, турли этнографик экспедициялар уюштирилди. (Н.Н.Миклухо-Маклай ва б.) Биринчи жахон урушидан кейин француз этнографияси таъсирида инглиз функционал мактаби (Б.Малиновский, А.Радклифф-Браун ва б.) вужудга келди. ХХ асрнинг 30-40 йилларида майдонга келган рацизм (фашистлар Германиясининг расмий мафкураси) энг реакцион йўналиш эди. Иккинчи жахон урушидан кейин киритилган Европа мамлакатларида этнография икки йўналишда ривожланди, яъни ўз халқи ва қўшни халқларни ўрганиш билан. ХХ асрда славянлар этнографияси алоҳида билимлар сохасига айланди. Масалан, 1917 йилдан Ленинград ва Москвада этнографик йўналишдаги бир неча янги илмий марказлар, шунингдек 1926 йилда "Этнография" журнали, 1938 йили эса Антропология, археология ва этнография институти ташкил этилди. Унинг рахбари С.П.Толстов билан бирга ишлаган атоқли тадқиқотчилар, П.И.Кушнер, И.И.Потехин, Л.П.Потапов, Г.Ф.Дебон, С.А.Токарев, М.Г.Левин, Н.Н.Чебоксаров, Б.О.Долгиз, Д.А.Олдерогге, Н.А.Кисляков, Т.А.Жданко ва бошқалар ўз тадқиқотлари билан диққатга сазовор бўлдилар. Ҳозирги даврда бу жамоа аъзоларидан С.И.Брук, К.И.Козлов, Ф.Ф.Итс, Г.Е.Марков ва П.И.Путковлар ўзларининг ажойиб асарлари билан танилиб келмокдалар. Тарихий жиҳатдан энг илк этнос типи ибтидоий жамоа қабиласи бўлиб, у дастлаб бир неча қариндош-уруғлардан ташкил топган эди. Ибтидоий-жамоат тузуми емирилиб, дастлабки табақаланиш пайдо бўлиши билан айрим қабилаларнинг умумий манфаат асосидаги иттифоқи ёки бирикмалари ташкил топади. Махсус бирикмалар 8 қабилалараро хўжалик ва маданий алоқаларни кучайтириб, уларнинг аралашиб кетишига олиб келади ва илгариги қавм-қариндошлик муносабатлари ўрнига ҳудудий муносабатларни юзага келтиради. Масалан: Шимолий Америкадаги пролезлар лигаси, Мексикадаги ацтеклар ёки Жанубий Африкадаги зулуларнинг қабилавий иттифоқларини мисол келтириш мумкин. Кейинги, синфий жамият пайдо бўлиши билан қулдорлик тузуми даврида (қадимги Миср, Юнонистон, Рим ва б.) халқлар шакллана бошлайди. Ҳудудий, маданий ва хўжалик бирлиги келиб чиқиши ва тили яқинлиги заминида турли қабилалардан ташкил топган халқлар унча мустаҳкам бўлмаган элатлардан иборат эди. Капиталистик муносабатларнинг ривожланиши билан тарқоқликка барҳам берилиб, иқтисодий ва маданий алоқалар кучайди ва миллатлар пайдо бўла бошлади. Жахондаги этник (миллий) жараён ниҳоятда мураккаб бўлиб, фанда қабул қилинган қабила, элат, халқ ва миллат каби тарихий бирликлар доирасида чекланиб қолмайди. Масалан: ҳозирда бир нечта элат ва халқни яқинлашиб ва уюшиши оқибатида йирик этник бирикмалар макроэтнослар (Америка халқи, Африка халқи ёки Европа халқи ва б.) билан бир қаторда миллат ичида айрим хусусиятлар (шеваси, моддий ва маънавий маданияти дини) билан ажралиб турадиган майда этнографик гурухлар-микроэтнослар ҳам мавжуддир. Баъзан халқлар диний эътикод бўйича ҳам макро ва микроэтноларга бўлинадилар. Масалан: бутун Жанубий Осиё халқлари индуизм атрофида макроэтнослар ташкил этса, Филиппин халқининг бир қисми (маро) ислом динини қабул қилиб микроэтносларни ташкил қилади. Хуллас, кўп сонли жахон халқларини тартибга солиб классификациялаш жараённи анча мураккаб бўлиб охири халқларни икки белги-маданият ва тил билан классификациялаш мақсадга мувофик деб қабул қилинган. Шунинг учун ҳам ҳозирда халқларни "тарихий-маданий вилоятлар"га бўлиб ўрганилади. Айрим холларда этносларни географик принципга, динга ва тарихий тараққиёт даражасига қараб ҳам фарқлайдилар. Агар элат ва халқларнинг ташкил топиши ижтимоий характерга эга бўлса, ирқларнинг пайдо бўлиши биологик асосга эгадир. Антропологик жиҳатдан ҳозирги халқлар илмий классификация асосида тўртта катта ирққа бўлинади: негроид (африкан), европеоид (евроосиё), монголоид (осиё-америка) ва австралоид (океания). Ирқий тафовут фақат ташқи жисмоний белгилар билан аниқланади. Бўларни ичида майда группа ва типлари ҳам мавжуддир. Этносларнинг келиб чиқишида ва уларни фарқлашда тил олий роль ўйнайди. Тил бирлигига қараб айрим халқ ва элатлар аниқланибгина қолмай, кўпинча тил асосида ном ҳам берилади. Лингвистик характеристика тарихий-киёсий ўрганиш орқали аниқланади. Одатда келиб чиқиши бир хил бўлган халқларда тили ҳам яқин бўлади. Шу асосда ҳозирда жахон халқлари қуйидаги тартибда тил оилаларига бўлинади: Ҳиндевропа, Семитҳамит (афроосиё), Дравид, Ўрал, Олтой, Хитой-Тибет, НигероКордофан, Австронезия ва бошқа тиллар морфологик (сўз тўзилиши) ва гнесологик (келиб чиқиши) яқинлиги асосида фарқланадилар. Гнесологик классификация этнография фани учун муҳим аҳамиятга эга, чунки халқларнинг келиб чиқиши (этногенез)ни ўрганишда катта ёрдам беради. Жахонда икки тилли этнослар ҳам кам эмас, масалан, Осиё ва Африка мамлакатларида аксариятида икки тил - маҳаллий ва расмий Давлат тили мавжуд. Ҳиндистонда эса расмий давлат тили билан бирга юзлаб бошқа тиллар ҳам бор. Тилларнинг географик чегаралари ҳам доимо ўзгариб тўрган. Масалан, араб тили дастлаб Арабистон ярим оролининг жанубида қўлланилган бўлса, ҳозирга келиб бутун Шимолий Африка ва Жанубий-шарқий Осиё халқлари сўзлашади. Ёки инглиз тилини олсак дастлаб биргина Британия оролидаги халқлар сўзлашган бўлса, ҳозир Европа ва шимолий Америка, Австралия ва Янги Зеландия халқлари 9 сўзлашадилар. Бундан ташқари кичкина Пирений ярим оролида пайдо бўлган испан тили ҳозир бутун Лотин Америка тили бўлиб қолди. Иккинчи жахон урушидан кейин этнос (қабила, элат)ларнинг бир-бирлари билан яқинлашиб аралашиб кетиши (консотдация), бир халқнинг ичида яшаб унга сингиб кетиши (ассимиляция) кучайган эди. Оқибатда қавм-қариндош, қабила ва элатлардан янги халқ ва янги миллатлар шакллана бошлаган. Бунга хауса, йоруба, акан, ибо каби африка халқлари мисол бўла олади. Ҳозирги даврдаги урбанизация ва миграция жараёни ҳам этносларнинг аралашиб кетишига таъсир қилмоқда. Жахонда фақат бир миллатдан таркиб топган давлатлар жуда кам, фақат Европа ва Лотин Америкасида давлатларнинг ташкил топган даври миллий шаклланиш даври билан тўғри келганлиги учун аксариятини ягона миллатлар сиёсий чегараси ташкил қилади. Фанда этносларнинг жойланиш тарихи, яъни ойкумена (одам жойлашган) ҳудудларнинг кенгайишига қараб, жахон халқларининг ҳозирги этник қиёфаси тасвирланган. Масалан: Европа-америка, Осиё ва Африка, Австралия ва Океания. Хуллас жахондаги турли этнослар ўзларининг табиий географик шароити, тарихий шаклланиб келган тили ва миллий хусусиятлари, жойланиш ва турар жойлари, уйрўзғор буюмлари, халқ оғзаки ижоди ва санъати билан бир-бирларида фарқ қиладилар. Аммо, барчаси ягона инсониятни ташкил этади. Этнография фани, бошқа фанлар сингари, ўзига хос махсус тадқиқий услуб ва атамаларга эга. Унинг услуби муайян дунёқараш ва назариялар (методология) билан боғлиқ бўлиб, ўз тадқиқотларини айрим фан сохалари билан алоқадор холда амалга оширади. Айниқса, у антропология, археология, лингвистика, социология, санъатшунослик каби фанлар ютуқларидан кенг фойдаланади. Маълумки, "халқ" тушунчаси бир неча маънога эга, баъзан оддий тилда бир туп кишиларни ёки аҳолини халқ десак, баъзан бир неча элат ва миллатлардан ташкил топган давлат ёки мамлакат аҳолисини ҳам халқ деб атаймиз. Ўзбек классик адабиётида "халқ" сўзи икки маънода: яратиш, борлик ёки одамлар деб таърифланади. Шунинг учун кейинги йилларда этнографияда муайян тарихий бирликни англатадиган халқ маъносида "этнос" атамаси ишлатилмокда. Этнослар муйаян тарихий даврнинг махсулоти сифатида айрим шахс ва кишиларнинг истаги билан эмас, балки объектив тарихий зарурият натижасида намоён бўлади ва ривожланади. Шунинг учун ҳам этносларнинг жойланиши, уларнинг шу жойнинг туб аҳолиси (автохтон ёки абориген) эканлигини ёки бошқа ердан кўчишига (миграция) натижасида келганлигини аниқлашда этнографлар полеантропологик маълумотлардан фойдаланадилар. Уларнинг қайси ирқка оид эканлигини аниқлашда антрпология фани ёрдам беради. Этнография "соф" ирқларни эмас, балки тарих тақозоси билан ўзаро яқинлашган ирқи бирликларни, яъни антрпологик типларни ўрганади. Этник жараённи тадқиқ қилишда турли тарихий манбалар, архив хужжатлари, оғзаки ижод намуналаридан кенг фойдаланилади. Этносларнинг келиб чиқиши ва этник қиёфасини аниқлашда тилшунослик (лингвистик) маълумотлари ҳам ёрдам беради. Уларнинг моддий маданият тарихи ва хусусиятларини архиология фани билан ҳамкорлигида аниқлаш мумкин. Аҳолининг жойланиши, усиши, теварак атрофнинг таъсири, миграцияси каби масалаларни ўрганишда этник география ва депография фанлари ютуқларидан фойдаланилади. Этносларнинг маънавий маданияти санъатшунослик, мусиқашунослик, диншунослик, фолклор ва адабиёт билан ҳамкорликда ўрганилади. Мазкўр фанларнинг ўзаро боғлиқлиги туфайли кейинги йилларда қўшалоқ немит соҳалар юзага келди. Масалан, этногеиез ва этик антропология, палеоэтнография, этнолингвинетика каби соҳалар самарасини олиб бормоқда. Ҳозирги даврдаги этник жараёнларни теран ва кенг миқёсда тадқиқ қилишда кейинги йилларда ўтказилаётган 10 социологик тадқиқотларни натижасида янги йўналишлар этносоциология, этнопсихологиянинг вужудга келиши муҳум аҳамиятга эга. Халқларни ўрганишда этнографик фани ниҳоятда кенг ва хилма хил манбалардан ва услублардан фойдаланади. Этноларнинг хар тамонлама ҳаётини ўрганишда уларнинг хар кунги турмуш тарзини бевосита кузатиш асосида жойларнинг ўзида тўпланган материаллар бош манба ҳисобланади. Бир жойда узоқ давр яшаб, кузатиш йўли билан ўтказилган тадқиқотлар энг самарали эканлигини машхур этнографлар (Л.Морган, Н.Н.Миклухо-Маклай, В.Г.Богораз) алоҳида қайд қилганлар. Бундай тадқиқотлар стационар услуб деб номланган бўлиб, бизнинг ҳозирги шароиттимизда мазкур услубдан кам фойдаланилади. Қисқа муддатда ўтказиладиган услуб ва айрим мавсумларда тадқиқ қилиш дала ишлари (экспедиция) ҳозир кенг тарқалган. Дала ишларида асосан ахборотчидан суҳбат орқали ёзма ёки магнитофон билан маълумотлар тўплаш, муайян маиший маданий турмуш ходисалари, оила-никох муносабатлари ва маросимлари, халқ сайиллари ва ўйинларини кузатиш, уларда бевосита иштрок этиш ва уларни жиддий ўрганиш каби услублар қўлланилади. Дала ишларида этнографлар моддий маданиятни ўрганибгина қолмай, уларнинг энг ноёб намуналарини музей экспонатлари сифатида йиғиб оладилар. Этнографияда "Маданият" дейилганда асосан инсон қўли ва ақл идроки билан яратилган барча моддий ва маънавий бойликлар тушунилади. Асли рус тилидаги "Култура" лотинча сўз бўлиб "Ишлаб чиқариш", "Ясаш", "Яратиш" деган маъноларни англатади. Этнографияда умумий тушунча ва атамалардан ташқари махсус атамалар ҳам мавжуд. Масалан, ижтимоий тузум ва муносабатларни аниқлаш ва таърифлаш мақсадида "Уруғ", "Қабила", "Элат" каби сўзлар билан бир қаторда уруғ жамоаси, қишлоқ ёки қўшничилик жамоаси, қабила иттифоқи ва кенгаши каби атамалар муҳим аҳамиятга эга. Оила-никох муносабатлари ва уруғ қабилачилик тартиб қоидаларини ўрганишда махсус атама-"Экзогамия" (юнонча "экзо"-ташқи, "Гамос"-никох) сўзи катта рол ўйнайди. Қабила ичида қуда-андачиликни ман этишни билдирадиган "Эндогамия" ("Эндон"-ички, "Гамос"-никох) эса ўз уруғи ёки қабиласи ичидаги никох тартибларини ифодалайди. Қадимий никох шаклларидан "Полигамия" (Кўп никохлик), "Леврат" (лотинча "левир"-ака-укаларнинг бева янгаларига уйланиши) ёки "Сорорат" (хотинининг синглиси ёки опасига уйланиш) одатлари ҳозиргача айрим халқлари сақланиб келаётган тартибларни ифодалайди. Этнографларнинг хўжалик фаолияти ва машғулоти, айниқса, чорвачилк, деҳқончилик, ҳунармадчилик, балиқчилик ва овчиликка оид атамалари жуда кўп. Масалан, деҳқончилик ерга ишлов бериш усулига қараб бир неча хилга бўлинади (ўрмон ёки бутазорларни топиб, ўт ёқиб ер очиб, уруғ сепиш, мотига (кетмонча) билан ишлов бериш, боҳорги экиш ва суғорма деҳқончилик кабилар). Чорвачилик ҳам ҳар хил тармоқларга бўлинган (йилқичилик, туячилик, буғучилик ва ҳокоза). Ҳунармандчиликнинг тармоқлари жуда кўп бўлиб, турли этносларга хос махсус атамалар қўлланилади. Ҳозиргача ўз номларига эга тураржойлар ва манзилгоҳлар, чайлалар ва ертулалар, чодир ва қора уй (ўтов)лар, гувола, хом ғишт, пахса, ёғоч ёки тошдан қурилган ёки гумбазсимон томли оддий уйлардан тортиб то замонавий кўп қаватли шаҳар иморатлари, кўшк хиёбонларгача учратиш мумкин. Ўзига хос атамалар уй-рузғор буюмлари жихозларида, миллий хусусиятни ифодаловчи кийим-кечак ва безакларда, хилма-хил табиий муҳит ва турмуш тарзи билан боғлиқ таомлар ва ичимликларда ҳам намоён бўлади. Маънавий-маданий тушунчаларига оид диний эътиқод, урф-одат ва маросимларнинг номлари ҳам кўпинча этник хусусиятларни белгилашга ёрдам беради
Давримизнинг кўп қиррали мураккаб этник жараёнини, миллатлар ва элатлар орасидаги муносабатларни, никоҳ-оила ва маиший турмуш муаммоларини, болалар 11 тарбияси, одоб ахлоқ масалаларини тадқиқ қилиш этнографларнинг диққат марказида турибди. Ҳозиргача кам ўрганилган, аммо аҳамиятга эга бўлган халқ ижобий тажрибалари (халқ табобати, этнопедагогика масалалари, анъанавий ҳунармандчилк ва хўжалик услублари, тижорат ва савдо-сотиқ кабилар) биринчи даражали муаммолардан. Асрлар оша синовдан ўтган умуминсоний қадриятларни ўзида мужассамлаштириб миллий тусга кирган ҳамкорлик, биродарлик, маҳаллачилик, хашар каби анъанавий халқ одатларини яна ҳам ривожлантириш этнография фани олдида турган муҳим вазифалардан ҳисобланади
Download 37.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling