27-мавзу. Гипсоцемент пуццолан боғловчи р е ж а гипсоцемент пуццолан боғловчи таркиби. Ишлаб чиқариш технологияси, хоссалари, қўлланилиши. Махсус хусусиятларга эга бўлган аралаш боғловчилар


Download 153.68 Kb.
bet1/4
Sana08.06.2023
Hajmi153.68 Kb.
#1464343
  1   2   3   4
Bog'liq
27-мавзу. Гипсоцемент пуццолан боғловчи

27-мавзу. Гипсоцемент пуццолан боғловчи Р Е Ж А 1. Гипсоцемент пуццолан боғловчи таркиби. 2.Ишлаб чиқариш технологияси, хоссалари, қўлланилиши. 3.Махсус хусусиятларга эга бўлган аралаш боғловчилар

ТАЯНЧ ИБОРАЛАР

ярим сувли гипс, портландцемент, пуццолан қўшимча, гранулланган шлак, технология, мустаҳкамлик, қотиш

Портландцемент ва гипс асосидаги аралаш боғловчилар олиш ҳар доим ҳам долзарб бўлган. Аммо, қотиб бошлаган бундай аралаш боғловчилар кўп миқдорда сувни ва ҳажмини сезиларли ошиши билан кристалланадиган юқори асосли кальций гидросульфоалюминатни ҳосил бўлиши натижасида тезда парчаланади.


Гипсоцемент боғловчи учун асосий хомашёлар
ярим сувли гипс
портланд
цемент
нордон фаол минерал (пуццолан қўшимча)

Маълумки гипс боғловчи моддалар портландцемент билан қотишда муқобиллик билан характерланади. Улар сув билан аралашганда олдин интенсив қотишади, аммо 1-3 ойдан кейин шаклсизланишлар пайдо бўлади ва нафақат мустаҳкамлик пасаяди, ҳатто тизим бузилади. Буни сабабчиси кальций гидросульфоалюминатни портландцемент таркибидаги юқори асосли кальций алюминатдан ва сульфат кальцийдан ҳосил бўлган уч сульфатли шаклидир.

А.В.Волженский шогирдлари билан гипс боғловчилар гидравлик хоссаларга эга бўлиши учун илмий изланишлар олиб борди. Натижада гипс боғловчилар ва портландцемент аралашмасига гидравлик қўшимча (фаол кремнеземли) қўшса, унда узоқ вақт ҳаволи ёки сувли муҳитда сақланганда бузувчи деформациясини мустаҳкамлиги ўсади. Боғловчи қотишида пуццолон қўшимча олдин сувли мухитда Са(ОН)2ни концентрациясини шундай даражага камайтиради бунда юқори асосли кальций гидроалюминатларни (4СаО* Al2О3*3Н2О*3СаО* Al2О3*6 Н2О) муқобил яшаши бузилади ва уларни мустағкам паст асосли бирикмаларга ўтишига мухит яратилади. Бунда Са(ОН)2 ва SiО2 СSН(13) ёки С-S-Н (1) кўринишдаги гидросиликатлар беради.


Пуццолон қўшимчалар
Трепел
опока
фаол вулқон жинслар
600-7000С да куйдирилган гиллар
куллар
Диотомит
Гипсоцемент пуццолон боғловчи таркиби
75-50%ярим сувли гипс
активлиги 200 м2/г дан кам бўлмаган пуццолон қўшимча (трепел, опока, диатомит)
15-25% портланд
цемент
Гипсоцемент пуццолон боғловчи таркиби
гипс боғловчи
- 80 %
пуццолан портланд
цемент – 20 %
Бу боғловчини ҳамма компонентларини ўлчаб биргаликда қоришма аралаштириб туйилади, бунда қолдиғи № 008 элакда 10% қолгунча туйилади ва қуритилади.

Download 153.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling